Sayt test rejimida ishlamoqda

Газиева Зухра Эргашевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Спортда гуруҳий жипслик шаклланиши ва ривожланишининг ижтимоий-психологик хусусиятлари (футбол командалари мисолида)», 19.00.05–Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).  
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Psi8.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.Psi.01.07.
Расмий оппонентлар: Баротов Шариф Рамазонович, психология фанлари доктори, профессор; Жалилова Сабохат Халиловна, психология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: футбол командаларида жипслик шаклланиши ва ривожланишига таъсир этувчи ижтимоий психологик хусусиятларни аниқлаш ҳамда уларнинг самарадорлигини оширишга дахлдор тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ижтимоий жиҳатдан жамоа аъзоларини «яқинлаштириш» билан уларнинг «уйғун ижро этиш» хусусиятини кучайтиришга йўналтирилган «Жамоа жипслигини такомиллаштириш»нинг хулқнинг мослашувчанлиги, ижтимоий кўникувчанлик каби социал-психологик хусусиятлар аниқланган;
спортчиларнинг «иззатталаблик» хусусияти ёш даврларига кўра қадриятлар бўйича мазмуний «ўз ўрнини топиш (статус)», «ўз ҳаракатлари билан ажралиб туриш», «ўз қадрини сақлаб қолишга ҳаракатланиш» каби турлари фарқланиши аниқланган;
спортчиларнинг «умумий агрессия даражаси», «ўзига ишонч», «мақсадга йўналганлик», «экстраверсия» каби индивидуал хислатлари жамоанинг «фаолият самарадорлиги»даги «масъулиятлилик» даражасига ҳаракатга ундовчи ички мотивацион куч сифатида бевосита ижобий таъсир этувчи коррелятлиги аниқланган; 
футболчиларнинг «ижтимоий-психологик статуси», «жамоа билан мақсадининг мос келиши», «низоли вазиятларни енгиш стратегияси», «янги шароитга мослашиш» каби индивидуал хусусиятларнинг жамоанинг «мақсадга йўналганлик» кўрсаткичи билан детерминантланганлиги аниқланган; 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Спортда гуруҳий жипслик шаклланиши ва ривожланишининг ижтимоий-психологик хусусиятлари тадқиқотида олинган натижалар асосида:
ижтимоий жиҳатдан жамоа аъзоларини «яқинлаштириш» билан уларнинг «уйғун ижро этиш» хусусиятини кучайтиришга йўналтирилган «Жамоа жипслигини такомиллаштириш»нинг хулқнинг мослашувчанлиги, ижтимоий кўникувчанлик каби социал-психологик хусусиятлар аниқланганлигига доир олинган илмий натижалар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий маркази амалий фаолиятига жорий қилинган (Психология ўқув-илмий марказининг 2019 йил 2 декабрдаги  ПМ 15-сон маълумотномаси). Натижада гуруҳий жипсликни шакллантириш, ривожлантириш ишлари, уйғун ижро этиш хусусияти фаолият жипслигининг асосий омили тўғрисидаги илмий билимлар билан бойитилган;
спортчиларнинг «иззатталаблик» хусусияти ёш даврларига кўра қадриятлар бўйича мазмуний «ўз ўрнини топиш (статус)», «ўз ҳаракатлари билан ажралиб туриш», «ўз қадрини сақлаб қолишга ҳаракатланиш» каби турлари фарқланиши аниқланганлигига доир олинган илмий натижалар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий маркази амалий фаолиятига жорий қилинган (Психология ўқув-илмий марказининг 2019 йил 2 декабрдаги  ПМ 15-сон маълумотномаси). Натижада ёш даврларига кўра футболчиларда эмоционал ўзгаришлар, қадриятлар бўйича фарқлар билан илмий билимлар бойитилган;. 
спортчиларнинг «умумий агрессия даражаси», «ўзига ишонч», «мақсадга йўналганлик», «экстраверсия» каби индивидуал ҳислатлари жамоанинг «фаолият самарадорлиги»даги «масъулиятлилик» даражасига ҳаракатга ундовчи ички мотивацион куч сифатида бевосита ижобий таъсир этувчи коррелятлиги аниқланганлигига доир олинган илмий натижалар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий маркази амалий фаолиятига жорий қилинган (Психология ўқув-илмий марказининг 2019 йил 2 декабрдаги ПМ 15-сон маълумотномаси). Натижада олинган билимлар индивидуал хусусиятларни фаолият жипслигига таъсир этувчи коррелятлар тўғрисида тушунчаларни кучайтиришга хизмат қилган;
футболчиларнинг «ижтимоий-психологик статуси», «жамоа билан мақсадининг мос келиши», «низоли вазиятларни енгиш стратегияси», «янги шароитга мослашиш» каби индивидуал хусусиятларнинг жамоанинг «мақсадга йўналганлик» кўрсаткичи билан детерминантланганлиги аниқланганлиги доир олинган илмий натижалар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий маркази амалий фаолиятига жорий қилинган (Психология ўқув-илмий марказининг 2019 йил 2 декабрдаги ПМ 15-сон маълумотномаси). Натижада футболчиларнинг жипслигини шакллантиришнинг ижтимоий психологик хусусиятлари тўғрисида билимлар билан бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish