Азамов Жасурбек Муродовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ҳуқуқни қўллаш фаолиятида прогнозлашнинг назарий-ҳуқуқий масалалари», 12.00.01–Давлат ва ҳуқуқ назарияси ва тарихи; ҳуқуқий таълимотлар тарихи (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.PhD/Yu31.
Илмий раҳбар: Жалилов Шухрат Илхомович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, DSc.27.06.2017.Yu.23.01.
Расмий оппонентлар: Тультеев Ильяс Тавасович, юридик фанлар доктори доцент, Юсупов Сардорбек Баходирович, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳуқуқни қўллашда прогнозлашнинг назарий ва амалий жиҳатларини комплекс тизимли тадқиқ этиш, унинг ҳуқуқни қўллаш тизимидаги ўрни ва аҳамиятини аниқлаш, ҳуқуқни қўллашни прогнозлаш методларини ўрганиш, шунингдек қонунчилик ва амалиётни такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича ҳуқуқни қўллашга доир самарадорлик ва таъсирчанлик чораларини татбиқ этиш бўйича “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги қонунини такомиллаштириш лозимлиги асослаб берилган;
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа доктринаси талабларига мувофиқ таҳдидларни нейтраллаштириш борасида прогнозлашнинг ҳуқуқий ва ташкилий услублардан самарали фойдаланиш зарурлиги асослаб берилган;
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа доктринаси талабларига мувофиқ миллий хавфсизликнининг таъминланишини стратегик режалаштириш давлат тизимини қонунчилик йўли билан тартибга солишнинг самарали фойдаланиш зарурлиги асослаб берилган;
“Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида”ги қонунда соҳадаги давлат назорати ва текшируви билан боғлиқ фаолиятни ташкил этиш, мажбурий талаблар ижросининг ҳолатини прогноз қилиш зарурати асосланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ҳуқуқни қўллаш фаолиятида прогнозлашнинг назарий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича идоралараро комиссиялар томонидан ҳуқуқни қўллаш фаолиятида тизимли камчиликлар юзага келишига имкон бераётган сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш ҳамда уларни ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонун ҳужжатларини такомиллаштириш йўли билан бартараф этиш тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майда қабул қилинган “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги ЎРҚ-371-сонли Қонунининг 20-моддасига 2018 йил 9 январдаги ЎРҚ-542-сонли Қонунининг 29-банди билан жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 24 октябрдаги 06/2-06-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишга доир ахборотни тўплашни, сақлашни, ҳуқуқни қўллашга доир самарадорлик ва таъсирчанлик чораларини татбиқ этиш, шунингдек тегишли органлар ва муассасалар фаолияти самарадорлигини ва таъсирчанлигини оширишга хизмат қилган;
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа доктринаси талабларига биноан давлат тизимини қонунчилик йўли билан тартибга солиш самарадорлигини ошириш ва таҳдидларни нейтраллаштириш борасида прогнозлашнинг ҳуқуқий ва ташкилий услублардан самарали фойдаланиш борасида ўз вақтида монанд чора-тадбирлар кўриш тўғрисидаги таклифлар 2018 йил 9 январдаги ЎРҚ-458-сонли Қонуни билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа доктринаси”нинг 16-банди ва 29-бандига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 24 октябрдаги 06/2-06-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар Мудофаа доктринаси талабларини амалга оширишга доир ҳарбий-сиёсий вазиятнинг ривожланиш тенденцияларини мониторинг ва прогноз қилишда ҳуқуқий ва ташкилий-бошқарув характердаги омилдан самарали фойдаланишга хизмат қилган;
атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида аниқланган қоидабузарликларга барҳам бериш юзасидан чоралар кўриш, мазкур соҳадаги фаолиятни амалга ошириш чоғида мажбурий талаблар ижроси устидан тизимли кузатиш, мажбурий талаблар ижросининг ҳолатини таҳлил ва прогноз қилиш тўғрисидаги таклиф 2019 йил 9 сентябрдаги “Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида”ги ЎРҚ-565-сонли Қонунининг 23-моддасига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 24 октябрдаги 06/2-06-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида ҳуқуқни қўллаш органлари фаолияти ва унинг натижалари устидан назорат олиб бориш, уни прогноз қилишда қонунчилик ва юридик технологияларни такомиллаштиришга хизмат қилган