Sayt test rejimida ishlamoqda

Қиличев Хайрулла Маматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг фуқаролик-ҳуқуқий мақомини такомиллаштириш», 12.00.03–Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Yu112.
Илмий раҳбар: Нарматов Нуриддин Соатмурадович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси Ҳарбий-техник институти, DSc.30.08.2018.Yu.74.01. 
Расмий оппонентлар: Раҳмонкулова Нилуфар Ҳожи-Акбаровна, юридик фанлар доктори; Меҳмонов Қамбариддин Мирадхамович, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Давлат ,ожхона қўмитасининг Божхона институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг фуқаролик-ҳуқуқий мақомини такомиллаштириш бўйича умумназарий хулосалар ва қонунчиликни ривожлантиришга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлашда ҳамда аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда иштирок этади; ўз фаолиятига оид ҳуқуқий ахборот фондларини шакллантиради; фуқароларнинг ҳуқуқий ахборот фондидан фойдаланишини таъминлайди, шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролар ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ҳамда ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижро этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириши мумкинлигига оид қоида-талабларни белгилаш асослаб берилган;
фуқаролар йиғинининг тегишли ҳудудда қонунлар ва бошқа қонун ҳужжатларининг ижро этилиши, шу жумладан тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши, коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари томонидан коммунал хизматлар кўрсатиш сифати, иморатлар қуриш ҳамда ҳовлилар ва уйлар атрофидаги ҳудудларни сақлаш қоидаларига риоя этилиши, шунингдек экин майдонларидан самарали фойдаланилиши ва ерларни муҳофаза қилиш устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш каби ваколатларини белгилаш асослаб берилган; 
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашлар – фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар бўйича, шунингдек фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузаётган давлат бошқаруви органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилганда фуқаролик ишлари бўйича судларда давлат божини тўлашдан озод қилинишига оид ҳолатларни белгилаш асослаб берилган; 
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишга ҳақли эканлигига оид қоида-талабларни белгилаш асослаб берилган;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлигини таъминлашга доир нормалар ва қоидалар бажарилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишга ҳақли эканлигига оид қоида-талабларни белгилаш асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг фуқаролик-ҳуқуқий мақомини такомиллаштириш масалаларига оид тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлашда фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳамда фуқароларнинг иштирокига оид таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-443-сон «Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддасида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг 2019 йил 14 октябрдаги 06/2-07-сон маълумотномаси).  Ушбу таклифлар ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишнинг ҳуқуқий механизмини такомиллаштиришга хизмат қилган;
қишлоқ хўжалигида экин майдонларидан самарали фойдаланиш механизми такомиллаштирилишига оид таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 21 декабрдаги ЎРҚ-506-сон «Қишлоқ хўжалигида экин майдонларидан самарали фойдаланиш механизми такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунининг 1-моддасида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг 2019 йил 14 октябрдаги 06/2-07-сон маълумотномаси).  Ушбу таклифлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг жамоатчилик назоратини амалга ошириш фаолиятининг ҳуқуқий механизмини такомиллаштиришга хизмат қилган;
судларда давлат божини ундириш механизмлари такомиллаштирилишига оид таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 январдаги ЎРҚ-513-сон «Судларда давлат божини ундириш механизмлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунининг 1-моддасида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг 2019 йил 14 октябрдаги 06/2-07-сон маълумотномаси).  Ушбу таклифнинг инобатга олиниши фуқаролар йиғинлари манфаатларини ҳимоя қилиш, маҳалла институтининг жамиятдаги нуфузини янада ошириш имконини бермоқда;
давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш ўтказилиши устидан назорат қилишга оид таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 29 августдаги ЎРҚ-559-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоатчилик назоратини кучайтиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунининг 1-моддасида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг 2019 йил 14 октябрдаги 06/2-07-сон маълумотномаси).  Ушбу таклифлар жамоатчилик назоратини кучайтиришга қаратилган ҳуқуқий механизмларни такомиллаштиришга хизмат қилган;
озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлигини таъминлашга доир нормалар ва қоидалар бажарилиши устидан жамоатчилик назоратига оид таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 29 августдаги ЎРҚ-559-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоатчилик назоратини кучайтиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунининг 2-моддасида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг 2019 йил 14 октябрдаги 06/2-07-сон маълумотномаси).  Ушбу таклифлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг жамоатчилик назорати фаолиятини кучайтиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish