Sayt test rejimida ishlamoqda

Маденова Эльмира Нзаматдиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):  “Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ривожлантиришнинг узоқ муддатли стратегияси”, 08.00.12–Минтақавий иқтисодиёт (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Iqt445.
Илмий раҳбар: Ахмедов Турсун Мухитович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти, DSc.29.06.2019.I.84.01.
Расмий оппонентлар: Эгамбердиев Фармонқул Турсунқулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Эрмаматов Шоназар  Жумақулович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари илмий-тадқиқот маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ривожлантиришнинг узоқ муддатли стратегияси юзасидан илмий-услубий таклиф ва  амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минтақани ривожлантиришнинг узоқ муддатли стратегик режаси Орол денгизи таъсири сценарийлари ижобий ва салбий оқибатларининг ўртача кўрсаткичларини баҳолашга асосланган оптимал вариантини танлаш сценарий услуби ишлаб чиқилган;
Қорақалпоғистон Республикасини 2019-2030 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнозлари ишлаб чиқилган;    
Қорақалпоғистон Республикасида ижтимоий соҳани ривожлантириш даражасини рейтинг усули аҳолининг, биринчи навбатда, иш жойлари,  тоза ичимлик суви, автомбиль йўлларига бўлган эҳтиёжларини қондириш, хавф-хатарларни аниқлаш кўрсаткичлари асосида такомиллаштирган;
Қорақалпоғистон Республикасида саноат, қишлоқ хўжалиги ва инфратузилмани бошқа минтақаларга нисбатан юқори суръатларда ўсишини таъминлаш аҳолини ижтимоий-иқтисодий, озиқ-овқат ва экологик хавфсизлигига эришиш талабларидан келиб чиққан ҳолда асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Қорақалпоғистон Республикасини  комплекс ривожлантиришнинг  узоқ муддатли стратегияси бўйича олинган илмий натижалари асосида:
минтақани ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича берилган услубий ёндашувига оид тавсиялардан Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги томонидан  тайёрланган  “Стратегик режалаштириш тўғрисида”ги қонун лойиҳасида  ҳамда “Минтақа доирасида стратегик режалаштириш ҳужжатларини”ни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2019 йил 25 июндаги  БУ-1-8/20-86-сон маълумотномаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2019 йил 14 июндаги 09-06/277-7-сон маълумотномалари). Ушбу таклифларнинг амалиётда жорий қилиниши минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни тартибга солиш, барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш,  тайёрланган прогноз ва дастурларнинг сифатини ошириш имконини берган;
Қорақалпоғистон Республикасининг 2019-2030 йилларда ижтимоий-иқтисодий  ривожланиш концепциясини тайёрлашда таклиф этилган мақсадли макроиқтисодий параметрлардан, реал секторни ривожлантириш кўрсаткичларидан кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2019 йил 25 июндаги БУ-1-8/20-86-сон ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши 2019 йил 14 июндаги 09-06/277-7-сон маълумотномалари). Мазкур таклиф  асосида ишлаб чиқилган дастур ва стратегияларда аҳолининг турмуш даражасини бошқа минтақаларга нисбатан юқорига кўтариш, олдиндан аниқланган хавф-хатарларга қарши чора-тадбирлар тайёрланган;
ўтказилган социологик тадқиқотлар натижалари бўйича аниқланган ижтимоий соҳани ривожлантириш муаммолари рейтингини эътиборга олган ҳолда,  республикада аҳоли бандлиги, экологик вазият,  маҳаллий    автомобиль йўллари ҳолати, тоза ичимлик суви ва мактабгача таълим масаласи бўйича берилган  таклиф ва тавсиялардан минтақада  мақсадли дастурларни ишлаб чиқишда  фойдаланилган ( Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2019 йил 14 июндаги 09-06/277-7-сон маълумотномаси).  Берилган таклифларни амалиётда қўлланилиши тизимли муаммоларни ҳал қилиш, аҳоли турмуш даражасини ошириш, янги иш жойларини ташкил қилиш ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришга хизмат қилган. 
Қорақалпоғистон Республикасида саноат, қишлоқ хўжалиги ва инфратузилмани бошқа минтақаларга нисбатан юқори суръатларда ўсишини таъминлашга оид  таклифлардан  Вазирлар Кенгашининг 2019 йил 17 майдаги 01-08/16-05/108-сон баённомасига мувофиқ ўрта ва узоқ келажакка мўлжалланган прогноз кўрсаткичларини шакллантиришда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2019 йил 14 июндаги 09-06/277-7-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларни амалиётда қўллаш минтақанинг бой табиий-иқтисодий салоҳиятидан ва рақобат афзалликларидан самарали фойдаланиш  ва тизимли муаммоларни ҳал қилишга  ҳисса қўшган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish