Sayt test rejimida ishlamoqda

Гайбуллаева Юлдуз Анваровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек аёлларининг миллий кийимлари тарихи”, 07.00.01–Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.PhD/Tar11. 
Илмий раҳбар: Юнусова Хуршида Эркиновна, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, Қорақалпоқ ижтимоий фанлар илмий-тадқиқот институти, DSc.27.06.2017.Тар.01.04.
Расмий оппонентлар: Алимова Юлдуз Эргашевна, тарих фанлари доктори; Фатхуллаев Равшан Саъдуллаевич, санъатшунослик фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўзбек аёлларининг XIX–XX асрлардаги   либослари ва уларнинг ўзига хослигини, XIX аср охири – XX асрнинг биринчи ярми иқтисодий жараёнлар таъсирида аёллар либосларидаги ўзгаришлар, совет ҳокимияти йиллари аёллар либосидаги трансформацион жараёнларни очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хотин-қизлар анъанавий либосларининг табиий-иқлимий омиллар таъсири остида узоқ асрлар мобайнида континентал иқлимга мослашуви билан миллий либосларнинг маҳаллий нусхалари ўлканинг ўтроқ деҳқончилик билан шуғулланадиган жойларида тўкилиб турадиган кийимлар, кўчманчи яйлов чорвадорларида ёпишиб турадиган кийимлар вужудга келганлиги аниқланган;
маҳаллий аҳолининг географик жойлашуви, иқлим шароитлари, асосан, деҳқончилик билан боғлиқ бўлган хўжалик ҳаёти тарзида танани иссиқ тутувчи маҳаллий газламага талаб юқори бўлганлиги асосланган;   
совет мафкурасининг миллий кийиниш маданиятини камситиши анъанавий либосларга нисбатан беписандлик руҳияти ўсишига, аёллар либосининг вазифаси ўзгариб, қадди-қоматга тўлиқ бўйсунишга мослашганлиги, либосга хос тарихийлик ва маънавийлик мазмунан йўқолганлиги исботланган;
миллий либослар, зардўзлик йўналиши, пахтадан тайёрланган газламалар, кашта, матоларга ранг беришдаги тарихий тажрибани тиклаган ҳолда замонавийлик ва миллийлик мустақиллик йиллари ўзбек модаси шаклланишига асос бўлганлиги исботланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Ўзбек аёллари миллий кийимлари тарихини ўрганиш бўйича олинган илмий хулосалар асосида:
хотин-қизлар анъанавий либослари табиий-иқлимий омиллар таъсири остида шаклланганлиги, иқлимга мослашув билан кенг ва тўкилиб турадиган кийим-бош вужудга келганлиги, кийимларда аждодларнинг кўп асрлик анъанавий ва бадиий яратувчанлик ғоялари ифодаланганлиги ҳақидаги хулосалардан Ўзбекистон тарихи давлат музейининг “Ўзбекистон XVI–XIX асрларда” бўлими экспозициясини бойитишда ва 2018 йил май-сентябрь ойларида ўтказилган “Ўзбекистон халқининг ўлмас анъаналари” мавзусидаги кўргазмаларда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2018 йил 4 декабрдаги 3/1255-3173-сон маълумотномаси). Тақдим қилинган материаллар мамлакатимиз вилоятларида урф бўлган XIX–XX асрларга оид миллий кийим-кечакларнинг асосий хиллари, шунингдек, матоси, бичими, ўзига хос безаклари ҳақида умумий тасаввур ва маълумот берган, бу эса музейга ташриф буюрувчиларнинг ўзбек кийимлари ва уларнинг шаклланиши жараёнлари ҳақидаги тасаввурларини янада бойитишга хизмат қилган;
миллий либослар, зардўзлик йўналиши нақшларининг 50 дан ортиқ тури, пахтадан тайёрланган газламалар, кашта, матоларга ранг беришдаги замонавийлик ва миллийлик мустақиллик йиллари ўзбек модаси шаклланишига оид бўлган хулосалардан Ўзбекистон давлат санъат музейида ўтказилган “Ипаклари тиллодан – безаклари сержило” номли кўргазмада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2019 йил 13 майдаги 01-12-03-2240-сон маълумотномаси). Бу музейга ҳам кўргазмага ташриф буюрувчиларда Самарқанд, Бухоро, Қашқадарё, Тошкент аёлларининг миллий устки, бош, оёқ кийимлари ва тақинчоқлари, шунингдек, маросим кийим-кечаклари ҳақидаги кенг маълумотлар олишга имкон берган;
миллий либослар, зардўзлик йўналиши пахтадан тайёрланган газламалар, кашта, матоларга ранг беришдаги тарихий тажрибани тиклаган ҳолда замонавийлик ва миллийлик мустақиллик йиллари ўзбек модаси шаклланишга асос бўлганлиги; каштачилик, зардўзлик, чеварчилик билан шуғулланиш учун хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қуватлаш, бу борада кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятни, оилавий бизнесни ривожлантириш масалалари ҳақидаги натижалардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қуватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5325-сон Фармонига мувофиқ хотин-қизларни бандлигини таъминлаш, улар орасида оилавий ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитасининг 2019 йил 1 ярим йиллиги учун мўлжалланган иш режасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитасининг 2019 йил 23 апрелдаги 04/747-19-сон маълумотномаси). Бу Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси ва Ўзбекистон халқаро ислом академияси томонидан ўтказилган семинар тренингларда иштирок этган республика вилоятлари хотин-қизлари орасида аёллар кийими тарихи, бугунги миллийликни ўзида акс этган ўзбек модаси ва унинг маънавиятни юксалтириш борасидаги ўрни ҳақидаги қарашларини янада бойитишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish