Альджанова Гулжахан Амангельдиевнанинг
фан доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бўлажак ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини лойиҳали-контекстли технология шароитларида шакллантириш», 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/Ped682.
Илмий раҳбар: Уразова Марина Батыровна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, Нукус давлат педагогика институти, Урганч давлат университети, DSc.28.12.2017.Ped.20.02.
Расмий оппонентлар: Рахимов Бахтиёр Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори; Ходжаниязов Сардор Умарович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: лойиҳавий-контекстли технологияни қўллаш асосида бўлажак ўқитувчиларининг касбий компетентлигини шакллантиришнинг педагогик механизмларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак ўқитувчи касбий фаолияти самарадорлиги ва мақбуллигини таъминлашнинг педагогик-психологик хусусиятлари (когнитив, аффектив, креатив) продуктив фаолиятни ташкил этишнинг интегративлик тамойилини касбий компетенциялар тизимига индуктив жорий этиш асосида аниқлаштирилган;
касбий фаолиятни моделлаштириш, имитациялаш, ностандарт вазиятларда креатив фикрлаш фаоллигини таъминлаш, умумўқув кўникмаларни дедуктив жараёнлар билан мақбуллаштириш асосида лойиҳавий-контекстли таълим шароитида бўлажак ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари аниқлаштирилган;
лойиҳавий-контекстли таълимга асосланган педагогик жараён таркибий асослари (натижавийлик, қулайлик, амалийлик) касбий ижодкорликнинг репродуктив-алгоритмик, конструктив-модулли, аналогик, эвристик даражаларини педагогик лойиҳалаш тузилмасининг рефлексив компоненти билан интеграциясини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини шакллантириш моделининг технологик компоненти диагностик топшириқларни (витаген, шахсий, касбий вазиятлар) фрейм технологиясининг когнитив-график, мантиқий, продукцион визуаллигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бўлажак ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини лойиҳали-контекстли технология шароитларида шакллантириш бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак ўқитувчи касбий фаолияти самарадорлиги ва мақбуллигини таъминлашнинг педагогик-психологик хусусиятлари (когнитив, аффектив, креатив) продуктив фаолиятни ташкил этишнинг интегративлик тамойилини касбий компетенциялар тизимига индуктив жорий этиш, касбий фаолиятни моделлаштириш, имитациялаш, ностандарт вазиятларда креатив фикрлаш фаоллигини таъминлаш, умумўқув кўникмаларни дедуктив жараёнлар билан мақбуллаштириш асосида лойиҳавий-контекстли таълим шароитида бўлажак ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришнинг дидактик имкониятларини аниқлаштиришга доир амалий тавсиялардан “Умумий педагогика” дарслиги мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 28 сентябрдаги 89-03-3281-сон маълумотномаси). Натижада педагогик фанларни ўқитиш жараёнига лойиҳавий-контекстли технологияларни қўллаш самарадорлигини оширишга эришилган;
лойиҳавий-контекстли таълимга асосланган педагогик жараён таркибий асослари, касбий ижодкорликнинг репродуктив-алгоритмик, конструктив-модулли, анологик, эвристик даражаларини педагогик лойиҳалаш тузилмасининг рефлексив компоненти билан интеграциясини таъминлашга доир таклифлардан П3201727124 рақамли “Ҳамкорлик асосида таълим муассасаларида педагогик фаолиятини риволантириш” мавзусидаги амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 28 сентябрдаги 89-03-3281-сон маълумотномаси). Натижада янги педагогик атамаларни қўллаш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини шакллантириш моделининг технологик компоненти, диагностик топшириқлар (витаген, шахсий, касбий вазиятлар), фрейм технологиясининг когнитив-график, мантиқий, продукцион визуаллигини таъминлашга доир таклифлардан А1-ХТ-0-92997 рақамли “Умуминсоний, миллий ва тарихий анъаналарнинг уйғунлиги асосида ёшларнинг маънавий-ахлоқий тарбияси муаммолари” (2014-2015 йй.) амалий лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 28 сентябрдаги 89-03-3281-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак ўқитувчиларнинг маънавий маданиятини ривожлантиришда лойиҳавий таълим технологиясини жорий этиш самарадорлигини оширишга эришилган.