Sayt test rejimida ishlamoqda

Рамазонова Наргиза Абдирашидовна
фалсафа докторлик (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятларни тергов қилиш услубиёти», 12.00.09–Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқ ва суд экспертизаси (юридик фанлар). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Yu135.
Илмий раҳбар: Пулатов Бахтиёр Халилович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.27.06.2017.Yu.22.01. 
Расмий оппонентлар: Пулатов Юрий Сайфиевич, юридик фанлар доктори, профессор; Файзиев Шохруд Фармонович, юридик фанлар доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятларни тергов қилиш механизмини такомиллаштиришга қаратилган назарий хулосалар, амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўн саккиз ёшга тўлмасдан жиноят содир этган шахсларга асосий жазо сифатида мажбурий жамоат ишларини қўллаш мумкинлиги асосланган;
мажбурий жамоат ишлари фақат меҳнатга лаёқатли вояга етмаганларга нисбатан олтмиш соатдан икки юз қирқ соатгача бўлган муддатга тайинланиши зарурлиги асосланган;
вояга етмаган шахсларга нисбатан тайинланадиган мажбурий жамоат ишлари вояга етмаганларнинг соғлиғига ва маънавий жиҳатдан ривожланишига зарар етказмаслиги, ўқиш жараёнини бузмаслиги лозимлиги асослаб берилган;
ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахслар томонидан мажбурий жамоат ишларини бажариш муддати олти ой давомида кунига икки соатдан ошмаслиги зарурлиги асосланган;
озодликни чеклаш тариқасидаги жазога ҳукм қилинган вояга етмаганлар устидан доимий назорат профилактика инспекторлари томонидан ҳокимлик, таълим соҳасидаги ҳудудий давлат бошқаруви органлари, жамоат ташкилотлари иштирокида амалга оширилиши зарурлиги асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятларни тергов қилиш масалаларини тадқиқ этишнинг илмий натижалари асосида:
вояга етмаганларга нисбатан мажбурий жамоат ишлари тариқасидаги жазонинг қўлланилиши ҳақидаги таклиф Жиноят кодексининг 81-моддасига киритилишида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2018 йил 4 декабрдаги 06/1-05/867ж-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг қабул қилиниши озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни қўллаш орқали вояга етмаганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга хизмат қилган;
мажбурий жамоат ишларининг фақат меҳнатга лаёқатли вояга етмаганларга нисбатан олтмиш соатдан икки юз қирқ соатгача бўлган муддатга тайинланиши ҳақидаги таклиф Жиноят кодексининг 821-моддаси киритилишида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2018 йил 4 декабрдаги 06/1-05/867ж-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг қабул қилиниши вояга етмаганларга нисбатан мажбурий жамоат ишлари тарзидаги жазони қўллашнинг тартибини белгилашга хизмат қилган;
мажбурий жамоат ишлари вояга етмаганларнинг соғлиғига ва маънавий жиҳатдан ривожланишига зарар етказмаслиги ҳамда ўқиш жараёнини бузмаслиги лозимлиги ҳақидаги таклиф Жиноят кодексининг 821-моддаси диспозициясига киритилишида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2018 йил 4 декабрдаги 06/1-05/867ж-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг қабул қилиниши вояга етмаганларнинг ривожланишига салбий таъсир кўрсатишнинг олдини олишга хизмат қилган;
ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахслар томонидан мажбурий жамоат ишларини бажариш муддати олти ой давомида кунига икки соатдан ошмаслиги ҳақидаги таклиф Жиноят кодексининг 821-моддасига киритилишида инобатга олинган. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2018 йил 4 декабрдаги 06/1-05/867ж-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг қабул қилиниши ушбу турдаги жазони ўташнинг тартибини белгилашга хизмат қилади;
озодликни чеклаш тариқасидаги жазога ҳукм қилинган вояга етмаганлар устидан доимий назорат профилактика инспекторлари томонидан ҳокимлик, таълим соҳасидаги ҳудудий давлат бошқаруви органлари, жамоат ташкилотлари иштирокида амалга оширилиши ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2017 йил 27 июлдаги 157-сон буйруғи билан тасдиқланган йўриқноманинг 81-бандига киритилишида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ташкилий департаменти Юридик таъминлаш бошқармасининг 2018 йил 29 ноябрдаги 
33/04-01/3417-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг қабул қилиниши вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятларнинг олдини олиш ва профилактика қилишга кенг жамоатчиликни жалб этишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish