Sayt test rejimida ishlamoqda

Чоршанбиев Зафар Эсанпулатовичнинг
фалсафа доктори  (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Электрон таълим муҳитида бўлажак муҳандисларнинг касбий тайёргарлигини такомиллаштириш”, 13.00.05–Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1PhD/Ped860.    
Илмий раҳбар: Қурбонов Шавкат Эргашевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, DSc.27.06.2017.Ped.48.01.
Расмий оппонентлар: Қаҳҳаров Сиддиқ Қаҳҳарович, педагогика фанлари доктори, профессор; Қўйсинов Одил Алмурадович, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: электрон таълим муҳитини ташкил этиш орқали бўлажак муҳандисларнинг касбий тайёргарлигини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бўлажак муҳандисларнинг методик ва касбий тайёргарлигини амалга оширишда очиқ ҳамда интерфаол мулоқотни таъминловчи электрон таълим муҳитининг таркибий-функционал компонентлари (контентли, технологик ва коммуникацион) индивидуал, кибернетик ёндашувлар асосида мазмунан такомиллаштирилган;
олий таълимда бўлажак муҳандислар малака талаблари билан илм-фан тараққиёти тенденцияларини интеграциялаш асосида уларнинг касбий тайёргарлигини намоён қилувчи муҳим сифатлар (мотивацион, ахборотли ва фаолиятли)нинг функционал хусусиятлари оптималлаштирилган;
муҳандислик таълимида ихтисослик ва табиий-илмий фанлардан талабаларнинг касбий малакаларини ингерентлик нуқтаи назаридан синтезлаш асосида бўлажак муҳандисларни касбий тайёрлаш моделининг компонентлари (мақсадли, ташкилий-мазмунли жараён ва таҳлилий-натижавий) такомиллаштирилган;
олий таълимнинг электрон таълим муҳити (масофавий ва “face to face”)да “Интеллектуал жумбоқ”, “Қизиқарли моделлаштириш”, “Ижодий лаборатория” каби модулли таълим технологияларини амалга ошириш орқали бўлажак муҳандисларни касбий фаолиятга тайёрлашнинг ўқув-услубий таъминоти (муаммоли вазият, касбий ечимлар банки ва баҳолаш мезонлари) такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Электрон таълим муҳитида бўлажак муҳандисларнинг касбий тайёргарлигини такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
очиқ ҳамда интерфаол мулоқотни таъминловчи электрон таълим муҳитининг таркибий-функционал компонентлари (контентли, технологик ва коммуникацион)ни индивидуал, кибернетик ёндашувлар асосида мазмунан такомиллаштириш, бўлажак муҳандислар малака талаблари билан илм-фан тараққиёти тенденцияларини интеграциялаш асосида уларнинг касбий тайёргарлигини намоён қилувчи муҳим сифатлар (мотивацион, ахборотли ва фаолиятли)нинг функционал хусусиятлари оптималлаштиришга доир таклифлари AIF-2/15-“Ўзбекистонда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари асосида олий таълим тизимида масофавий таълимни ташкил этиш модели ва технологиясини ишлаб чиқиш” (2019-2020 йй.) амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 18 сентябрдаги 89-03-3554-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак муҳандисларни касбий фаолиятга тайёрлаш, талабалар касбий компетентлигини ошириш имконини яратган.
 “Интеллектуал жумбоқ”, “Қизиқарли моделлаштириш”, “Ижодий лаборатория” каби модулли таълим технологияларини амалга ошириш орқали электрон таълим муҳити (масофавий ва “face to face”)да бўлажак муҳандисларни касбий фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштиришга оид тавсиялари “Муҳандислик ихтисослиги талабалари учун аниқ интегрални тақрибий ҳисоблаш ва хатоликларини аниқлаш” электрон қўлланма ва “Касбий масалаларни ечишда дифференциал тенгламалардан  фойдаланиш” методик таъминот мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 18 сентябрдаги 89-03-3554-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиялар бўлажак муҳандисларнинг интеллектуал ва ахборот компетенцияларини ривожлантиришга хизмат қилади. 
муҳандислик таълимида ихтисослик ва табиий-илмий фанлардан талабаларнинг касбий малакаларини ингерентлик нуқтаи назаридан синтезлаш асосида бўлажак муҳандисларни касбий тайёрлашнинг ўқув-услубий таъминоти (муаммоли вазият, касбий ечимлар банки ва баҳолаш мезонлари) ҳамда “Электрон  таълим муҳитида бўлажак муҳандисларни касбий фаолиятга тайёрлаш методикаси” мавзусидаги услубий таъминоти ишлаб  чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 18 сентябрдаги 89-03-3554-сон маълумотномаси). Натижада, электрон таълим муҳитида ўқитишнинг самарали усуллари, воситалари, технологик босқичлари, касбий фаолиятга тайёргарлик даражаси аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish