Sayt test rejimida ishlamoqda

Суяров Кушарбай Ташбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Физик экспериментлар асосида ўқувчиларда ўқув-тадқиқотчилик кўникмаларини ривожлантириш”,  13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.Phd/Ped1148.
Илмий раҳбар: Усаров Жаббор Эшбекович, педагогика фанлари номзоди.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти, PhD.28.03.2019.Ped.82.01. 
Расмий оппонентлар: Маҳмудов Юсуп Ғаниевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Олимов Қосим, физика-математика фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:  физик экспериментлар асосида аниқ фанлар йўналишидаги академик лицей ўқувчиларида ўқув-тадқиқотчилик кўникмаларини ривожлантиришнинг методик тизимини ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчиларда ўқув-тадқиқотчилик кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилган замонавий педагогик технологиялар (шахсга йўналтирилган, ҳамкорлик фаолиятига асосланган, муаммоли изланиш) ҳамда таълим фаолияти элементлари (мотиви, изланиш фаоллиги, фикрлашнинг конвергент ва дивергент даражалари, билишдаги когнитив ва креатив сифатлар)ни киритиш орқали ўқув-тадқиқотчилик кўникмаларини ривожлантиришнинг методик тизими ишлаб чиқилган;
ўқувчиларда ўқув-тадқиқотчилик кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилган ўқув жараёнлари (индивидуал ишлаш, тажриба қурилмасини йиғиш, натижаларни таққослаш ва таҳлил қилиш) учун дидактик элементлар (тизимлилик, изчиллик, кўргазмалик, функционаллик) туркумини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларда ўқув-тадқиқотчилик кўникмаларини ривожлантиришнинг мазмуни (тадқиқот муаммоси, тадқиқот ғояси, тадқиқот методи) ва ташкилий тузилмаси амалий турдаги экспериментал (ижодий, тадқиқотчилик тавсифидаги) топшириқларни дидактик хусусиятларига кўра, тизимлаштириш ва фанлараро боғлиқликдаги динамик хоссаларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
физик экспериментлар ва уни ўтказишга қўйилаётган замонавий дидактик ҳамда методик талаблар асосида ўқув тадқиқот ишининг ташкилий ва амалий жараёнларининг ўқув-методик таъминоти ўқув материаллари (математик моделлар, АКТ дастурлари ва факультатив курс дастури)ни киритиш орқали такомиллаштирилган.
 IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Физик экспериментлар асосида академик лицей ўқувчиларида ўқув-тадқиқотчилик кўникмаларини ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
 аниқ фанлар йўналишидаги академик лицей ўқувчиларида ўқув-тадқиқотчилик кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилган замонавий педагогик технологиялар ҳамда таълим фаолияти элементларига оид таклифлар асосида “Физикадан лаборатория ва намойиш тажриба ишлари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган  ва ўқув жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 8 июндаги 89-03-2247–сон маълумотномаси). Натижада, ушбу ўқув қўлланмалар ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари учун методик таъминотни ҳамда ўқувчиларда физик экспериментларни бажариш кўникма ва малакалар ривожланишига хизмат қилган;
ўқувчиларда ўқув-тадқиқотчилик кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилган ўқув жараёнлари  учун дидактик элементлар, ўқув-тадқиқотчилик кўникмаларини ривожлантиришнинг мазмуни ва ташкилий тузилмаси, амалий турдаги экспериментал топшириқларга оид таклифлари умумтаълим мактабларининг 8- ва 9-синф физика дарсликлари мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2019 йил 10 октябрдаги 02-02/1-2256-сон маълумотномаси). Мазкур дарсликлар умумтаълим мактаб ўқувчиларида ўқув  мотивини оширишга хизмат қилган;
 физик экспериментлар ва уни ўтказишга қўйилаётган замонавий дидактик ҳамда методик талаблар асосида ўқув тадқиқот ишининг ташкилий ва амалий жараёнларининг ўқув-методик таъминоти ўқув материалларидан фойдаланиш имконини берувчи физик билимларни шакллантириш ва ривожлантиришнинг интерфаол технологиясига оид таклифлардан «Умумтаълим мактабларида физика фанидан лаборатория ишларини ўтказиш» номли ўқув қўлланмани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2019 йил 10 октябрдаги 02-02/1-2256-сон маълумотномаси). Мазкур ўқув қўлланма умумтаълим мактаб ўқувчиларида ўқув-тадқиқотчилик кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish