Ирсалиева ФатимаХуснутдиновнанинг
докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Ўзбекистонда махсус иммунотерапияни респираторли аллергозларда оптималлаштиришнинг замонавий жиҳатлари», 14.00.36 – аллергология ва иммунология (тиббиёт фанлари).
Талабгорнинг илмий ва илмий педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /тиббиёт фанлари номзоди/.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/Б2014.5.Тib527.
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Назаров Азадбек Ахмедович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Тошкент тиббиёт академияси
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Иммунология институти ва Тошкент тиббиёт академияси, 16.07.2013.Тib.16.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Жаннат Бахытовна Испаева тиббиёт фанлари доктори, профессор; Сраджеддин Бабаходжаев, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шухрат Худайбердиевич Зиядуллаев, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот номи: Россия Федерал тиббий-биологик агентлиги «Иммунология институти» Давлат илмий маркази (Москва, Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: поллинозли беморларда аллерген-махсус иммунотерапия таъсирини асослаш ва Ўзбекистон ҳудудида респиратор аллергозли беморларни даволаш стратегиясини ишлаб чиқишдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Ўзбекистон шароитида ҳудудий чанг аллергенларини ҳисобга олган ҳолда ноинвазив сублингвал АМИТ имкониятлари аниқланган ва АМИТдан сўнг номахсус ва аллерген-махсус тўқимавий сезувчанликнинг сезиларли равишда пасайиши кузатилган;
илк бор оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати клиник, иммунологик маълумотлари ҳамда кўрсаткичлари ўзаро боғлиқлигининг АМИТ самарадорлиги ва самарасизлиги прогнозига таъсири аниқланган;
Ўзбекистон ҳудудида чанг сезувчанлиги характерига қараб поллинозларнинг «мавсумий ҳуруж»лари тузилиши ишлаб чиқилган ва модификацияланган аралаш ва/ёки йил давомидаги АМИТни кенгайтириш учун беморларнинг потенциал контингенти белгиланган;
поллинозларни даволашда янги йўналиш – АМИТга бўлган комбинирланган ёндашув ва/ёки тизимли энзимотерапия билан бирга ўтказиладиган йил давомидаги АМИТ ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Ўзбекистонда респираторли аллергозларда махсус иммунотерапияни оптималлаштиришнинг замонавий жиҳатлари бўйича тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика илмий ихтисослашган аллергология маркази, Тошкент тиббиёт академияси III клиникаси, Тошкент 1-сон клиник касалхонаси амалиётига тадбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 11 мартдаги 8H-3/50-сон маълумотномаси). Жорий қилинган натижалар сублингвал иммунотерапия ананавий услублардан самарадорлигини кўрсатган, даволаш самараси ва ҳаёт тарзи сифатини оширган, ремиссия даврини узайтирган, дори-дармонларга эхтиёжини камайтирган ва уни қўллаш йил давомида мурожаат қилган аллергик касаллар сони бўйича 23,9 млн сўм иқтисод қилиш имконини яратган.