Sayt test rejimida ishlamoqda

Саматов Дилшодбек Тохиржоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


 
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Таълим муҳитини барқарорлаштиришда толерантлик тамойилининг педагогик асослари (олий таълим муассасалари мисолида)», 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Ped339.
Илмий раҳбар: Матлюба Қаҳҳорова Маннофовна, фалсафа фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.28.09.2018.Ped.76.02. 
Расмий оппонентлар: Қуронов Муҳаммаджон, педагогика фанлари доктори, профессор; Ходжаев Бегзод Худойбердиевич педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: таълим муҳитини барқарорлаштириш воситаси сифатида ўқув жараёни қатнашчиларининг толерантлик фазилатларини ривожлантиришнинг назарий ва методологик асосларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фалсафий контексдаги толерантлик тамойилининг таркибий элементларини (мафкуралар хилма-хиллиги, дунё ранг-баранглиги ва минтақавий маданиятларнинг ўсишини тан олиш) педагогик фаолиятга интеграциялаш асосида замонавий педагогиканинг ўзига хос шакли (ўзгалар фикрини ҳурмат қилиш, билимсизларга нисбатан тоқатли бўлиш, прагматик тарзда ҳаракат қилиш, касбий позицияга эга бўлиш) сифатидаги педагогик толерантлик тушунчаси таърифланган;
толерантлик тамойилининг педагогик компонентлари (эзгуликка етакловчи, ривожлантирувчи, барқарорлаштирувчи) таълим муҳитига бағрикенглик элементларини (миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик, маданиятлараро ҳамкорлик) қўллаш асосида аниқланган;
диншунослик, фалсафа фанлари ўқув жараёнида толерантлик муҳитини яратиш модели мотивацион-информацион, диагностика-тузатувчи, йўналтирувчи, белгиловчи, умумлаштирувчи, аниқловчи таркибий қисмларини аниқлаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларда толерант мулоқот қобилиятини шакллантириш босқичлари толерантлик фазилатларини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш (лойиҳалаш ижодий вазифа) технологиялари асосида ўқув жараёнида мулоқот тизимини амалга оширишнинг педагогик имкониятлари (маданий хилма-хиллик, кўп миллатлилик, виждон эркинлиги, фикрлар хилма-хиллиги) асосида такомиллаштирилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Таълим муҳитини барқарорлаштиришда толерантлик тамойилининг педагогик асослари бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
замонавий педагогиканинг ўзига хос шакли сифатидаги ўзгалар фикрини ҳурмат қилиш, билимсизларга нисбатан тоқатли бўлиш, прагматик тарзда ҳаракат қилиш, касбий позицияга эга бўлиш омилларини жамлаган педагогик толерантликнинг мазмунидан мамлакатимиз олий таълим тизимини такомиллаштиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасининг 2019 йил 19 сентябрдаги 09-14/1827-сон маълумотномаси). Натижада толерантлик тамойили асосида олий таълим тизимини ривожлантириш имкониятлари оширилган;
миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик, маданиятлараро ҳамкорлик элементларини самарали қўллаш асосида аниқланган толерантлик тамойилининг эзгуликка етакловчи, ривожлантирувчи, барқарорлаштирувчи педагогик компонентларидан миллий маданий марказлар ва дўстлик жамиятлари фаолиятини такомиллаштиришда фойдаланилган (Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий Мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг 2019 йил 23 октябрдаги 01-09-1843-сон маълумотномаси). Натижада турли миллатлар ва маданиятлар ўртасида толерантлик тамойилининг педагогик жиҳатларини янада очиб берилишига хизмат қилган;
таълим жараёнида мотивацион-информацион, диагностика-тузатувчи, йўналтирувчи, белгиловчи, умумлаштирувчи, аниқловчи таркибий қисмлари асосида толерантлик муҳитини яратиш моделидан ПҚ-43-07-сон 1-иловаси V бўлими Маънавий-маърифий тарғибот ишлари самарадорлигини оширишга қаратилган илмий тадқиқот ишларини бажаришда фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат марказининг 2019 йил 10 июлдаги 02/09-934-сон маълумотномаси). Натижада таълим муассасаларида маънавий-маърифий тарғибот ишлари замонавий мазмунли ташкиллаштирилишига эришилган;
талабалар тафаккурига толерантлик ғояларини сингдиришнинг маданий хилма-хиллик, кўп миллатлилик, диний бағрикенглик, фикрлар хилма-хиллиги принциплари ва ўқув жараёнида мулоқот тизимини амалга оширишнинг педагогик имкониятларидан 2017-2019 йиллар бажарилган ПЗ-20170929280 рақамли “Ўзбекистонни жадал ривожланиш шароитида ёшларнинг толерант дунёқарашини шакллантириш” номли амалий лойиҳа мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 3 августдаги 89-03-2912-сон маълумотномаси). Натижада толерантлик тамойилини таълим муҳитига сингдиришнинг тенденцияларини оптималлаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish