Sayt test rejimida ishlamoqda

Давронова Шоҳсанам Ғайбуллоевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Истиқлол даври ўзбек романларида Шарқ ва Ғарб анъаналарининг бадиий синтези», 10.00.02–Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.4.DSc/Fil145.
Илмий маслаҳатчи: Ахмедова Шоира Нематовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSс.27.06.2017.Fil.02.03.
Расмий оппонентлар: Якубов Исламжон, филология фанлари доктори; Пардаева Зулфия, филология фанлари доктори, профессор; Мирзаева Зулхумор, филология фанлари доктори.
Етакчи  ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: истиқлол даври ўзбек романларида Шарқ ва Ғарб адабий анъаналарининг бадиий синтези масаласини тадқиқ этишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
поэтик тафаккурдаги ўзгаришлар ва Шарқ ва Ғарб адабий анъаналари синтези натижасида истиқлол даври ўзбек романчилигининг яхлит эстетик ҳодиса сифатидаги янгиланиш хусусиятлари асосланган;
Шарқ ва Ғарб адабий анъаналарининг синтези атамаси билан тавсифланадиган ҳодисанинг моҳияти адабий жараён ва яхлит тизимли концепция асосида очиб берилган;
истиқлол даври ўзбек романчилигида Шарқ ва Ғарб адабий анъаналари синтезининг юзага келишида ижтимоий-тарихий, маънавий-маданий, индивидуал-руҳий омиллар таъсири аниқланган;
ўзбек романлари жанрий табиатидаги шаклий-услубий янгиланиш, поэтик кўлам, ижтимоий-фалсафий, маънавий-эстетик қарашлар тизимининг кенгайиши халқ оғзаки ижоди, адабий-тарихий ҳамда жаҳон адабиёти анъаналарининг замонавий миллий бадиий тафаккур билан уйғунлашуви ва бадиий қаҳрамонда акс этиши асосланган;
истиқлол даври ўзбек романчилиги мифопоэтик тафаккур, фольклор, мумтоз адабий анъаналар, замонавий реалистик романчилик тажрибалари, модернистик услублар, адабий оқимларга хос хусусиятлар, илмий-фалсафий ва бадиий қонуниятлар, адабий таъсир ва ижодий индивидуаллик синтези натижаси эканлиги далилланган;
жаҳон ва ўзбек адабиёти учун типологик ҳодисалар, ижодий изланишлар, давр романчилигидаги бадиий-эстетик концептуаллик ижодкорлар маҳорати билан узвий боғлиқлик натижаси сифатида юзага келган яхлит тизим эканлиги исботланган;
романларда Шарқ ва Ғарб адабий анъаналари синтези таъсирида юзага келган фалсафий мушоҳаданинг теранлашуви, руҳият тасвирига эътиборнинг ортиши, интеллектуал романга хос хусусиятларнинг намоён бўлиши, ифодада рамзийликнинг кучайганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Истиқлол даври ўзбек романларида Шарқ ва Ғарб адабий анъаналарининг синтези муаммосини миллий ва жаҳон бадиий тафаккури контекстида типологик тадқиқ этиш, адабиётшунослик назарияси тарихий-бадиий, илмий-назарий асосларини ишлаб чиқиш асосида:
Мустақиллик даври ўзбек романчилигининг озиқланиш манбалари, фольклор анъаналарига оид хулосалардан Ф1-ХТ-0-19919 рақамли “Ўзбек мифологияси ва унинг бадиий тафаккур тараққиётида тутган ўрни” (2012–2016) мавзуидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 15 июндаги 89-03-2487-сон маълумотномаси). Натижада интеллектуал романларда мифларнинг ўрнини белгилаш, мифологиядан фойдаланишнинг ўзбек романчилигидаги янгича тамойилларнинг тараққиётига таъсири тўғрисидаги хулосалар чиқаришда асос бўлган;
романчиликда адабий анъаналарга издошликнинг аҳамиятини ёритишга оид тавсиядан ОТ-ФЗ-090 рақамли “Жадид адабиёти – жаҳон илғор адабиётининг синтези сифатида” (2017–2011) фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 15 июндаги 89-03-2487-сон маълумотномаси). Илмий натижаларни қўллаш туфайли жадид адабиёти намояндаларининг бадиий ижод жараёнига олиб кирган янгиликлари, адабий тажрибаларининг бугунги ўзбек романчилиги поэтик такомилидаги ўрни ҳақидаги хулосалар билан бойитилган;
адабий жараён такомили билан боғлиқ қарашлардан истиқлол даври ўзбек романчилигига хос хусусиятларни ёритишда  Ф-1-06 рақамли “Истиқлол даври ўзбек адабиётида Шарқу Ғарб адабий анъаналари синтези” (2012–2016) мавзусидаги фундаментал грант лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 15 июндаги 89-03-2487-сон маълумотномаси). Натижада Шарқ ва Ғарб адабий анъаналарининг бадиий синтези асосида истиқлол даври ўзбек романчилигидаги шаклий-услубий янгиланишлар, роман жанри табиатида юз берган синтез кўринишларини аниқлаш имкониятини берган;
истиқлол даври ўзбек романларида фольклор, мумтоз, жаҳон ва модерн адабиётга хос хусусиятларнинг синтезлашиш ҳолатлари, адабий-тарихий анъаналарга издошликнинг ўрни, романчилик мактаби тажрибаларини ижодий ўзлаштириш масаласига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейида бажарилган Ф1-ФА-055746 рақамли “Марказий Осиё халқлари қўлёзма ёдгорликларини тадқиқ этиш. Ўзбекистон шоир ва ёзувчилари архивини илмий тавсифи ва нашр қилиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада (2012–2017) фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 11 октябрдаги 89-03-3876-сон маълумотномаси). Давр романлари қиёсий аспектда ўрганилиб, улардаги шаклий-услубий янгиланишлар, поэтик кашфиётларнинг юзага келиш омилларини ёритишда фойдаланилганлиги натижасида мавжуд анъаналарнинг муҳим ўрин тутганлиги тўғрисида хулосаларга эга бўлинган;
истиқлол даври ўзбек романчилигидаги поэтик ўзгаришлар, ўзига хос жиҳатлар, бадиий матн композициясида миллий колоритнинг сақланишига доир илмий-назарий хулосалардан Навоий давлат педагогика институтида бажарилган ХТ-Ф-2-004 рақамли “Ўзбек халқ педагогикаси ва фольклор анъаналари” мавзусидаги фундаментал лойиҳада (2008–2010)  фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 11 октябрдаги 89-03-3876-сон маълумотномаси). Халқ оғзаки ижодининг ёзма адабиётга таъсири, Шарқ ва Ғарб анъаналари синтезининг юзага келиш омиллари, давр романчилигида фольклор таъсирида юзага келган янгича тамойиллар, фольклоризмнинг ўрни, мифопоэтик тафаккурнинг акс этиши муаммоси каби материаллар ҳақидаги билимларни янги маълумотлар билан бойитилишига эришилган;
ўзбек романчилиги ривожига туркий халқлар ижтимоий ва этник келиб чиқиши, тил, маданият, эътиқодий қарашлари муштараклиги каби омиллар таъсирининг аниқланишига оид илмий натижалардан Ф1-ФА-0-43429, ФА-Ф1, ГОО2 рақамли “Қорақалпоқ фольклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш” (2012-2016) мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасида  фойдаланилган (ЎзР Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2019 йил 27 августдаги 181/1-сон маълумотномаси). Илмий натижаларни қўллаш туфайли туркий халқлар мифологияси, фольклори, бадиий тафаккурининг романчилик такомилидаги ўрни, жаҳон сўз санъатининг миллий адабиёт тараққиётига таъсирини ўрганиш бўйича назарий умумлашмалар чиқаришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish