Sayt test rejimida ishlamoqda

Қобилов Усмон Ураловичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек адабиётида нубувват мотиви ва образлари талқини (XIV–XV асрлар)”, 10.00.02–Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.4.DSc/Fil146.
Илмий маслаҳатчи: Ҳасанов Шавкат Аҳадович, филология фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSс.27.06.2017.Fil.02.03.
Расмий оппонентлар: Ҳаққулов Иброҳим, филология фанлари доктори, профессор; Жабборов Нурбой, филология фанлари доктори, профессор; Эркинов Афтондил, филология фанлари доктори.
Етакчиташкилот: Тошкент давлат Шарқшунослик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўзбек мумтоз адабиётида нубувват мотиви ва образлари орқали ифодаланган маърифий ғоя ва мазмун,  жанрий ва шаклий ранг-баранглик, бадиий-ирфоний талқин ва рамзий-мажозий ифода, адабий-эстетик фикр ва лирик-эпик тавсифлар олами моҳиятини асослаб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек мумтоз адабиёти намояндалари учун илоҳий манбалар: Қуръони Карим, Ҳадиси шариф доимий равишда илҳом манбаи бўлиб келганлиги ва нубувват мавзуси адабий асарларнинг етакчи томонларидан бўлгани ҳолда айнан унинг таъсирида мумтоз адабиётда бадиий қиссалар ва образлар туркуми вужудга келганлиги асосланган;
“Қиссас-ул анбиё”лар Шарқ донишмандлиги маҳсули сифатида моҳият эътибори билан умуминсоний маданият намунаси ҳисобланиши ва улар мумтоз шеърият образ ва тимсоллар олами манбаига айланганлиги очиб берилган; 
ўзбек адабиётида нубувват қиссалари сюжети ва образлари талқинида хилма-хил жанрий шаклларнинг истифода этилганлиги; нубувват тавҳиддан кейинги  ва валоятдан олдинги бир мақом бўлиб, бадиий адабиёт поэтикаси учун илҳом манбаи бўлиб келганлиги очиб берилган; 
тасаввуф ва мумтоз адабиёт учун нубувват маърифати бадиий-эстетик тафаккур майдони эканлиги, ўзбек адабиётида нубувват мотиви ва образлари талқинига хос алоҳида адабий жанрлар туркуми шаклланганлиги  асослаб берилган;
ўзбек мумтоз шеъриятида нубувват тимсол-образлари кенг кўламли поэтик манзараларни ҳосил этганлиги ҳамда мумтоз бадиий матнларни янги таҳлил методлари асосида ёриш, поэтик образ манбалари илмий таҳлилда  муҳим эканлиги исботланган;
ўзбек адабиётшунослигида нубувват мотиви орқали кўплаб янгича тушунча ва деталлар пайдо бўлганлиги ҳамда уларнинг бадиий асар сюжет ва композициясига, адабий образлар олами ва бадиий-эстетик қарашлар тизимига  таъсири аниқланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбек адабиётида нубувват мотиви ва образлари талқини масаласини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўзбек мумтоз адабиётида ислом манбалари асосида шаклланган нубувват мотиви ва образлари талқини тадқиқига доир материаллар 2003–2007 йилларда бажарилган ОТ-Ф7-5.1.17 рақамли “Шарқ мумтоз адабиётида комил инсон концепцияси” мавзусидаги фундаментал лойиҳага татбиқ этилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 23 октябрдаги 8903/3168-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари нубувват мотиви ва ирфоний-бадиий талқин, нубувват баҳри, образ ва бадиий деталь, рамзий-мажозий талқин, Алишер Навоий шеъриятида нубувват аҳли образлари тавсифи каби масалаларининг изоҳланишида асос бўлиб хизмат қилган;
ўзбек мумтоз шеъриятида сермаҳсул ўрин тутган набий сиймолар, тарихий-афсонавий шахслар, адабий қаҳрамонлар бадиий образлари бажарган поэтик функциялар, улар орқали ифодаланган рамзий-мажозий маънолар оламини идрок этишга оид назарий хулосалардан 2008–2011 йилларда бажарилган ОТ-Ф8-027 рақамли “Қўлёзма манбаларнинг миллий, маънавий ва адабий мерос тарғиботидаги аҳамияти” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 23 августдаги 8903-3168-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг амалиётга тадбиқ этилиши нубувват аҳли образлари талқини масаласини татқиқ қилишга илмий асос бўлиб хизмат қилган;
лексик бирликлар, поэтик номлар ифодаси, қадимги туркий сўзлардан фойдаланиш, Алишер Навоий шеъриятида тарихий, афсонавий ва адабий қаҳрамонлар образлари параллел тавсифида қўлланилган синтактик структуралар деривацион хусусиятларига доир материаллардан 2007–2011 йилларда бажарилган ОТ-Ф8-062 рақамли “Тил тараққиётининг деривацион қонуниятлари” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 5 ноябрдаги 89-03-4294-сон маълумотномаси). Натижада бадиий тил хусусиятларини очиб бериш ва мумтоз матнлар таҳлиллари изоҳланишида асос бўлиб хизмат қилган;
тасаввуф ва мумтоз адабиёт учун нубувват маърифати бадиий-эстетик тафаккур майдони эканлиги, ўзбек адабиётида нубувват мотиви ва образлари талқинига хос алоҳида адабий жанрлар туркуми шаклланганлигига оид тавсиялардан Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот Маркази томонидан олиб борилаётган халқаро муносабатларда, хусусан, 2018 йил 19 мартда Ўзбекистон Республикаси ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти ўртасида имзоланган “Йўл харитаси”нинг 2-3-бандлари ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2019 йил 5 ноябрдаги 02/432-сон маълумотномаси). Бу бугунги глобаллашув даврида ёшларни миллий қадриятлар асосида баркамол авлод қилиб тарбиялашда бадиий адабиётнинг аҳамияти катта эканлигини кўрсатаиб, айниқса, дин ниқоби остида ёшлар онгини заҳарлаш, осойишталикка раҳна солиш, эркин-демократик тараққиётга асосланган ҳаётни чигаллаштириш каби қабиҳ ҳаракатлар маънавий қашшоқлик оқибати эканлиги юзасидан хулосалар чиқаришга хизмат қилган; 
Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилояти бўлими қошидаги “Садоқат” ижодий тўгараги фаолиятида ўзбек мумтоз адабиёти ғоявий-бадиий олами, унда диний-тасаввуфий мавзулар талқини масаласи, образ ва тимсоллар тасвиридаги рамзий-мажозий ифодалар, нубувват маърифати ва шеъру шоирлик масаласи, нубувват мотиви ва образларини ифодалаган эпик ва лирик жанрлар поэтикаси сингари масалаларни ўрганишда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2019 йил, 23 августдаги 01-03-07/916-сон маълумотномаси). Натижада семинарлар илмий-оммабоплиги таъминлаган ва янги манбалар билан бойиган;
нубувват маърифати бадиий-эстетик тафаккур майдони эканлиги оид хулосалар асосида “Нубувват ва валоят терминлари қисқача изоҳли луғати”да  келтирилган нубувват, пайғамбар, набий, расул, қасас, ваҳий, шеър, шоирлик, нубувват хайли, нубувват нури, валоят, тажалли, ҳусн шоҳи, комил инсон, мўъжиза, профетология, малойика, тавҳид, нубувват гулшани, нубувват баҳри, нубувват қуёши, нубувват сипеҳри, нубувват осмони, рисолат гумбази, хайли русул, султони нубувват, нубувват силсиласи, меърожнома, наът, мадҳ, васф, мақом, ҳол, фано, бақо, ишқ, тафсир, таъвил, уруж, қурб, хатм сингари ҳали ўзбек адабиётшунослиги терминологиясидан муқим ўрин олмаган асосий тушунча ва бирликлар маъноси изоҳлаб берилган луғат яратилган (ISBN 978-8943-8372-4-8). Луғат адабиётшуносликда нубувват ва тасаввуф терминларини тўғри қўллаш ва изоҳлашни таъминлаш учун хизмат қилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish