Sayt test rejimida ishlamoqda

Темиров Шерали Абдихалиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Самарқанд вилояти оронимларининг лисоний тадқиқи», 10.00.01–Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Fil20.
Илмий раҳбар: Улуқов Носиржон Муҳаммадалиевич, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети,  DSc.27.06.2017.Fil.02.03. 
Расмий оппонентлар: Маматов Абдиғафур Эшонқулович, филология фанлари доктори, профессор; Жабборов Хўжамурод, филология фанлари доктори. 
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: оронимиканинг назарий масалаларини ёритиш, оронимлар ономастик кўламига мансуб бирликларни белгилаш, Самарқанд вилояти оронимларини лисоний моҳиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оронимлар табиат ва жамиятнинг ўзаро боғлиқлиги асосида юзага келувчи, орографик объектларни ифодаловчи ономастик бирлик эканлиги ҳамда география, тарих, ўлкашунослик соҳалар билан алоқадорлик  жиҳатлари асосланган;  
оронимик объектлар номинацияси билан боғлиқ табиий-географик, тарихий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий мотивлар очиб берилган;
маҳаллий лаҳжа ва шеваларга хос оронимик кўрсаткичларнинг ном ясаш вазифаси, қўшма ва мураккаб таркибли оронимларнинг шаклланишидаги деривацион, функционал-семантик ўрни ҳамда фонетик, лексик вариантлари аниқланган; 
Самарқанд вилоятининг Ургут, Нуробод, Каттақўрғон ва Қўшработ туманлари оронимларининг лингвогеографик харитаси тузилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбек тилидаги оронимларни тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тоғ ва унинг қисмларини ифодаловчи атоқли номларнинг деривацион хусусиятларини, оронимларнинг ясалиш усуллари ва моделларини, оддий сўз ясалиши билан атоқли отлар ясалишига хос фарқли жиҳатларни ёритишга оид хулосалардан ОТ-Ф8-062 рақамли «Тил тараққиётининг деривацион қонуниятлари» номли фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 31 майдаги 89-03-2132-сон маълумотномаси). Натижада атоқли отлар деривацияси билан боғлиқ атоқли отларнинг ясалиш усуллари, моделлари, ономастик конверсия, трансонимизация каби терминларга доир изоҳлар ва таҳлиллар мукаммаллашган;
диссертация материаллари асосида тузилган Самарқанд вилоятининг Ургут, Нуробод, Каттақўрғон, Қўшработ туманлари оронимиясининг лингвогеографик харитасидан А-13-9 рақамли «Зарафшон водийсининг рекреация, туристик ва экология карталарини тузиш» номли лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 15 июндаги 89-03-2483-сон маълумотномаси). Натижада Самарқанд вилояти табиий-географик оронимик харитасини янги материаллар асосида мукаммаллаштиришга эришилган;
оронимик бирликларнинг лисоний тадқиқига доир материаллардан Самарқанд вилояти телерадиокомпаниясининг «Жавондаги жавоҳир» кўрсатуви ҳамда вилоят радиосининг «Самарқанд садоси» эшиттириши сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилояти телерадиокомпаниясининг 2018 йил 11 октябрдаги 09-02-460-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатув ва эшиттиришлар маърифий ва амалий жиҳатдан бойиган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish