Кулманова Муножат Усмановнанинг
докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Сальмонеллез инфекцияси ва сурункали гепатитда ошқозон ва ичак шиллиқ қаватининг ҳимоя-тўсиқ функциясида апоптоз омилларининг аҳамияти», 03.00.01 – Биокимё (тиббиёт фанлари).
Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /тиббиёт фанлари номзоди/.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/Б2014.3-4.Tib152.
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Сабирова Рихси Абдукадировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, 16.07.2013.Tib.17.03.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Хосе Мариа Пейнадо Херерос, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Арипов Абдумалик Нигматович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Парпиева Наргиза Нусратовна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот номи: Чэнду Биология институти табиий ва клиник тиббиёт лабораторияси, Хитой Фанлар академияси (Хитой).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сальмонеллез инфекцияси, сурункали гелио-тринли гепатит ва улар биргаликда кечганда ошқозон ва ичак шиллиқ қавати ҳимоя-тўсиқ функциясини таъминлашда апоптоз омилининг ўрнини баҳолашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
липидлар перекисли оксидланишининг кучайиши, антиоксидант ҳимоя ферментлари ва монооксигеназа тизими фаоллиги ўзгариши микст-патология ривожланишидаги молекуляр механизмлари исботланган;
микст-патология ривожланишида ошқозон ва ичак шиллиқ қавати таркибий қисмларининг ўзгариши аниқланган; микст-патологияда мазкур аъзолар ҳимоя тўсиқ кўрсаткичлари миқдорини сальмонеллез ривожланишининг, айниқса 7- ва 10 –кунларида, ҳаққоний ўзгариши аниқланган;
микст-патологияда интерлейкинлар (ИЛ-1b, ИЛ-2, ИЛ-6) ва α - ўсма некрози омили кўп ишлаб чиқарилиши асосланган, тажрибанинг 7-кунида цитохром С, Bcl-2, 10-кунида эса α - ўсма некрози омили миқдорининг ҳаққоний ўзгариши аниқланган;
тизим ва локал даражада эндотелиал синтаза (еNOS) фаоллигининг пасайиши, азот оксиди индуцибел (iNOS) синтазаси экспрессияси, пероксинитрит (ОNO2-) ва NO кўрсаткичларининг кўпайиши исботланган;
ошқозон ва ичак шиллиқ қаватининг сальмонеллез инфекцияси учун митохондриал; сурункали гепатит учун – иммун; микст-патологияда эса – иммун ва митохондриал йўл орқали апоптоз ривожланиши схемаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Микст-патологияларда ошқозон ва ичак шиллиқ қавати ҳимоя-тўсиқ функциясини таъминлашда апоптоз омилини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлари, вирусология илмий-тадқиқот институтларининг клиникалари амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 13 январдаги 8Н-3/36-сон маълумотномаси). Олинган фундаментал тадқиқотлар натижаларини жорий қилиниши натижасида ўткир сальмонелез, гепатит ва микст-патологияси бўлган беморларда эрта диагностикаси, касалликни кечиши ва прогнозини яхшилаш натижасида беморларнинг ҳаёт сифатига ижобий таъсир этади ва касаллик асоратларини, беморнинг шифохонадаги ўрин кунини 20 фоизга камайтириш имкониятини яратган.