Sayt test rejimida ishlamoqda

Қўлдошев Қамариддин Мансуровичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда ўзаро суғурталашнинг методологик асосларини такомиллаштириш», 08.00.07–Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.DSc/Iqt179.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тoшкeнт мoлия институти, DSc.27.06.2017.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ҳайдаров Низомиддин Ҳамраевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хамидулин Михаил Борисович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: суғурта хизматларига бўлган талабни зарур даражада таъминлашда ўзаро суғуртанинг ўрнини асослаш, ушбу фаолиятнинг афзалликларини кўрсатиш, ўзаро суғурталаш жамиятларини ташкил этиш ва амал қилиши методологиясини ҳамда ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзаро суғурта фаолияти ихтиёрий бадаллар ҳисобидан ташкил этилиши ва улардан  шакллантириладиган  инвестиция маблағлари доимий даромад олиш имконини бериши асосланган; 
тижорат суғуртасида огоҳлантириш тадбирларини йирик суғурта объектлари бўйича тизимли йўлга қўйиш имконияти аниқланган ва ушбу тадбирлар суғурта ҳодисаларининг камайишига олиб келиши асосланган;
қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ таваккалчиликларни ўзаро суғурта орқали суғурталашнинг манфаатлар умумийлиги, ҳуқуқ ва мажбуриятлар тенглиги ва ҳудудий бирлик принциплари ишлаб чиқилган ва шу асосда суғуртани йўлга қўйиш орқали қишлоқ хўжалигини арзон ва ишончли суғурта хизматлари билан таъминлаш таклиф этилган;
кептив ўзаро суғурта усулларини концерн, холдинг, корпорациялар, компаниялар ва бирлашмалар таркибига кирувчи тузилмалар ўртасида қўллаш таклиф этилган;
врачлар касбий жавобгарлиги суғуртасини ўзаро суғурта жамиятлари ва тижорат суғурта ташкилотларига жорий этишда кўтарилувчи ва пасаювчи коэффициентларни қўллаш механизми ишлаб чиқилган;
ўзаро суғурталаш жамиятларини ташкил этиш босқичида бирламчи фондни шакллантиришнинг пай-бадал ҳамда имтиёзли кредит усуллари таклиф этилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда ўзаро суғурталашнинг методологик асосларин такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўзаро суғурта фаолияти ихтиёрий бадаллар ҳисобидан ташкил этилиши ва улардан  шакллантириладиган  инвестиция маблағлари доимий даромад олиш имконини бериши таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 апрелдаги ПФ-5464-сонли “Ўзбекистон Республикасида фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармойиши ҳамда 2019 йил 2 августдаги ПҚ-4412-сонли “Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва унинг жадал ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида ўз аксини топган (Молия вазирлигининг 2019 йил 5 мартдаги АК/16-37/674-сон, Молия вазирлиги Суғурта назорати давлат инспекциясининг 2019 йил 5 мартдаги СА/16-02-32-20/243-сон, Молия вазирлигининг 2019 йил 5 ноябрдаги 05/02-16-01-37/2089-сон маълумотномалари). Натижада ўзаро суғурта борасидаги ягона ёндашувнинг яратилишига эришилган; 
тижорат суғурта ташкилотларида суғурталанган йирик суғурта объектларида тизимли равишда огоҳлантириш тадбирларини амалга ошириш тўғрисидаги таклиф “ALSKOM” суғурта компанияси ва “Gross insurance” суғурта компанияси томонидан амалиётга татбиқ қилинган  (“ALSKOM” суғурта компаниясининг 2019 йил 22 майдаги 03-818-сон ҳамда “Gross insurance” МЧЖ суғурта компаниясининг 2019 йил 5 январдаги 01/16-сон маълумотномалари). Мазкур таклифнинг амалиётда қўлланилиши натижасида “ALSKOM” суғурта компаниясида суғурта ҳодисалари сони 2018 йилда 2017 йилга нисбатан 6907 тага камайган, “Gross insurance” суғурта компаниясида 2018 йилнинг 11 ойи давомида ўтган йилга нисбатан 150 тага камайган ва натижада суғурта қопламалари учун тўланган пул маблағлари ўртача 1 млрд. 200 млн. сўмни ташкил этган;
қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ таваккалчиликларни ўзаро суғурта воситасида суғурталаш бўйича ишлаб чиқилган иқтисодий модель Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши амалиётига жорий этилган  (Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг 2019 йил 15 мартдаги 01/03-709-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида фермер ва деҳқон хўжаликларини арзон ва ишончли суғурта хизматлари билан таъминлаш имконияти яратилган;
кептив ўзаро суғурта усулларини концерн, холдинг, корпорациялар, компаниялар ва бирлашмалар таркибига кирувчи тузилмалар ўртасида қўллаш бўйича таклиф Ўзбекистон суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари ассоциацияси томонидан амалиётга жорий этилган (Ассоциациянинг 2019 йил 2 майдаги  52-а-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф суғурта бозорида 2018 йилда суғурта мукофотларининг 2017 йилга нисбатан 176 фоизга ошиб, 1635,2 млрд. сўмга етишида ўз ҳиссасини қўшган;
врачлар касбий жавобгарлиги суғуртасини ўзаро суғурта жамиятлари ва тижорат суғурта ташкилотларига жорий этишда кўтарилувчи ва пасаювчи коэффициентларни қўллаш механизми ва ўзаро суғурталаш жамиятларини ташкил этиш босқичида бирламчи фондни шакллантиришнинг пай-бадал ҳамда имтиёзли кредит усуллари “UZARO” икки томонлама суғурта қилиш матлубот жамияти ҳамда АЛСКОМ АЖ суғурта компанияси томонидан амалиётга жорий этилган (“UZARO” матлубот суғурта жамиятининг 2019 йил 12 мартдаги 1/05-сон, “АЛСКОМ” АЖ суғурта компаниясининг 2019 йил 22 майдаги 03-818-сон маълумотномалари). Мазкур таклифларнинг амалга киритилиши натижасида бугунги кунда тобора муаммога айланиб бораётган врачлар жавобгарлиги муаммосини ҳал этиш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish