Sayt test rejimida ishlamoqda

Давронова Маҳфуза Исроиловнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ҳозирги ўзбек шеъриятида индивидуал услуб поэтикаси (Усмон Азим, Иқбол Мирзо, Фахриёр ва Абдували Қутбиддин шеърияти мисолида)», 10.00.02–Ўзбек адабиёти (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B 2017.3.DSc/Fil93.
Илмий маслаҳатчи:Ҳасанов Шавкат Аҳадович, филология фанлари доктори.
 Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSс.27.06.2017.Fil.02.03.
Расмий оппонентлар: Бойназаров Йўлдош, филология фанлари доктори, профессор; Раҳимжонов Нўъмон, филология фанлари доктори, профессор; Сабирдинов Акбарали, филология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳозирги ўзбек шеъриятида индивидуал услуб поэтикасини Усмон Азим, Иқбол Мирзо, Фахриёр, Абдували Қутбиддин асарлари мисолида яхлит, тизимли ўрганиш, хусусан, мавзу, ғоя, лирик кечинма, композиция таҳлили, сюжет муаммоси, бадиий асар, қаҳрамон дунёси, шоир дунёқараши каби поэтика муаммоларини илмий-назарий асослашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
индивидуал услуб поэтикасини юзага чиқарувчи муҳит, давр, манбалар, адабий-эстетик қарашлар ва “мен”ликнинг ижодда намоён бўлиши каби омиллар, уларнинг ўзаро муносабати, услублар ранг-баранглиги муаммоси ҳозирги ўзбек шеърияти вакиллари ижоди мисолида очиб берилган;
ижодкорнинг руҳий-психологик эволюцияси онг ва онгости жараёнларининг маҳсули эканлиги ҳамда унда ўзига хос дунёқарашнинг шаклланиши, поэтик интеллектнинг вужудга келиши, бадиий маҳоратнинг камол топиши каби бадиият масалалари муҳим аҳамият касб этиши исботланган;
Усмон Азимдаги бахшиёна ва интеллектуал, Иқбол Мирзодаги халқона, Фахриёр ижодида модерн ва постмодерн хусусият ҳамда Абдували Қутбиддин ижодидаги диний-фалсафий тасаввуф оҳанглари уйғунлиги каби индивидуал хусусиятларининг бадиий-лисоний тамойиллари аниқланган;
адабий жанр, лирик тасвир ва поэтик услуб бирлиги масаласи яхлит системалаштирилиб, ҳозирги ўзбек шеъриятида фольклор ва мумтоз адабиётнинг таъсири аниқланган;
ҳозирги ўзбек шеъриятида поэтик услуб белгилари – микросюжет элементлари, композиция яхлитлиги, ранглар ва оҳанглар уйғунлиги, шеърий шакллар ва жанрлар ранг-баранглигининг назарий масалалари очиб берилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ҳозирги ўзбек шеъриятида услуб поэтикасини таснифлаш, таҳлил жараёнида илмий-назарий, маънавий-маърифий тизимни такомиллаштириш бўйича белгиланган тадбирлар асосида:
Усмон Азим, Иқбол Мирзо, Фахриёр ва Абдували Қутбиддин каби шоирларнинг ўзига хос поэтик олами, образ яратиш тафаккури ҳамда услубини аниқлашга оид хулосалардан ХТ-Ф2-004 рақамли “Ўзбек халқ педагогикаси ва фольклор анъаналари” мавзусидаги фундаментал илмий тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 31 январдаги 89-03-517-сон маълумотномаси). Олинган нитажалар асосида фольклор анъаналарига хос бўлган образлар ва уларнинг бугунги шеъриятдаги ўрни аниқланган;
шоирлар ижодида мифологик қарашларга бўлган муносабатга оид хулосалардан Ф1-ХТ-19919 рақамли “Ўзбек мифологияси ва унинг бадиий тафаккур тараққиётидаги тутган ўрни” мавзусидаги ёш олимлар фундаментал илмий тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 31 январдаги 89-03-517-сон маълумотномаси). Натижада мифологик образларнинг ҳозирги ўзбек шеъриятидаги ифодасига оид назарий хулосалар чиқарилган;
Усмон Азим ҳамда Абдували Қутбиддин шеъриятида тасаввуфга оид хулосалардан 5.1.17 рақамли “Шарқ мумтоз адабиётида инсон концепцияси” мавзусидаги фундаментал илмий тадқиқот  лойиҳасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 2 октябрдаги 89-03-3670-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши бугунги шеъриятда тасаввуфий қарашларнинг моҳиятини ёритишга хизмат қилган; 
Усмон Азим, Иқбол Мирзо ва Абдували Қутбиддин шеъриятида фразеологизмлар ва метафоралар шоир манерасини ташкил этувчи компонентга айланганлиги тўғрисидаги хулосалардан ОТ-Ф8-062 рақамли “Тил тараққиётининг деривацион қонуниятлари” номли фундаментал илмий тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 2 октябрдаги 89-03-3670-сон маълумотномаси). Натижада шоир манерасини юзага чиқарувчи метафора, фразеологизмларнинг аҳамияти аниқлаштирилган;
Усмон Азим ижодидаги бахшиёна ва интеллектуаллик, Иқбол Мирзодаги халқоналик, Фахриёрдаги модерн ва постмодерн хусусият ҳамда Абдували Қутбиддиндаги диний-фалсафий тасаввуф оҳанглар уйғунлиги каби индивидуал хусусиятларни намоён қилган жиҳатлардан Тожикистон Республикаси Академик Б.Ғафуров номидаги Хўжанд давлат университети Ўзбек филологияси факультетида 2012-2017 ўқув йилларига мўлжалланган “Ўзбек ва тожик адабий алоқаларини ўрганиш: анъана, маҳорат ва янгилик масалалари” мавзусидаги илмий истиқбол режасида фойдаланилган (Хўжанд давлат университетининг 2019 йил 19 августидаги 01/4382-сон маълумотномаси). Натижада, факультетнинг “Ўзбек адабиёти ва уни ўқитиш методикаси” кафедрасидаги “ХХ аср адабиёти” ихтисослиги фанини ўқитишда тадқиқотдаги таҳлилга тортилган Усмон Азим, Иқбол Мирзо, Фахриёр ва Абдували Қутбиддин шеърияти, уларнинг ўзига хос услуби, услуб поэтикаси таҳлил қилинган. Илмий натижалар магистрант талабалар ва илмий тадқиқотчилар учун ўзбек шоирларининг тожик шоирлари  билан алоқа-муносабатлари, бадиияти, ўхшаш ва тафовутли жиҳатлари ҳақида ўқув қўлланма ва монографияларини яратишда манба сифатида хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish