Sayt test rejimida ishlamoqda

Бабаджанов Атабек Давронбековичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятида сиёсий партиялар иштирокини такомиллаштиришнинг ташкилий-ҳуқуқий масалалари», 12.00.02–Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3.PhD/Yu182.
Илмий раҳбар:  Беков Ихтиёр Рустамович, юридик фанлар номзоди, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, DSc.27.06.2017.Yu.23.01.
Расмий оппонентлар: Хайитов Хушвақт Сапарбаевич, юридик фанлар доктори, доцент;  Зулфиқаров Шерзод Хуррамович, юридик фанлар номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикасида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятида сиёсий партиялар иштирокини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
партия гуруҳлари ваколатлари доирасига ҳудудларни ривожлантириш дастурлари лойиҳаларини такомиллаштириш бўйича таклифларни тақдим этиш ҳуқуқини киритиш зарурлиги асосланган;
сайловчиларнинг ишончини оқлай олмаган, шунингдек уни депутатликка номзод қилиб кўрсатган сиёсий партия олдидаги ўз мажбуриятларини бажармаган депутат қонунда белгиланган тартибда чақириб олиниши зарурлиги асослаб берилган;
маҳаллий давлат ҳокимиятининг қарори лойиҳалари бўйича юридик хизмат ходими томонидан тайёрлайдиган маълумотномада лойиҳанинг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилганлиги ва унинг натижалари ҳақидаги маълумотлар акс эттирилиши лозимлиги асосланган;
маҳаллий кенгашлар депутатлигига номзодлар кўрсатиш фақатгина сиёсий партияларнинг тегишли органлари томонидангина амалга оширилиши зарурлиги асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятида сиёсий партиялар иштирокини такомиллаштиришнинг ташкилий-ҳуқуқий масалалари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
сайловчиларнинг ишончини оқлай олмаган, шунингдек уни депутатликка номзод қилиб кўрсатган сиёсий партия олдидаги ўз мажбуриятларини бажармаган депутат қонунда белгиланган тартибда чақириб олиниши зарурлигига оид таклиф Ўзбекистон Республикасининг «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида»ги қонуни 7-моддасининг олтинчи хатбошисини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг 2019 йил 19 сентябрдаги 06-13/1829-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятида сиёсий партиялар гуруҳлари ваколотларининг кенгайишига ва партиядан сайланган депутатларнинг масъулиятини оширишга хизмат қилган;
партия гуруҳлари ваколатларига ҳудудларни ривожлантириш дастурларининг лойиҳаларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш ҳуқуқини киритиш зарурлигига оид таклиф Ўзбекистон Республикасининг «Сиёсий партиялар тўғрисида»ги қонуни 141-моддасининг биринчи қисми бешинчи бандини такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Юридик таъминлаш бошқармасининг 2019 йил 15 октябрдаги 12-18-20-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг инобатга олиниши маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятида сиёсий партиялар иштирокини кенгайтиришга хизмат қилган;
маҳаллий кенгашлар депутатлигига номзодлар кўрсатиш фақатгина сиёсий партияларнинг тегишли органлари томонидангина амалга оширилиши зарурлиги ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 91-моддаси иккинчи қисмини такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг 2019 йил 26 ноябрдаги 05/01-1042-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши маҳаллий кенгашлар депутатлигига номзодлар кўрсатиш тизимини такомиллашувига ва бунда ушбу ваколатни фақатгина сиёсий партияларга тақдим этилишига хизмат қилган;
маҳаллий давлат ҳокимиятининг қарори лойиҳалари бўйича юридик хизмат ходими томонидан тайёрлайдиган маълумотномада лойиҳанинг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилганлиги ва унинг натижалари ҳақидаги маълумотлар акс эттирилиши лозим эканлиги ҳақидаги таклиф 2013 йил 1 февралда тасдиқланган Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Йўриқноманинг 54-бандига қўшимчалар киритиш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Жиноий, маъмурий ва ижтимоий қонунчилик бошқармасининг 2019 йил 3 декабрдаги 3/01-493-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши маҳаллий давлат ҳокимиятининг қарори лойиҳаларини юридик экспертизадан ўтказиш ва ушбу жараёнга жамоатчилик назоратини татбиқ қилишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish