Хамидова Гулозод Махсутовнанинг
докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Юрак қон-томир тизими ҳолатига радиочастота диапазонидаги электромагнит нурларнинг таъсири (клиник -экспериментал тадқиқот)», 14.00.05 – ички касалликлар (тиббиёт фанлари)
Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /катта илмий ходим-изланувчи/.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/Б2014.3-4.Tib26
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Каюмов Улуғбек Каримович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, 16.07.2013.Tib.17.02.
Расмий оппонентлар: Ан Янг Кен тиббиёт фанлари доктори, профессор; Гариб Фируз Юсупович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Захидова Машкура Зияматовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Вена тиббиёт университети (Австрия)
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: радиочастотали электромагнит нурланишнинг бевосита ва доимий таъсири остида бўлган шахсларда мазкур нурланиш оқибатида келиб чиқувчи юрак-қон томир тизимидаги ўзгаришларини аниқлаш ҳамда бунда уларни парваришлаш тактикаси ва эрта ташхислаш мезонларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
радиочастота диапазонли электромагнит нурланиш таъсир хавфи мавжуд касб билан шуғулланувчи кишиларда юрак-қон томир патологиясининг шаклланиши ва зўрайишини прогнозлаш усули ишлаб чиқилган;
илк бора тажриба моделида радиочастота диапазонли электромагнит нурланиш таъсири остида нурланишнинг экспозицияси ва қувватига кўра юрак қон-томир, иммунитет тизими ва модда алмашинуви айрим турлари бузилишларининг патогенетик механизмлари кўрсатиб берилган ва бузилишларнинг чуқурлиги баҳоланган;
илк бор бевосита ва узоқ муддат радиочастота диапазонли электромагнит нурланиш таъсири шароитларида ишловчи шахсларда юрак қон-томир тизимида содир бўладиган дегенератив бузилишларнинг хусусиятлари ва ифодаланганлиги исботланган ҳамда ушбу ўзгаришларнинг айрим клиник-инструментал ва биокимёвий кўрсаткичлар билан ўзаро боғлиқлиги аниқланган;
малон диальдегид билан супероксиддисмутазанинг ўзаро нисбатига асосланган интегратив кўрсаткич такомиллаштирилган, унинг юқори сезгирлиги ва спецификлиги ҳамда радиочастота диапазонли электромагнит нурланиш таъсирида юрак қон-томир тизимида юз берувчи бузилишларнинг ривожланиш ва авж олишининг прогностик мезонлари сифатида қўлланилиш имкониятлари исботлаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: радиотўлқин диапазонли электромагнит нурланиш таъсир остида касбий хавф бўлган шахсларда юрак- қон томир тизимида жароҳатланишнинг шаклланиши ва ривожланишини прогнозлаш усули учун Ўзбекистон Республикасининг ихтирога патенти (№IAP 20150374, 07.10.2015 й.) олинган. Мазкур усулда Юрак қон-томир тизими бузилишларини эрта ташхислаш мезонларини қўллаган ҳолда уларни башоратлаш, радиочастотали электромагнит нурланишнинг таъсир хавфи мавжуд касб билан шуғулланувчи шахсларда касалланиш ва касбга боғлиқ ногиронланишни пасайтиришга имкон беради;
«Электромагнит нурланишнинг узоқ муддат таъсир этиши натижасидаги органопатологияни иммунологик ташхислаш» методик қўлланма шаклида соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Санитария, гигиена ва касб касалликлари институти клиникасига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 30 ноябрдаги 8Н-д/67-сон маълумотномаси). радиочастотали электромагнит нурланишнинг узоқ муддатли таъсирида аъзолар зарарланишини иммунологик ташхислаш усули даволашга сарфланадиган ҳаражатларни ва дори-дармонларга бўлган эҳтиёжни камайтириш орқали иқтисодий наф келтиради.