Sayt test rejimida ishlamoqda

Мухитдинов Эркин Мадорбековичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):  «Аҳолини иш билан бандлигини таъминлашда меҳнат миграциясининг роли», 08.00.10–Демография. Меҳнат иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Iqt1030.
Илмий раҳбар: Абдураҳмонов Қаландар Ходжаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор,  академиги.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.28.12.2017.I.16.02.
Расмий оппонентлар: Абулқосимов Хасан Пирназарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Исломов Бахтиёр Анварович, иқтисодиёт фaнлaри доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Аҳолини иш билан бандлигини таъминлашда меҳнат миграцияси жараёнларини такомиллаштириш ва мақбуллаштириш бўйича илмий услубий ва амалий таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аҳоли ўртасида норасмий меҳнат миграциясини олдини олиш, ташкиллаштирилган меҳнат миграциясини ривожлантириш механизми хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш асосида такомиллаштирилган; 
хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган фуқароларининг касбий малакаси ва хорижий тилларни билиш даражасини тасдиқлаш ҳамда уларни ишга жойлаштириш билан шуғулланиш ҳуқуқини лицензия асосида фаолият юритувчи ҳамда аккредитациядан ўтган юридик шахсларга тақдим этилиши таклифи асосланган;
меҳнат мигрантларига хорижда ишга жойлашиш билан боғлиқ харажатларни тўлаш учун қисқа муддатда, энг кам ҳужжатлар талаб қилган ҳолда тез расмийлаштирилувчи имтиёзли фоиз ставкасида микроқарзлар бериш таклифи асосланган;
хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида фуқаролар ҳаёти, соғлиғи ва бошқа таваккалчиликларни суғурталаш бўйича суғурта мукофоти суммасини қоплаш учун суғурталанган ҳар бир меҳнат мигранти учун суғурта компанияларига йиллик бир марталик субсидиялар тақдим этиш амалиётини жорий этиш таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Аҳолини иш билан бандлигини таъминлашда меҳнат миграцияси жараёнларини такомиллаштириш ва мақбуллаштириш бўйича ишлаб чиқилган:
норасмий меҳнат миграциясини олдини олиш, ташкиллаштирилган меҳнат миграциясини ривожлантириш бўйича механизмини жорий этиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июлдаги ПФ-3839-сон “Ўзбекистон Республикасининг ташқи меҳнат миграция тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 сентябрдаги 725-сон “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда уюшган ҳолда ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш ва тубдан қайта кўриб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгаришлар, молия-банк тизими хусусий тадбиркорлик масалалари Котибиятининг 2019 йил 13 ноябрдаги 02/1-2699-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши натижасида хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси ташкил этилиб, ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси кўламини кенгайтиришга имкон яратган;
хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган фуқароларининг касбий малакаси ва хорижий тилларни билиш даражасини тасдиқлаш ҳамда уларни ишга ишга жойлаштириш билан шуғулланиш ҳуқуқини лицензия асосида фаолият юритувчи ҳамда аккредитациядан ўтган юридик шахсларга тақдим этилиши таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июлдаги ПФ-3839-сон “Ўзбекистон Республикасининг ташқи меҳнат миграция тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 сентябрдаги 725-сон “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда уюшган ҳолда ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллашти-риш ва тубдан қайта кўриб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгаришлар, молия-банк тизими хусусий тадбиркорлик масалалари Котибиятининг 2019 йил 13 ноябрдаги  02/1-2699-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши натижасида 2018 йилдан Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган юридик шахслар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан бериладиган лицензия асосида Ўзбекистон фуқароларини хорижда ишга жойлаштириш, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида аккредитациядан ўтиш асосида эса хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган фуқароларининг касбий малакасини, жумладан, касбий кўникмаларга эга бўлиш ва хорижий тилларни билиш даражасини тасдиқлаш борасидаги фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлган; 
меҳнат мигрантларига хорижда ишга жойлашиш билан боғлиқ харажатларни тўлаш учун қисқа муддатда, энг кам ҳужжатлар талаб қилган ҳолда тез расмийлаштирилувчи имтиёзли фоиз ставкасида микроқарзлар бериш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июлдаги ПФ-3839-сон “Ўзбекистон Республикасининг ташқи меҳнат миграция тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 сентябрдаги 725-сон “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда уюшган ҳолда ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш ва тубдан қайта кўриб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгаришлар, молия-банк тизими хусусий тадбиркорлик масалалари Котибиятининг 2019 йил 13 ноябрдаги 02/1-2699-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши натижасида меҳнат мигрантларига хорижда ишга жойлашиш билан боғлиқ харажатларни тўлаш учун бериладиган, бир банк куни давомида тез расмийлаштирилган ҳолда энг кам талаб қилинадиган ҳужжатлар асосида имтиёзли микроқарзлар бериш тартиби белгиланган;
хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида фуқаролар ҳаёти, соғлиғи ва бошқа таваккалчиликларни суғурталаш бўйича суғурта мукофоти суммасини қоплаш учун суғурталанган ҳар бир меҳнат мигранти учун суғурта компанияларига йиллик бир марталик субсидиялар тақдим этиш амалиётини жорий этиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июлдаги ПФ - 3839-сон “Ўзбекистон Республикасининг ташқи меҳнат миграция тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 сентябрдаги 725-сон “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда уюшган ҳолда ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш ва тубдан қайта кўриб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгаришлар, молия-банк тизими хусусий тадбиркорлик масалалари Котибиятининг 2019 йил 13 ноябрдаги  02/1-2699-сон маълумотномаси).  Мазкур таклифнинг жорий этилиши натижасида Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси томонидан суғурта компанияларига йилига бир маротаба хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида фуқаролар ҳаёти ва соғлиғини ҳамда бошқа таваккалчиликларни суғурталаш бўйича суғурта мукофоти суммасини қоплаш учун суғурталанган ҳар бир меҳнат мигранти учун 50 минг сўм миқдорида бир марталик субсидиялар тақдим этиш амалиёти жорий этилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish