Ходжаева Ирода Ахматходжаевнанинг
докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «3d–металлар биокомплекси асосида олинадиган дори препаратларининг таркиби ва технологиясини ишлаб чиқиш», 15.00.01–Дори технологияси ва фармацевтика ишларини ташкил этиш (фармацевтика фанлари).
Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /Гувоҳнома. LA №0004009/.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 12.05.2015/B2015.1.Far27.
Илмий маслаҳатчи: Назарова Зарифа Алимджановна, фармацевтика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент фармацевтика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент фармацевтика институти, 16.07.2013.Far.21.01.
Расмий оппенентлар: Дусматов Азиз Файзаматович, фармацевтика фанлари доктори; Сагдуллаев Баходир Тахирович, техника фанлари доктори; Исмаилова Мохинур Гафуровна, фармацевтика фанлари доктори.
Етакчи ташкилот номи: Ўзбекистон кимё-фармацевтика илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рух, мис ва темир микроэлементларининг биофаол комплекс бирикмалари асосида гиполипидемик, антиатеросклеротик, витилиго ва анемия касалликларига қарши самарали дори препаратлари таркибини ишлаб чиқиш ва технологиясини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк борсуртма дори шаклининг витилигони даволаш учун мис ва пиридоксин комплекс бирикмаси купирни ўзи ичига олган, қўшимча равишда пирацин, витамин Е, диметилсульфоксид кирган таркиби ва эмульсион асосларда мўътадил танланган технологияси ишлаб чиқилган;
янги таркибли гиполипидемик ва антиатеросклеротик хоссага эга оригинал «Пирацин- RG», 50мг ва 100мг қобиқланган таблеткалари технологияси математик режалаштириш усулда ишлаб чиқилган;
таркибида купир, пирацин, антиоксидант ва пенетрант сақловчи витилиго касаллигига қарши мураккаб қўш комплексли суртма дори шаклини биофармацевтик кўрсаткичлари аниқланган;
анемия касаллигига қарши таъсирли, таркибида темир гидроксид полимальтоза комплексини сақловчи «Феррат-С» қиёмнинг сувда яхши эрувчан, ширин таъмли ва организмда осон сингиб кетадиган моддалар асосида самарали технологияси ишлаб чиқилган;
«Пирацин-RG» қобиқланган таблеткасининг биосамарадорлиги «in vitro» ва «in vivo» тажрибалар асосида таъсир этувчи модданинг ажралиб чиқиш тезлиги ва сўрилиши ўртасидаги миқдорий корреляция борлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
3d-металлар биокомплекси асосида олинадигандори препаратларининг таркиби ва технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Купивит»дори воситаси учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигинингихтирога патенти (30.04.2015й. №IAP 05029) олинган. Илмий тадқиқот натижасида олинган таркиб тери касалликларини самарали даволаш имконини берган;
ишлаб чиқилган препаратлар Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармаси рўйхатига олинган («Феррат-С» №00269/09/15;«Пирацин-RG»0,25% инъекция учун эритмаси №11.109.9) ҳамда тегишли корхона фармакопея мақолалари («Феррат-С» қиёми МҲ 42Уз-3415-2016, «Пирацин-RG»0,25% инъекция учун эритмаси КФМ 42 Уз-22175941-1785-2011) тасдиқланган;
«Пирацин-RG» инъекция учун эритмаси ва «Феррат-С» қиём дори препаратлари «REMEDY GROUP» қўшма корхонаси томонидан ишлаб чиқарилмоқда (ПР 42 Уз-03873/22175941-1718-2013 ва ПР 42 Уз-03873/22175941-1820-2016). Ушбу дори препаратлари ишлаб чиқариш импорт ўрнини босади.