Sayt test rejimida ishlamoqda

Жўраев Акмал Раззоқовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Дастурлаштирилган  таълим воситалари асосида бўлажак ўқитувчиларнинг касбий компетенцияларини шакллантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.05–Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Ped508.    
Илмий раҳбар: Қаҳҳоров Сиддиқ Қаҳҳорович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, DSc.27.06.2017.Ped.48.01.
Расмий оппонентлар: Тўрақулов Олим Холбўтаевич, педагогика фанлари доктори, доцент; Маматов Дилмурад Нармуратович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD, доцент. 
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: дастурлаштирилган таълим воситалари асосида бўлажак касбий фанлар ўқитувчиларининг касбий компетенцияларини шакллантириш методикасини такомиллаштириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
меҳнат таълими йўналиши талабаларини компетенциявий ёндашув асосида касбий фаолиятга тайёрлаш жараёнида дастурлаштирилган таълим воситаларидан фойдаланиш орқали малака талабларидаги умумтехник кўникмаларни шакллантиришнинг дидактик имкониятлари, ишлаб чиқилган дастурлаштирилган таълим воситалари асосида (қулайлик, визуаллик, амалий йўналганлик)  кенгайтирилган;
бўлажак касбий фанлар ўқитувчиларининг касбий компетенциялари (ҳисоблаш-график, технологик-лойиҳалаш, ижодий конструкторлик)ни шакллантиришга қаратилган “Logically confusing chain” ва “Ideological heuristic scale” каби интерфаол ўқитиш методларини виртуал реаллик қонуниятлари асосида ишлаб чиқиш орқали умумкасбий ва ихтисослик фанларини ўқитиш методикаси такомиллаштирилган; 
мультимедиали ўқитиш платформаси имкониятларидан фойдаланиб AutoCAD, Visual Basic ва Maсromedia Flash дастурий пакетлари асосида дастурлаштирилган электрон ўқув-методик воситаларини ишлаб чиқиш орқали бўлажак касбий фанлар ўқитувчиларини касбий компетенцияларини шакллантиришнинг электрон-методик таъминоти такомиллаштирилган;
дедуктив ва тармоқланиш тамойиллари асосида бўлажак касбий фанлар ўқитувчиларининг методик-ташкилий, технологик жараёнли ва креативликка оид компетенцияларини комплекс баҳолаш мезонлари (ижтимоийлик, коммуникативлик, интеллектуаллик, ахборотлилик) ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Замонавий таълим шароитида бўлажак касбий фанлар ўқитувчиларининг касбий компетенцияларини шакллантиришда дастурлаштирилган таълим воситаларидан фойдаланиш бўйича тадқиқот натижалари асосида: 
меҳнат таълими йўналиши талабаларини компетенциявий ёндашув асосида касбий фаолиятга тайёрлаш жараёнида дастурлаштирилган таълим воситаларидан фойдаланиш, умумтехник кўникмаларни шакллантириш, ишлаб чиқилган дастурлаштирилган таълим воситаларидан ўқув жараёнида фойдаланишга доир таклифлар АIF-2/20 рақамли “Техника йўналишидаги олий таълим муассасаларида шахсга йўналтирилган инновацион технологиялар асосида малакали инженер кадрлар тайёрлаш ва профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш сифатини яхшилаш” (2019-2020 йй.) мавзусидаги грант лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 4 сентябрдаги 89-03-3310-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак касбий фанлар ўқитувчиларининг умумтехник кўникмаларни шакллантириш, касбий компетентлигини шакллантириш имконини яратган.
бўлажак касбий фанлар ўқитувчиларининг касбий компетенциялари (ҳисоблаш-график, технологик-лойиҳалаш, ижодий конструкторлик)ни шакллантиришга қаратилган “Logically confusing chain” ва “Ideological heuristic scale” каби интерфаол ўқитиш методларини виртуал реаллик қонуниятлари асосида ишлаб чиқиш орқали умумкасбий ва ихтисослик фанларини ўқитиш методикаси “Технология ва дизайн”, “Электротехника, радиотехника ва электроника”фанининг ЭХМ дастури асосида бўлажак ўқитувчиларнинг касбий компетенциясини шакллантириш методикаси  мавзусидаги методик таъминот мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 4 сентябрдаги 89-03-3310-сон маълумотномаси). Мазкур услубий таъминот бўлажак ўқитувчиларининг касбий фаолиятга тайёрлаш методикасини  такомиллаштиришга хизмат қилади;
 мультимедиали ўқитиш платформаси имкониятларидан фойдаланиб AutoCAD, Visual Basic ва Maсromedia Flash дастурий пакетлари асосида дастурлаштирилган электрон воситаларини ишлаб чиқиш орқали бўлажак касбий фанлар ўқитувчиларини касбий компетенцияларини шакллантиришнинг услубий таъминоти (“Касбий фанларни ўқитишда инновацион педагогик технологиялар”, “Назарий механика” “Електротехника, радиотехника ва электроника”, “Технология ва дизайн”, “Гидравлика ва иссиқлик техникаси” фанлари бўйича)дан  А-13-3 рақамли “Қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини янада такомиллаштириш ва улардаги жараёнларни моделлаштиришни тадқиқ қилиш” (2015-2017 йй.) мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 4 сентябрдаги 89-03-3310-сон маълумотномаси). Мазкур услубий таъминот олий таълим муассасаларида  ўқув жараёни сифати ва самарадорлигини оширишга хизмат қилади.  

Yangiliklarga obuna bo‘lish