Sayt test rejimida ishlamoqda

Раҳимов Акмал Матяқубовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тижорат банклари депозит базаси ва уни кенгайтириш йўллари», 08.00.07–Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Iqt975.
Илмий раҳбар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.27.06.2017.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Олимжонов Одил Олимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хошимов Элмурод Абдусатторович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон тижорат банклари депозит базасини кенгайтиришнинг назарий-услубий ва амалий асосларини тадқиқ қилиш, уни такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тижорат банклари депозит базаси таркибида муддатли депозитлар ҳажмини ва жозибадорлигини оширишда уларнинг фоиз ставкасини муддатига мос равишда ўсиб бориш тартибида белгилаш зарурлиги асосланган;
янги “online” омонатлар хизматини ташкил этиш ва депозит ҳисобварақдаги маблағларни масофадан бошқариш имкониятларини кенгайтириш таклиф этилган;
бир тармоқда фаолият юритувчи ва бир-бирига боғлиқ йирик мижозлар гуруҳини жалб этиш ҳамда мазкур мижозларга хизмат кўрсатишда банк томонидан воситачилик ҳаққини пасайтириш ва ҳисобварақлардаги қолдиқларга ўзаро келишилган ҳолда фоиз тўлаш таклиф этилган;
тижорат банкларининг депозит маблағларни жалб қилиш ҳолатини таҳлил усулини киритиш орқали ўрганиш асосида банк депозит базасини кенгайтириш механизми такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Тижорат банклари депозит базаси ва уни кенгайтириш йўллари борасида олинган илмий натижалар асосида:
тижорат банклари депозит базаси таркибида муддатли депозитлар ҳажмини ва жозибадорлигини ошириш мақсадида уларнинг фоиз ставкасини муддатига мос равишда ўсиб бориш тартибида белгилаш юзасидан берилган таклифлар “Трастбанк” ХАБ томонидан 2019 йилга мўлжалланган банк депозит сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Трастбанк” ХАБнинг 2019 йил 28 октябрдаги 01-331/3385-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши банкнинг жами депозитлари таркибида муддатли депозитлар ҳажмини 1,6 баробарга ошиб, 380,33 млрд. сўмни ташкил этишига олиб келган;
янги “online” омонатлар хизматини ташкил этиш ва депозит ҳисобварақдаги маблағларни масофадан бошқариш имкониятларини кенгайтириш бўйича таклифлари “Трастбанк” ХАБ томонидан амалиётга жорий қилинган (“Трастбанк” ХАБнинг 2019 йил 28 октябрдаги 01-331/3385-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши “Трастбанк” ХАБ томонидан мижозларга банкнинг mobile иловаси орқали “Онлайн-келажак” ва “Онлайн-фаровон” каби янги online омонат турлари амалиётга жорий қилишига хизмат қилган;
тижорат банклари депозит базасини мустаҳкамлаш ва кенгайтириш мақсадида банкда мижозлар кластерини ташкил этиш орқали бир тармоқда фаолият юритувчи ва бир-бирига боғлиқ бўлган йирик мижозлар гуруҳини жалб этиш ва мазкур мижозларга хизмат кўрсатишда банк томонидан воситачилик ҳаққини пасайтириш ва ҳисобварақдаги қолдиқларга ўзаро келишилган ҳолда фоиз тўлашни йўлга қўйиш бўйича берилган таклифи “Трастбанк” ХАБ томонидан амалиётга жорий қилинган (“Трастбанк” ХАБнинг 2019 йил 28 октябрдаги 01-331/3385-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида банк томонидан йирик мижозлар гуруҳи қабул қилинди ва банк депозит базаси 2019 йил бошига нисбатан 289,5 млрд. сўмга ошиб, 2019 йил 1 октябрь ҳолатига 2 638,5 млрд. сўмни ташкил этилишига эришилган;
тижорат банкларининг депозит маблағларни жалб қилиш ҳолатини ўрганиш асосида банк депозит базасини кенгайтириш механизмини ишлаб чиқиш бўйича таклифи “Трастбанк” ХАБ томонидан 2019 йилга мўлжалланган банк умумий стратегиясини ишлаб чиқишда фойдаланилган  (“Трастбанк” ХАБнинг 2019 йил 28 октябрдаги 01-331/3385-сон маълумотномаси). Тадқиқотчи томонидан ишлаб чиқилган банк депозит базасини кенгайтириш механизмини “Трастбанк” ХАБ амалиётида қўллаш натижасида 2019 йил 1 октябрь ҳолатига банк депозит базаси 2016 йил бошига нисбатан 4,5 баробарга ёки йил бошига нисбатан 79,1 фоизга ошишига замин яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish