Sayt test rejimida ishlamoqda

Каримов Абдужамин Абдужалиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Касб-ҳунар таълимида компетенциявий ёндашув асосида рақобатбардош кадрлар тайёрлаш методикасини такомиллаштириш (Ер усти транспорт тизимлари ва улардан фойдаланиш (транспорт турлари бўйича) тайёрлов йўналиши мисолида)”, 13.00.05–Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.3.Phd/Ped550.
Илмий раҳбар: Джураев Рисбой Ҳайдарович, педагогика фанлари доктори, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог  кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, DSc.27.06.2017.Ped.48.01.
Расмий оппонентлар: Ҳамидов Жалил Абдурасулович, педагогика фанлари доктори, доцент; Химматалиев Дўстназар Омонович, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: касб-ҳунар коллежларида компетенциявий ёндашув асосида рақобатбардош кадрлар тайёрлаш методикасини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
меҳнат бозори эҳтиёжлари асосида рақобатбардош кадрлар тайёрлаш мазмуни ва сифатига қўйиладиган талаблар бўлажак мутахассисларнинг технологик жараёнларни бажариш, билимларни амалиётда қўллаш, замонавий технологияларни қўллаш, жамоада ишлаш ва ўз-ўзини ривожлантириш компетентлигини ошириш асосида такомиллаштирилган; 
касбий фанларни ўқитишнинг дидактик имкониятлари ҳамда аудитория ва ишлаб чиқариш таълими муҳитида машғулотларни ташкил этишнинг инновацион шакллари (замонавий маъруза, видео машғулотлар, сюжетли-ролли)  ишлаб чиқариш муҳитининг динамик ўзгарувчан талаблари асосида такомиллаштирилган;
ишлаб чиқариш амалиёти жараёнида касбий  ва амалий топшириқларни бажариш босқичларини (тизимли таҳлил, мантиқий таҳлил)ни оптималлаштириш методикаси “Story Telling”, “Basket”, “Shadowing” интерфаол таълим методлари асосида ишлаб чиқилган;
бўлажак мутахассисларни касбий компетентлигини ривожланганлик даражаларини ташхислаш компонентлари (репродуктив, продуктив, қисман-изланишли, креатив топшириқлар) ва мустақил таълимга йўналганликни баҳолаш  функциялари касбий йўналтирилганлик тамойиллари асосида такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
 Касб-ҳунар таълимида компетенциявий ёндашув асосида рақобатбардош кадрлар тайёрлаш методикасини такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
касб-ҳунар коллежи битирувчисининг касбий компетентлигини таснифлаш, ташхислаш ва ташкилий-педагогик шарт-шароитлари ҳамда дидактик имкониятларини мувофиқлаштириш асосида рақобатбардош кадр модели мазмуни аниқлашга оид таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳка¬масининг 2017 йил 6 апрелдаги 187-сон қарорининг 5-иловаси мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазир¬лигининг 2019 йил 24 августдаги 89-03-3172-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиялар коллеж ўқув¬ч謬ларининг компетенциялари мазмунини аниқлашга ва шакллантиришга хизмат қилган; 
рақобатбардош кадрлар тайёрлашда касбий фанларни ўқитишнинг дидактик имкониятлари ҳамда аудитория ва ишлаб чиқариш таълими муҳитида машғулотларни ташкил этишнинг инновацион шаклларини(замонавий маъруза, видео машғулотлар, сюжетли-ролли)   ишлаб чиқишга доир таклифлари Ф1-ОТ-0-90467-рақамли “Касб-ҳунар коллежларида касбларни меҳнат бозори эҳтиёжига мослигини таъминлаш механизмини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 24 августдаги 89-03-3172-сон маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган касбий фанларни ўқитиш методикаси ўқувчиларни касбий компетентлигини такомиллашувига хизмат қилган;
умумкасбий ва махсус фанларни инновацион ва ахборот технологияларидан интегратив фойдаланиб ўқитиш, ишлаб чиқариш амалиётини “Story Telling”, “Basket”, “Shadowing” интерфаол таълим методлари асосида ташкил этишга оид ишланмалар ва таълим технологиялари “Касб-ҳунар таълимида рақобатбардош кадрлар тайёрлаш методикаси” услубий таъминоти мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 24 августдаги 89-03-3172-сон маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган илмий-услубий таъминот касб-ҳунар коллежларида рақобатбардош кадрлар тайёрлашни такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish