Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаева Нафиса Шавкатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мактабгача таълимни вариатив ёндашув асосида такомиллаштириш”,  13.00.08–Мактабгача таълим ва тарбия  назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Ped1868.    
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Мактабгача таълим муассасалари раҳбар ва мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, PhD.29.12.2018.Ped.80.01.
Расмий оппонентлар: Химматалиев Дўстназар Омонович, педагогика фанлари доктори;  Пўлатова Фарида Мухиддиновна, педагогика  фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мактабгача таълимни вариатив ёндашув асосида такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Хорижий давлатлар тажрибаси асосида “Келажак сари илк таълим билан” дастурини таълим шакллари (ўйин, коммуникатив, билиш тадқиқотчилик, бадиий адабиёт, маиший меҳнат, конструкторлик, жисмоний, тасвирий, мусиқий фаолиятлар) вариация асосида ишлаб чиқилган;
мактабгача таълимнинг муқобил шакллари (лекотека, қисқа муддатли гуруҳлар, болаларни ривожлантирувчи ўйин марказлари, оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари)  вариатив ёндашув тамойиллари (эҳтиёжга асосланганлик, мосланувчанлик, ўзгарувчанлик, моделлаштириш, индивидуаллаштириш, дифференциялаш) асосида такомиллаштирилган;
мактабгача таълимнинг вариатив ёндашуви индивидуал таълим траекторияларини қуриш, бошланғич, оралиқ, якуний натижадорликни баҳолаш компонентларини лойиҳалаштириш босқичлари (тайёрлов, технологик, якуний) асосида такомиллаштирилган;
мактабгача таълимнинг муассасалари тарбияланувчиларининг мактабга тайёргарлигини баҳолаш диагностикаси тарбияланувчиларининг шахсий қобилиятлари, қизиқишлари, ривожланиш динамикаси ва хусусиятларини аниқлаган ҳолда муқобил кетма-кетликда такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Мактабгача таълимни вариатив ёндашув асосида такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалари асосида:
хорижий давлатлар тажрибасининг вариацияси асосида ишлаб чиқилган “Келажак сари илк таълим билан” дастуридан 2015-2017 йилларда бажарилган А-5-37-рақамли “Мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ва бошланғич синф ўқувчиларида дастлабки математик билимларни шакллантиришга мўлжалланган мультимедиали интеллектуал ўйинлар” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигининг 2019 йил 5 апрелдаги 89-03-1332-сон маълумотномаси). Натижада мактабгача таълим муассасаларида ўқув тарбиявий фаолиятни бола шахсига йўналтирилган ҳолда самарали амалга оширилишини таъминлашга хизмат қилган; 
индивидуал таълим траекторияларини қуриш, бошланғич, оралиқ, якуний натижадорликни баҳолаш компонентларини лойиҳалаш босқичлари  ҳамда вариатив ёндашув тамойиллари асосида такомиллашган мактабгача таълимнинг муқобил шаклларидан “Илк қадам” мактабгача таълим муассасасининг Давлат талаблари мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2019 йил 27 февралдаги 03-01/1-367 сон маълумотномаси). Натижада, мазкур вариатив дастур мактабгача таълим муассасаларида болаларни ижодий қобилиятини ривожланиш динамикасини таъминлашга, мактабга тайёргарлик даражасини оширишга хизмат қилган;
тарбиялан увчиларининг шахсий қобилиятлари, қизиқишлари, ривожланиш динамикаси ва хусусиятларини аниқлаган ҳолда муқобил кетма-кетликда такомиллаштирилган мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларининг мактабга тайёргарлигини баҳолаш диагностикаси 2015-2017 йилларда бажарилган А-5-37-рақамли “Мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ва бошланғич синф ўқувчиларида дастлабки математик билимларни шакллантиришга мўлжалланган мультимедиали интеллектуал ўйинлар” мавзусидаги амалий лойиҳа мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигининг 2019 йил 5 апрелдаги 89-03-1332-сон маълумотномаси). Натижада мактабга тайёргарлигини баҳолаш диагностикаси оммалаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish