Sayt test rejimida ishlamoqda

Холмуродов Лазиз Зарифбоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Махсус жисмоний машқлар орқали мактабгача ёшдаги болаларнинг координацион қобилиятини ривожлантириш”, 13.00.04–Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Ped478.
Илмий раҳбар: Умаров Джамшид Хасанович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмо¬ний тарбия ва спорт университети, DSc.27.06.2017.Ped.28.01.
Расмий оппонентлар: Алламуратов Шухратулла Инаятович, биология фанлари доктори, доцент; Ходжаев Фахриддин, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: координацион қобилияти ривожланишдан ортда қолаётган мактабгача ёшдаги болалар учун махсус жисмоний машқлар ва меъёрларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактабгача ёшдаги болаларнинг жисмоний ривожланиш, жисмоний тайёргарлик даражаси ва мувозанат сақлаш қобилиятининг ривожланишдан ортда қолиш (паст, ўрта ва юқори) даражалари аниқланган;
мувозанат сақлаш қобилияти ривожланишдан ортда қолаётган мактабгача ёшдаги болаларда жисмоний ривожланиш ва тайёргарликнинг ёшга хос назорат машқлари ишлаб чиқилган;
мувозанат сақлаш қобилияти ривожланишдан ортда қолаётган мактабгача ёшдаги болаларнинг статик ва динамик мувозанат сақлаш қобилиятларини яхшиловчи махсус жисмоний машқлар мажмуаси ва меъёрлари ишлаб чиқилган;  
координацион қобилияти ривожланишдан ортда қолаётган мактабгача ёшдаги болаларда мувозанат сақлаш қобилиятини (статик ва динамик) яхшиловчи махсус жисмоний машқлардан жисмоний тайёргарликни такомиллаштирувчи восита сифатида мақсадли фойдаланишга йўналтирилган услубий ёндашув (фронтал, гуруҳли ва индивидуал) ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Мактабгача ёшдаги болаларнинг жисмоний тарбия машғулотларида мувозанат сақлаш ва координацион қобилиятларни ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
мактабгача ёшдаги болаларда координацион қобилиятларни ривожлантириш учун ишлаб чиқилган махсус жисмоний машқлар мажмуаси «Мактабгача ва бошланғич таълимда жисмоний тарбия назарияси ва услубияти» ўқув қўлланмасида баён қилинган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2019 йил 19 июлдаги 03-07-08-2644-сон маълумотномаси). Натижада мактабгача ёшдаги болаларнинг статик мувозанат сақлаш қобилияти 10,5%га яхшиланган;
ишлаб чиқилган махсус машқлар мажмуаси ҳамда унда қўлланилган восита ва услублар «Мактабгача ва бошланғич таълимда жисмоний тарбия назарияси ва услубияти» ўқув қўлланмасида акс эттирилган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2019 йил 19 июлдаги 03-07-08-2644-сон маълумотномаси). Натижада болаларнинг динамик мувозанат сақлаш қобилияти 7,6% га ривожланишига эришилган;
мактабгача ёшдаги болаларнинг жисмоний ривожланиши ва жисмоний тайёргарлик даражаларини оширишга йўналтирилган махсус жисмоний машқлар мажмуаси «Болалар ва ўсмирлар спорти асослари» ўқув қўлланмасида ёритилган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2019 йил 19 июлдаги 03-07-08-2644-сон маълумотномаси). Натижада жисмонан ривожланишда ортда қолаётган болаларнинг жисмоний ривожланиши даражаси 7,6% га ва жисмоний тайёргарлиги даражаси 8,5% га яхшиланган; 
координацион қобилияти ривожланишдан ортда қолаётган мактабгача ёшдаги болаларда мувозанат сақлаш қобилиятини яхшиловчи восита сифатида махсус жисмоний машқлар мажмуаси ишлаб чиқилиб, «Болалар ва ўсмирлар спорти асослари» ўқув қўлланмасида акс эттирилган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2019 йил 19 июлдаги 03-07-08-2644-сонли маълумотномаси). Натижада болаларнинг ҳаракатлар координацияси ўртача 11,2% га ошишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish