Sayt test rejimida ishlamoqda

Қодиров Камолиддин Ботировичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Индивидуал асимметрия қиёфаси шахс типологик хусусиятларини белгиловчи омил сифатида», 19.00.01–Психология тарихи ва назарияси. Умумий психология. Шахс психологияси (психология фанлари).  
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.DSc/Psi2.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.Psi.01.07.
Расмий оппонентлар: Эргашев Пўлат Собирович, психология фанлари доктори, доцент; Ибодуллаев Зарифбой Ражабович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Эгамбердиева Нодира Мелибаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўспиринларда индивидуал асимметрия қиёфаси ва шахс типологик хусусиятларининг ўзаро боғлиқлик қонуниятларини назарий-методологик ва эмпирик жиҳатдан асослаш ҳамда уларнинг ўқув фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
индивидуал асимметрия қиёфалари шахснинг типологик хусусиятларини тавсифловчи бир қатор когнитив, эмоционал ва регулятив хислатлари ҳамда биринчи ва иккинчи сигналлар тизимлари устунлигини ифодаловчи психофизиологик детерминантлар сифатида аниқланган;
мия функционал асимметрияси феноменининг хулқий ифодаси бўлган шахс индивидуал асимметрия қиёфаларини таҳлил қилишнинг янги усули, яъни ассоциатив таҳлил ёрдамида натижалар эмпирик жиҳатдан исботланган;
мия функционал асимметриясининг шахс типологик хусусиятлари сифатида намоён бўлиши “Индивидуал асимметрия қиёфасини аниқлаш” муаллифлик сўровномаси ёрдамида дифференциал тузилмаси ишлаб чиқилган; 
шахснинг индивидуал асимметрия қиёфаси бўйича “ўнг кўз ва ўнг кафт”, “чап кўз ва ўнг кафт”, “ўнг кўз, ўнг тирсак ва чап кафт”, “чап кўз, ўнг тирсак ва чап кафт”, “ўнг бош бармоқ, чап тирсак ва чап кафт” ҳамда “чап бош бармоқ, чап тирсак ва чап кафт” етакчилигига кўра шахс типологик хусусиятлари детерминацияси модели яратилган; 
индивидуал асимметрия қиёфасини изоҳлаш ҳамда шахс типологик хусусиятларини аниқлаш орқали бўлажак мутахассис кадрларнинг касбий сифатларини шакллантирувчи усуллари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Индивидуал асимметрия қиёфасини шахс типологик хусусиятларини белгиловчи омил сифатида ўрганиш бўйича амалга оширилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
индивидуал асимметрия қиёфалари шахснинг типологик хусусиятларини тавсифловчи бир қатор когнитив, эмоционал ва регулятив хислатларини ҳамда биринчи ва иккинчи сигналлар тизимлари устунлигини ифодаловчи психофизиологик детерминантлар сифатида аниқланганлигига доир илмий натижалар Республика болалар ижтимоий мослашуви марказидаги психолог ва тиббиёт ходимларнинг болалар билан ишлаш фаолиятида татбиқ қилинган (Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг 2018 йил 12 сентябрдаги 01/347-сон  маълумотномаси). Натижада болалар ва ёшларда учрайдиган турли касалликларнинг психофизиологик ва нейрофизиологик томонларини таҳлил қилиш ва илмий жиҳатдан талқин қилишга ёрдам берган;
мия функционал асимметрияси феноменининг хулқий ифодаси бўлган шахс индивидуал асимметрия қиёфаларини таснифлашнинг янги усули ассоциатив таҳлил ёрдамида эмпирик жиҳатдан асосланганлигига доир илмий янгилик Низомий номидаги ТДПУқошидаги Психология ўқув-илмий марказидаги психолог ва педагог ходимларнинг иш фаолиятида татбиқ қилинган (Психология ўқув-илмий марказининг 2019 йил 2 декабрдаги п-м-15-сон маълумотномаси). Натижада бу психолог кадрлар тайёрлаш ўқув курсида таълим сифати ва самарадорлигини таъминлашга хизмат қилган;
мия функционал асимметриясининг шахс типологик хусусиятлари сифатида намоён бўлиши “Индивидуал асимметрия қиёфасини аниқлаш” муаллифлик сўровномаси ёрдамида дифференциал аниқланганлигига доир илмий натижалар Республика болалар ижтимоий мослашуви марказидаги психолог ва тиббиёт ходимларнинг болалар билан ишлаш фаолиятида татбиқ қилинган (Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг 2018 йил 12 сентябрдаги 01/347-сон  маълумотномаси). Натижада бу Марказ психологларига ўқувчи-ёшлар хулқ-атвори ва фаолиятини шакллантиришда индивидуал ёндашувни қўллаш самарадорлигини оширишга ёрдам берган;
шахснинг индивидуал асимметрия қиёфаси бўйича “ўнг кўз ва ўнг кафт”, “чап кўз ва ўнг кафт”, “ўнг кўз, ўнг тирсак ва чап кафт”, “чап кўз, ўнг тирсак ва чап кафт”, “ўнг бош бармоқ, чап тирсак ва чап кафт” ҳамда “чап бош бармоқ, чап тирсак ва чап кафт” етакчилигига кўра шахс типологик хусусиятлари детерминацияси модели яратилганлигига оид таклифлар Республика болалар ижтимоий мослашуви марказидаги психолог ва тиббиёт ходимларнинг болалар билан ишлаш фаолиятида татбиқ қилинган (Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг 2018 йил 12 сентябрдаги 01/347-сон  маълумотномаси).  Натижада бу психодиагностик текширувлар асосида шакллантирилган психологик тавсифномалар тузиш сифати ва самарадорлигини таъминлашга хизмат қилган;
индивидуал асимметрия қиёфасини ўрганиш ҳамда шахс типологик хусусиятларини аниқлаш орқали бўлажак мутахассис кадрларнинг касбий сифатларини шакллантирувчи механизмлар асосланганлиги ҳақидаги янгилик Низомий номидаги ТДПУқошидаги Психология ўқув-илмий марказидаги психолог кадрларни тайёрлаш сифати самарадорлигини ошириш мақсадида татбиқ қилинган (Психология ўқув-илмий марказининг 2019 йил 2 декабрдаги п-м-15-сон маълумотномаси). Бу психолог кадрларнинг касбий компетенцияларини аниқлаш бўйича амалга оширилган илмий тадқиқотлар сифатини оширишга ёрдам берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish