Sayt test rejimida ishlamoqda

Балтабаева Манзурахон Мирзажановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


 
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон Республикаси хотин-қизларининг кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришдаги иштироки (1991–2019 йиллар)”, 07.00.01–Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Tar90.
Илмий раҳбар: Бобожонова Дилором Бобожоновна, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, PhD.31.01.2019.Тар.60.01.
Расмий оппонентлар: Султонова Эътибор Сиддиқовна, сиёсий фанлар доктори, профессор; Расулов Абдулла Нуриддинович, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 1991–2019 йилларда Ўзбекистон Республикасида хотин-қизларнинг кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришдаги ўрни, уларнинг жамиятдаги фаол иштироки ҳамда мазкур соҳага жалб этилишининг аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон хотин-қизларининг чеварчилик, каштачилик, гиламдўзлик, зардўзлик каби касаначилик меҳнат шакли асосида бозор иқтисодиёти талабларига мос замонавий тадбиркорлик ва эркин рақобат муҳитига трансформациялашув жараёнлари, чекка ҳудудларда саноатни ривожлантириш, тадбиркор, фермер хотин-қизлар илғор тажрибаларини оммалаштиришга қаратилган кенг қамровли фаолияти, ўсиш суръатлари ва амалий натижалари далилланган;
аҳоли ижтимоий фаол қисми таркибида изланувчан ва ташаббускор тадбиркор хотин-қизлар салмоғининг ошиб бориши, давлат ва нодавлат ташкилотлар, халқаро жамғарма ва грант лойиҳалари кўмагида тадбиркор аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимининг такомиллашиши, мақсадли молиявий ресурслар ажратиш орқали меҳнат бозорида қулай шароитлар яратиш борасидаги ижтимоий-ҳуқуқий омиллар очиб берилган;
мамлакатда оилавий тадбиркорлик қонуний асосларининг мустаҳкамланиши, “Ҳар бир оила – тадбиркор” давлат дастурининг ижтимоий аҳамияти, хотин-қизлар тадбиркорлигида сулолавий анъаналарнинг тикланиши, жумладан? “Оилавий тадбиркорликдан – мустаҳкам оилага” лойиҳаси асосида аёллар иқтисодий фаоллигининг ошиши, улар бандлигини таъминлаш, кичик бизнес ва тадбиркорликка жалб этишдаги муаммолар ва даврий босқичлар, бу жараёндаги давлат ва нодавлат ташкилотлар ўртасидаги боғлиқлик исботланган;
Ўзбекистон миллий тараққиётида янги даврнинг бошланиши (2016–2019 йй.), миллий юксалиш ҳаракатида хотин-қизлар тадбиркорлигининг ривожланиш параметрлари, яратилган қулай инвестиция муҳити ва солиқ имтиёзларининг самарадорлиги, замонавий илм-фан ютуқлари асосида илғор инновацион ғояларнинг татбиқ этилиши билан боғлиқ прогрессив жараёнлар аҳамияти кўрсатиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси хотин-қизларининг кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришдаги иштирокига оид илмий натижалар, хулоса ва амалий таклифлар асосида:
Ўзбекистон хотин-қизларининг чеварчилик, каштачилик, гиламдўзлик, зардўзлик сингари касаначилик меҳнат шаклини бозор иқтисодиёти талабларига ва эркин рақобат муҳитига мослашувига доир таклиф ва тавсиялардан “Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш марказида “Хотин-қизларнинг тадбиркорлик соҳасидаги фаолиятлари” сўровнома-дастурини тайёрлашда фойдаланилган (“Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш марказининг 2018 йил 8 майдаги 01-16/169-сон маълумотномаси). Таклиф ва тавсиялар жамоатчиликни хотин-қизлар тадбиркорлигига оид имтиёзлар, бу борадаги янги ташаббуслардан хабардор бўлишига имкон яратган;
хотин-қизларнинг оилавий тадбиркорлик фаолиятларини ривожлантириш, хусусан, илғор фермер хотин-қизлар тажрибасини оммалаштириш, қишлоқда саноатни жадал ривожлантириш, чекка ҳудудларда янги иш ўринларини яратиш бўйича ишлаб чиқилган таклифлардан ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар моҳиятини кенг оммага етказиш ишларида фойдаланилган (O‘zLiDePнинг 2019 йил 12 июндаги 01-27/1443-сон маълумотномаси). Таклиф ва тавсиялар қишлоқ хотин-қизларининг оилавий тадбиркорлик соҳасидаги фаолиятини ривожлантиришга хизмат қилган;
аҳоли ижтимоий фаол қисмида изланувчан ва ташаббускор хотин-қизлар салмоғини орттириш, давлат ва нодавлат ташкилотлар, халқаро жамғармалар кўмагида тадбиркор аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамкорлигида ўтказилган “Ҳарбийларнинг оилаларини тадбиркорликка йўналтириш – иқтисодий муваффақият пойдевори” мавзуидаги республика тадбиркор хотин-қизлар форуми якуний тавсиясида фойдаланилган (Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитасининг 2019 йил 8 августдаги 04/1544-19-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши ёшлар, айниқса, қизларнинг тадбиркорлик фаолиятларига кўмаклашиш, молиявий қўллаб-қувватлаш, уларда замонавий бозор кўникмаларини шакллантириш борасидаги фаолиятни такомиллаштиришда амалий аҳамиятга эга бўлган;
“Ҳар бир оила – тадбиркор” давлат дастурининг ижтимоий аҳамияти, хотин-қизлар тадбиркорлигида сулолавий анъаналарнинг тикланиши, “Оилавий тадбиркорликдан – мустаҳкам оилага” лойиҳаси асосида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, кичик бизнес ва тадбиркорликка кенг жалб этишга қаратилган давлат сиёсатининг амалга оширилишига доир илмий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг хотин-қизлар бандлигини таъминлашга қаратилган дастурлари сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2019 йил 12 июндаги 02-15/1849-сон маълумотномаси). Натижалар хотин-қизларни кичик бизнес ва тадбиркорликка кенг жалб этишга қаратилган давлат сиёсатининг ижтимоий аҳамиятини оммага етказиш ва дастурларни мазмунан бойитишга хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish