Шарипова Сурайё Бурхановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бўлажак чет тили ўқитувчиларида умуммаданий дунёқарашни шакллантириш механизмларини такомиллаштириш», 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи ихтисослиги (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Ped144.
Илмий раҳбар: Мусурманова Айниса Мусурмановна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.28.03.2018.Ped.02.06.
Расмий оппонентлар: Махмудова Муяссар Махмудовна, педагогика фанлари доктори, доцент; Ибрагимов Аълам Амриллоевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бўлажак чет тили ўқитувчилари умуммаданий дунёқарашини шакллантириш механизмларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак чет тили ўқитувчилари умуммаданий дунёқарашини шакллантириш ёндашувларининг педагогик хусусиятлари (эҳтиёжни қондириш омили, дидактик ҳамда тарбиявий характери, яхлит жараёнлиги кабилар) ахлоқий ва эстетик воқеа-ҳодисалар, миллий ва умуминсоний қадриятларга бўлган рағбатлантиришнинг мотивацион таъсирини очиб бериш асосида аниқлаштирилган;
умуммаданий дунёқарашнинг шаклланганлик даражасини аниқлаш мезонлари маданиятни юксалиш кўрсаткичлари (тарихийлик, назарийлик, уйғунлашув, турмуш тарзи, миллийлик, бадиий-эстетик) мазмунига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
умуммаданий дунёқарашни шакллантиришга йўналтирилган технологик тузилма умуммаданий компетентликни ўстириш методлари, шакллари, воситаларига маданият элементларини (сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий, ахлоқий, экологик, эстетик) ўзаро интеграциялаш босқичларини (тўлдириш, боғлаш, узвийлаштириш) белгилаш асосида такомиллаштирилган;
умуммаданий дунёқарашни шакллантиришда тарбиявий ишларни ташкил этиш жараёнлари маънавий-маданий махсус дастурлар ва оммавий маданиятнинг олдини олишга қаратилган педагогик таъсир воситалари (жамоавий байрамлар, танловлар, учрашувлар, чиқишлар, китобхонлик кечалари) асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Таълим жараёнида бўлажак чет тили ўқитувчиларида умуммаданий дунёқарашни шакллантириш тизими бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бўлажак чет тили ўқитувчилари умуммаданий дунёқарашини шакллантириш ёндашувларининг педагогик хусусиятларини аниқлаштириш, ахлоқий ва эстетик воқеа-ҳодисалар, миллий ва умуминсоний қадриятларга бўлган рағбатлантиришнинг мотивацион таъсирини очиб беришга оид таклифлари асосида «Умумий педагогика» ўқув қўлланмаси (2.05.2019 йил, 394-сон гувоҳнома) ишлаб чиқилган, шунингдек мазкур тавсиялардан А-1-197 рақамли «Инглиз ва немис тилларини ўрганиш бўйича ўқув-услубий модуллардан фойдаланиш ва уларни такомиллаштиришнинг назарий-амалий асослари» (2015–2017 йй.) амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус вазирлигининг 2019 йил 26 ноябрдаги 89-03-4562-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак чет тили ўқитувчиларини педагогик фаолиятга тайёрлаш, умуммаданий эътиқод механизмини ошириш имконини яратган;
умуммаданий дунёқарашнинг шаклланганлик даражасини аниқлаш мезонлари, маданиятни юксалиш кўрсаткичларига доир таклифлардан ЁА1-ОТ-1-11965 рақамли «Ўқувчиларнинг номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш тизимини шакллантириш» (2014–2015 йй.) мавзусидаги ёш олимлар амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус вазирлигининг 2019 йил 2019 йил 26 ноябрдаги 89-03-4562-сон маълумотномаси). Натижада, умуммаданий дунёқарашда ўрнатилган назария ишлаб чиқилиб, бўлажак чет тили ўқитувчиларида умуммаданий дунёқарашнинг шаклланганлик даражаси аниқланган;
умуммаданий дунёқарашни шакллантиришга йўналтирилган технологик тузилмани такомиллаштириш, умуммаданий компетентликни ўстириш методлари, шакллари, воситаларига маданият элементларини ўзаро интеграциялаш босқичларини белгилашга оид таклифлардан ОТ-А1-118 рақамли «Ўзбекистон Республикасида кўп қиррали маданий таълим муҳитида ўқитишнинг самарали усулларини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш» (2016–2018 йй.) мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус вазирлигининг 2019 йил 26 ноябрдаги 89-03-4562-сон маълумотномаси). Натижада, маданий таълим муҳитида ўқитишнинг самарали усуллари, воситалари, технологик босқичлари ишлаб чиқилиб, умуммаданий дунёқарашни шакллантиришнинг тузилмасига эришилган;
умуммаданий дунёқарашни шакллантиришда тарбиявий ишларни ташкил этиш жараёнлари маънавий-маданий махсус дастурлар ва оммавий маданиятни олдини олишга қаратилган педагогик таъсир воситаларига оид таклифлар «Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитнинг ҳолатини аниқлаш ва манзилли соғломлаштириш» методикаси ҳамда «Ҳудудларда ижтимоий-маънавий муҳит» хариталарини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат марказининг 2019 йил 13 августдаги 02/09-1069-19-сон маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган методика ва таълим технологияси талабаларнинг миллий ва умуммаданий компетенциясининг такомиллашувига хизмат қилган.