Sayt test rejimida ishlamoqda

Таджитдинов Карим Рахматжановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тижорат банкининг рақобатдош устунликларини шакллантириш ва ривожлантиришнинг услубий жиҳатлари («Асака» акциядорлик-тижорат банки мисолида)», 08.00.07–Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.3.PhD/Iqt423.
Илмий раҳбар: Гулямов Саидасрор Саидахмедович, иқтисодиёт фанлари доктори, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси, DSc.27.06.2017.I.16.03. 
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хошимов Элмурод Абдусаттарович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: иқтисодиётни таркибий жиҳатдан қайта қуриш шароитида тижорат банкларининг рақобатдош устунликларини шакллантириш ва ривожлантириш борасида илмий ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тижорат банкининг рақобатдош устунликларига эришиш “ходим – мижоз” муносабатлари соҳасидаги кўрсаткичлар орқали рационал баҳолашни амалга ошириш асосида банкнинг турли тузилмалари ўртасидаги ички рақобатни кучайтириш ҳисобига такомиллаштирилган;  
тижорат банки фаолиятининг истиқболли йўналишлари ва молиявий барқарорлигини таъминлаш йўлларини аниқлаш рақобатдош банкларнинг миқдор ва сифат параметрлари, бозор муҳити кўрсаткичларининг динамиклиги ва ностационарлиги ҳамда банк мижозларининг хатти-ҳаракатларини ҳисобга олиш асосида такомиллаштирилган;
мамлакатдаги йирик банкларнинг рақобатдош устунликларини баҳолаш МДҲ мамлакатлари етакчи тижорат банклари фаолиятини банк даромадлилиги, капиталини бошқариш ва рақобатдошлик даражасини ифодаловчи ўзаро боғлиқ кўрсаткичлар орқали таққослаш асосида такомиллаштирилган;
“Асака” акциядорлик-тижорат банкининг рақобатдош устунликларини ошириш бўйича 2021 йилга қадар кўп вариантли прогнози ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Тижорат банкининг рақобатдош устунликларини шакллантириш ва ривожлантиришнинг услубий жиҳатлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тижорат банкининг рақобатдош устунликларига эришишни “ходим – мижоз” муносабатлари соҳасидаги кўрсаткичлар орқали рационал баҳолашни амалга ошириш асосида банкнинг турли тузилмалари ўртасидаги ички рақобатни кучайтириш ҳисобига такомиллаштириш таклифидан “Асака” акциядорлик-тижорат банкининг 2018–2021 йилларга мўлжалланган Стратегик ривожланиш режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Асака” АТБнинг 2018 йил 9 августдаги РК-19-15/5639-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида банк ҳисоб-китобларига кўра нисбий даромадлиликнинг ўртача тортилган ўсиши 1,5 фоизга ошган;
тижорат банки фаолиятининг истиқболли йўналишлари ва молиявий барқарорлигини таъминлаш йўлларини аниқлашда рақобатдош банкларнинг миқдор ва сифат параметрлари, бозор муҳити кўрсаткичларининг динамиклиги ва ностационарлиги ҳамда банк мижозларининг хатти-ҳаракатларини ҳисобга олиш таклифидан “Асака” акциядорлик-тижорат банкининг маркетинг таҳлилини амалга ошириш дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Асака” АТБнинг 2018 йил 9 августдаги РК-19-15/5639-сон маълумотномаси).  Бунинг натижасида банк фаолиятининг истиқболли йўналишлари ва молиявий барқарорлигини ошириш йўллари аниқланиб, банк соҳасидаги амалиётларнинг кўлами 3 фоизга ошган;
мамлакатдаги йирик банкларнинг рақобатдош устунликларини баҳолашни МДҲ мамлакатлари етакчи тижорат банклари фаолиятини банк даромадлилиги, капиталини бошқариш ва рақобатдошлик даражасини ифодаловчи ўзаро боғлиқ кўрсаткичлар орқали таққослаш асосида такомиллаштириш бўйича таклиф “Асака” акциядорлик-тижорат банкининг 2018–2021 йилларга мўлжалланган Стратегик ривожланиш режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Асака” АТБнинг 2018 йил 9 августдаги РК-19-15/5639-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида банк кўрсаткичлари ривожланиш динамикасини аниқлаш имкони яратилиб, банкнинг молявий кўрсаткичлари мақсадли параметрларидаги даромад маржаси (РМ) 8,2 фоиздан 13,6 фоизгача кўтарилган;
“Асака” акциядорлик-тижорат банкининг рақобатдош устунликларини ошириш бўйича 2021 йилга қадар ишлаб чиқилган кўп вариантли прогнози келгусида банкнинг барқарор даромад олиш қобилиятларини баҳолашда фойдаланилган (“Асака” АТБнинг 2018 йил 9 августдаги РК-19-15/5639-сонли маълумотномаси). Бунинг натижасида  банк соҳасининг кенгайиш тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда банк соҳасидаги амалиётлар кўламини ҳозирги вақтдаги 12 фоиздан келгусида 15 фоизгача етказиш имконияти аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish