Sayt test rejimida ishlamoqda

Шакаров Зафар Гаффоровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Миллий иқтисодиётда меҳнат ресурслари мобиллигини тартибга солиш механизмини такомиллаштириш», 08.00.10–Демография. Меҳнат иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Iqt50.
Илмий раҳбар: Зокирова Нодира Қаландаровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.28.12.2017.I.16.02.
Расмий оппонентлар: Умурзаков Баходир Хамидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Алижонов Уткиржон Махамадалиевич, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: меҳнат ресурслари мобиллигини тартибга солишда меҳнат бозорида мувофиқлаштириш механизми ва воситаларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
меҳнат ресурсларининг касбий, тармоқлараро, минтақавий мобилликларини тизимли тадқиқ этишнинг концептуал модели асосида меҳнат муносабатларини замонавий меҳнат бозорига мослашувчан янги масофавий меҳнат, фриланс, аутсорсинг, аутстаффинг каби меҳнат шаклларини ривожлантириш таклиф этилган;
меҳнат ресурслари мобиллигини тартибга солишнинг самарали механизмларини шакллантиришда ҳудудларда иш жойларининг ижтимоий-иқтисодий жозибадорлигини ошириш, янги иш жойини ташкил этувчи иш берувчиларга давлат ва нодавлат субсидия ҳамда грантлар бериш тизимини жорий этиш таклиф этилган;
рақамли иқтисодиёт шароитида меҳнат ресурсларининг касбий мобиллик даражасини оширишда жаҳон, республика ва ҳудудлар миқёсида ишчи кучини истиқболли малакали иш ўринларини таклиф этувчи замонавий маълумотлар базасига эга компания ва фирмалар фаолиятини ривожлантириш асосланган;
меҳнат ресурслари мобиллиги ва иқтисодий фаол аҳоли ўртасидаги боғланиш даражасининг юқорилиги исботланган ҳолда меҳнат ресурсларини касбий ва ҳудудий мобиллигига таъсир этувчи омиллар асосида фаол аҳолининг 2030 йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Меҳнат ресурслари мобиллигини тартибга солиш механизмини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
меҳнат ресурсларининг касбий, тармоқлараро, минтақавий мобилликларини тизимли тадқиқ этишнинг концептуал модели асосида меҳнат муносабатларини замонавий меҳнат бозорига мослашувчан янги масофавий меҳнат, фриланс, аутсорсинг, аутстаффинг каби меҳнат шаклларини ривожлантириш таклифидан “Меҳнат кодекси”нинг янги таҳририни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2019 йил 18 февралдаги 01/00-02/00-1275-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётда қўлланилиши меҳнат ресурслари мобиллигини янада ошириш, меҳнат бозорида рақобатбардош бўлмаган фуқароларни ишга жойлаштириш ва уларнинг меҳнат фаолиятидан тўлароқ фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилган;
меҳнат ресурслари мобиллигини тартибга солишнинг самарали механизмларини шакллантиришда ҳудудларда иш жойларининг ижтимоий-иқтисодий жозибадорлигини ошириш, янги иш жойини ташкил этувчи иш берувчиларга давлат ва нодавлат субсидия ҳамда грантлар бериш тизимини жорий этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан “Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2019 йил 18 февралдаги 01/00-02/00-1275-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф асосида аҳолини иш билан таъминлаш даражасини оширишга муайян даражада хизмат қилган;
рақамли иқтисодиёт шароитида меҳнат ресурсларининг касбий мобиллик даражасини оширишда жаҳон, республика ва ҳудудлар миқёсида ишчи кучини истиқболли малакали иш ўринларини таклиф этувчи замонавий маълумотлар базасига эга компания ва фирмалар фаолиятини ривожлантириш таклифи банд бўлмаган аҳолини ишга жойлаштиришни ташкил этиш бўйича маълумотномаларни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2019 йил 18 февралдаги 01/00-02/00-1275-сон маълумотно-маси). Мазкур таклифнинг амалиётда қўлланилиши натижасида меҳнат ресурсларини республика ҳудудида ҳамда хорижда ўз касблари бўйича ишга жойлашиш имкониятларини кенгайтириш, бандлик хизматини кўрсатувчи компания ва фирмалар томонидан аҳоли бандлигига кўмаклашишни тартибга солиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилган;
меҳнат ресурслари мобиллиги ва иқтисодий фаол аҳоли ўртасидаги боғланиш даражасининг юқорилиги исботланган ҳолда меҳнат ресурсларини касбий ва ҳудудий мобиллигига таъсир этувчи омиллар асосида фаол аҳолининг 2030 йилгача бўлган прогноз кўрсаткичларидан меҳнат бозори ва меҳнат миграциясининг истиқболи бўйича таҳлилий маълумотномаларни ҳамда хорижда ишлаётган ва юртимизга қайтган мигрантларни ижтимоий ҳимоялаш дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2019 йил 18 февралдаги 01/00-02/00-1275-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлардан фойдаланиш натижасида аҳоли бандлиги даражаси ва таркибини янада тўлиқ баҳолаш ва аҳолининг иш билан бандлик даражасини ошириш, шунингдек, хорижда ишлаётган ва юртимизга қайтган мигрантларни ижтимоий ҳимоялашга муайян даражада  хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish