Sayt test rejimida ishlamoqda

Хайдаров Шухратжон Джумаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик: жиноят-ҳуқуқий ва криминологик жиҳатлари», 12.00.08–Жиноят ҳуқуқи, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш. Криминология. Жиноят-ижроия ҳуқуқи (юридик фанлар). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD/Yu313.
Илмий раҳбар: Неъматов Жасур Аминжонович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.27.06.2017.Yu.22.01. 
Расмий оппонентлар: Кабулов Рустам, юридик фанлар доктори, профессор; Очилов Хасан Рашидович, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик жинояти таркибини юридик таҳлил қилиш, ушбу жиноятларга қарши курашишнинг мавжуд ҳолатини ўрганиш ҳамда жиноий фаолиятнинг мазкур турига қарши кураш самарадорлигини оширишда жиноят-ҳуқуқий нормаларни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тиббий ёрдам кўрсатиши керак бўлган шахс томонидан тиббий муассасаларда ҳаёти ёки соғлиғи учун хавфли ҳолатда бўлган шахсга шошилинч ва (ёки) кечиктириб бўлмайдиган ёрдам кўрсатишни асоссиз равишда рад этганлик учун жавобгарлик белгилаш зарурлиги асосланган;
ички ишлар органлари ходимлари томонидан хизмат вазифаларини бажариш жараёнида жисмоний куч ишлатиш, махсус воситаларни ва ўқ-отар қуролни қўллаш натижасида эҳтиётсизлик орқасидан етказилган зарарнинг қопланиши зарурлиги асослаб берилган;
хизмат вазифаларини лозим даражада бажариш учун махсус тайёргарликдан ўтказиш зарурлиги асослантирилган;
болаларнинг хавфсизлигини таъминлаш ишлари тиббий хизмат ва ички ишлар органлари ходимларининг биргаликдаги фаолиятига асосланиши зарурияти очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик: жиноят-ҳуқуқий ва криминологик жиҳатлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:  
ҳаёти ёки соғлиғи учун хавфли ҳолатда бўлган шахсга тиббиёт ташкилотларида қонунга ёки махсус қоидаларга мувофиқ шошилинч ва (ёки) кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатиши керак бўлган шахс томонидан шундай ёрдам кўрсатишни асоссиз равишда рад этиш бўйича таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 591-моддасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг 2019 йил 30 августдаги 06/1413-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг инобатга олиниши шошилинч ва (ёки) кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатиши керак бўлган шахс томонидан шундай ёрдам кўрсатишни асоссиз равишда рад этиш учун маъмурий жавобгарлик белгиланишига хизмат қилган; 
ички ишлар органлари ходимлари томонидан хизмат вазифаларини бажариш жараёнида жисмоний куч ишлатиш, махсус воситаларни ва ўқ-отар қуролни қўллаш аниқ мезонларга асосланиши, эҳтиётсизлик орқасидан етказилган зарарни қопланиши лозимлиги тўғрисидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2017 йил 15 мартдаги «Ички ишлар органлари ходимлари томонидан жисмоний куч ишлатиш, махсус воситаларни ва ўқ-отар қуролни қўллаш тартиби тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида»ги 55-сон буйруғини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ички ишлар вазирлигининг 2019 йил 14 мартдаги 33/682-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг инобатга олиниши зарар етказилган шахсларнинг ҳуқуқлари тикланишига хизмат қилган;
хизмат вазифаларини лозим даражада бажариш учун махсус тайёргарликдан ўтказиб бориш бўйича талабларни белгилаш тўғрисидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2017 йил 7 июндаги «Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ходимларининг махсус тайёргарлигига қўйиладиган талабларни тасдиқлаш тўғрисида»ги 95-сон буйруғини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ички ишлар вазирлигининг 2019 йил 14 мартдаги 33/682-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг инобатга олиниши ички ишлар органларининг махсус тайёргарликдан ўтиш самарадорлигини ошириш эвазига касб вазифаларини лозим даражада бажарилишини таъминлашга хизмат қилган;
болаларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича тиббий хизмат ва ички ишлар органлари ходимлари масъулиятини белгилаш бўйича таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2017 йил 18 майдаги «Оромгоҳларда хавфсизликни таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш борасида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар тўғрисида»ги 77-сон буйруғини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ички ишлар вазирлигининг 2019 йил 14 мартдаги 33/682-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг инобатга олиниши болаларнинг хавфсизлигини таъминлашда тиббий хизмат ва ички ишлар органлари ходимларининг масъулияти мустаҳкамланишининг ҳуқуқий асосини яратишга хизмат қилган

Yangiliklarga obuna bo‘lish