Sayt test rejimida ishlamoqda

Бутаева Умида Алибоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Психологик етукликнинг ижтимоий-психологик асослари”, 19.00.01–Психология тарихи ва назарияси. Умумий психология. Шахс психологияси бўйича (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.PhD/P40.
Илмий раҳбар: Сафаев Нуриддин Салихивич, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc27.06.2017.Psi.01.07.
Расмий оппонентлар: Каримова Васила Маманасировна, психология фанлари доктори, профессор; Мавлонов Мамаджон Мустафаевич. психология фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: талаба-ёшларда пcихологик етукликнинг ижтимоий-психологик омиллари таъсирини назарий-амалий жиҳатдан асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
психологик етукликнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари «когнитив», «конатив» ва «эмоционал» жабҳаларда намоён бўлувчи ва шахсий сифатлар билан ижтимоий интеллект муаммосини ўзаро алоқадорлиги кенг қамровли феномен сифатида очиб берилган;
психологик етуклик намоён бўлишининг ижтимоий-психологик хусусиятлари «жинс», «минимум-максимум даражаси», «ижтимоий интеллект», «шахслилик хусусиятлари», «ўзини ўзи камол топтириш» билан алоқадорлиги аниқланган;
психологик етукликнинг вазиятдан ҳоли ҳолда намоён бўлувчи масъулият билан муносабатини ташхис этишнинг «Носитуатив масъулиятни ўлчаш сўровномаси» ва «ВАС-вазиятнинг асосий сабаби» методикаси ишлаб чиқилган;
талаба-ёшларда психологик етукликни аниқлаш мақсадида электрон дастур яратилган ҳамда психологик етуклик компанентларини ривожлантиришга қаратилган илмий-амалий тренинглар услубий таъминоти ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Психологик етукликнинг ижтимоий-психологик асосларини ўрганиш бўйича олинган илмий тадқиқот натижалари асосида:
психологик етукликнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари илк бор шахс психологиясидаги алоҳида (когнитив, конатив ва эмоционал жабҳаларда намоён бўлувчи) кенг қамровли феномен сифатида очиб берилган ва синовдан ўтказилган ҳамда Психология ўқув-илмий маркази амалий фаолиятига жорий қилинган (Психология ўқув-амалий марказининг 2019 йил 2 декабрдаги П-М-11-сон маълумотномаси). Натижада шахслараро муносабатларни шакллантиришдаги илмий-методик тавсиялари кучайтирилган;
психологик етуклик намоён бўлишининг ижтимоий-психологик хусусиятлари «жинс», «минимум-максимум даражаси», «ижтимоий интеллект», «шахслилик хусусиятлари», «ўзини-ўзи камол топтириш» билан алоқадорлигига доир олинган натижалар  Психология ўқув-илмий маркази амалий фаолиятига жорий қилинган  (Психология ўқув-амалий марказининг 2019 йил 2 декабрдаги  П-М-11-сон маълумотномаси). Талаба-ёшларда психологик етуклик даражаларини аниқлаш ишларининг илмий ва амалий таъминоти кучайишига хизмат қилган;
психологик етукликни аниқлашга қаратилган миллий муҳитга мос бўлган ёшларнинг психологик етуклигини аниқлашга ёрдам берувчи «НОМ-носитуатив масъулиятни ўлчаш сўровномаси», «ВАС-вазиятнинг асосий сабаби» махсус ишлаб чиқилган методикалар ва «Психологик етукликни аниқлаш диагностикаси» номли ЭҲМ (электрон ҳисоблаш машиналари) учун яратилган дастур ишлаб чиқилган бўлиб, улардан талабалар психологик етуклигини аниқлашга  доир олинган натижалар   Психология ўқув-илмий маркази амалий фаолиятига жорий қилинган (Психология ўқув-амалий марказининг 2019 йил 2 декабрдаги  П-М-11-сон маълумотномаси). Бу талабаларнинг илмий-тадқиқот ишлари ва таълим жараёни сифатининг ошишига хизмат қилган;
талаба ёшлар билан «Талабалар психологик етуклик компонентларини ривожлантириш» илмий-амалий тренинглари ўтказилди ва дастурий синов амалга оширишга ҳамда Психология ўқув-илмий маркази амалий фаолиятига жорий қилинган (Психология ўқув-амалий марказининг 2019 йил 2 декабрдаги  П-М-11-сон маълумотномаси). Натижада психологик етукликни шаклланитриш ишларининг натижадорлигига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish