Sayt test rejimida ishlamoqda

Усманова Умида Айбековнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бошланғич синф ўқувчиларининг ижодий тасаввурини ривожлантириш», 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Ped374.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.28.09.2018.Ped.76.02. 
Расмий оппонентлар: Ниёзметова Роза Хасановна, педагогика фанлари доктори, профессор; Эркабоева Нигора Шерматовна педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бошланғич синф ўқувчиларининг ижодий тасаввурини ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич синф ўқувчиларининг ижодий тасаввурини ривожлантириш тасаввур турлари (аномал фикрлаш, креатив фаол, фаол бўлмаган ижодий ҳамкорлик) синектика (тузулишли, функционал, феноменал) услубларидан фойдаланган ҳолда такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг ижодий тасаввурини ривожлантиришнинг ташкилий тузилмаси баҳолаш мезонлари (тасаввур қила олиш, ижодий фикрлай олиш, мустақил фикрлай олиш) ва даражалар (идрок этиш, хотирлаш, тасаввур қилиш, муносабат билдириш)ни лойиҳалаштириш асосида такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг ижодий тасаввурини ривожлантириш модели ижодий тасаввурга ўргатиш босқичлари (эмоционал, мантиқий фикрлаш, фантазия, ижодий ёндашиш ва тасаввур қилиш)ни фаоллаштиришга (қайта тиклаш, изоҳлаш, ижодий фаоллик) устуворлик бериш асосида ишлаб чиқилган;
синфдан ташқари ўқишда ўқувчиларнинг ижодий тасаввурини ривожлантириш механизмлари ўқитишнинг креатив технологиялари асосида такомиллаштирилган.
V. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Бошланғич синф ўқувчиларининг ижодий тасаввурини ривожлантиришга оид олинган илмий натижалари асосида:
ижодий тасаввур турларида синектика услубларидан фойдаланган ҳолда такомиллашган бошланғич синф ўқувчиларнинг ижодий тасаввурини ривожланишга оид тавсиялар 2015-2017 йилларда бажарилган А-1-123 рақамли “Бошланғич синф ўқитувчилари учун математикадан мультимедиали дарс ишланмалар мажмуасини яратиш” номли амалий лойиҳа мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 3 июлдаги 89-03-2674-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчилари ижодий тасаввурининг ривожланиши жараёни самарадорлигининг ошишига эришилган;
баҳолаш мезонлари ва даражаларни лойиҳалаштириш асосида такомиллаштирилган бошланғич синф ўқувчиларининг ижодий тасаввурини ривожлантиришнинг ташкилий тузилмаси 2015-2017 йилларда бажарилган А-5-37-рақамли “Мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ва бошланғич синф ўқувчиларида дастлабки математик билимларни шакллантиришга мўлжалланган мультимедиали интеллектуал ўйинлар” мавзусидаги амалий лойиҳа мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигининг 2019 йил 26 сентябрдаги 89-04-1843-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур тузилма бошланғич синф ўқувчиларининг билим салҳиятини мустахкамлашга, таълим сифатини таъминлашнинг миллий йўналишларини ҳисобга олишга, тасаввури кенг, ижодий фикрлай оладиган шахсни тайёрлашга хизмат қилган;
ижодий тасаввурга ўргатиш босқичларини фаоллаштириши асосида ишлаб чиқилган бошланғич синф ўқувчиларининг ижодий тасаввурни ривожлантириш модели  2015-2017 йилларда бажарилган А-1-123 рақамли “Бошланғич синф ўқитувчилари учун математикадан мультимедиали дарс ишланмалар мажмуасини яратиш” номли амалий лойиҳа мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 3 июлдаги 89-03-2674-сон маълумотномаси). Натижада “Тасаввурни ривожлантирувчи алифбе” номли ўқув қўлланма ишлаб чиқилган;
ўқитишнинг креатив технологиялари асосида такомиллаштирилган синфдан ташқари ўқишда ўқувчиларнинг ижодий тасаввурни ривожлантириш механизмларидан бошланғич таълим материалларини ишлаб чиқишга оид таклифлардан умум таълим мактаблари ўқув жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 3 июлдаги 89-03-2674-сон маълумотномаси). Натижада бошланғич синф ўқувчиларининг савод ўргатиш даврида ўқитиш самарадорлигининг, ўқувчиларнинг ўқув фанларига бўлган қизиқишларининг ва ўқув фаоллигининг ошишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish