Sayt test rejimida ishlamoqda

Кучкаров Хайрулла Зикириллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жиноят процессида назорат тартибида иш юритишни такомиллаштириш», 12.00.09–Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқ ва суд экспертизаси (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Yu279.
Илмий раҳбар: Рустамбаев Мирзаюсуп Хакимович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти, DSc.30.08.2018.Yu.74.01. 
Расмий оппонентлар: Иноғомжонова Зумрад Фатхуллаевна, юридик фанлар доктори, профессор; Мўминов Беҳзод Абдувахобович, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси  Бош прокуратураси Академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: жиноят процессида назорат тартибида иш юритишни таъминлаш билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатларни комплекс таҳлил қилиш асосида Ўзбекистон Республикасининг жиноят-процессуал қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ва ҳуқуқни қўллаш амалиётининг самарадорлигини таъминлаш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
вилоят судлари ва уларга тенглаштирилган судлар томонидан апелляция ёки кассация тартибида кўриб чиқилган ишлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан апелляция ёки кассация ёхуд назорат тартибида кўриб чиқилган ишлар бўйича  Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатига суд қарорлари устидан назорат тартибида шикоят қилиниши ва протест келтирилиши мумкинлиги асослаб берилган;
жиноят ишларини назорат тартибида кўриш бўйича судлар томонидан назорат тартибидаги шикоят бир ойгача бўлган муддатда, иш талаб қилиб олинадиган ва текшириладиган ҳолларда эса икки ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилиши кераклиги асослаб берилган;
жиноят процессида ишни назорат тартибида кўриб чиқаётган суд олдинги ҳукм ёки ажрим асоссиз равишда бекор қилинган ёки ўзгартирилган, апелляция, кассация ёки назорат тартибида ишни кўриш чоғида қонуннинг бузилишига йўл қўйилган ва бу ажрим ёки қарорни тўғри чиқаришга таъсир қилган ёки таъсир қилиши мумкин эди деб эътироф этган тақдирда апелляция ёки кассация инстанцияси судининг ажримлари, назорат инстанцияси судининг ажримлари ва қарорлари ҳам бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши лозимлиги асосланган;
жиноят ишларини назорат тартибида кўришда Олий суд раиси ёки унинг ўринбосари ажрими бўйича Жиноят-процессуал кодекси 5151-моддаси учинчи қисмига мувофиқ назорат тартибида иш юритиш қўзғатилиши мумкинлиги асослаб берилган;
қонунда шикоят (протест) бериш учун бирон-бир муддат белгиланмаганлиги ҳамда қонунда назорат тартибида иш юритиш предмети бўйича муайян истиснолар назарда тутилганлиги, чунончи, ҳукм чиқарилгандан сўнг қабул қилинган амнистия актини, тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш масалалари юзасидан, шунингдек, маҳкумга нисбатан ижро этилмаган бир неча ҳукм мавжуд бўлиб, вақт жиҳатдан охирги ҳукмни чиқарган суд бундан бехабар бўлган ҳолларда берилган шикоят (протест), агар унда айни бир пайтда айблов мазмуни ёки суд қарорларининг қонунийлиги ва асослилиги бўйича бошқа масалалар қўйилган бўлмаса, назорат инстанцияси суди томонидан кўрилмаслиги асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Жиноят процессида назорат тартибида иш юритишни такомиллаштириш тадқиқоти бўйича олинган илмий натижалар асосида:
суд қарорлари устидан назорат тартибида шикоят қилиш ва протест келтириш тартибига оид таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 29 январдаги ЎРҚ-463-сон “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги Қонуни 2-моддаси 31-бандида, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексини 5101-модда билан тўлдирилишида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2019 йил    24 сентябрдаги 06/1-05/3153вх-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар жиноят процессида назорат тартибида иш юритиш институтини такомиллаштиришга хизмат қилган;
жиноят процессида назорат тартибидаги шикоятларни кўриб чиқиш муддатларига оид таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 29 январдаги ЎРҚ-463-сон “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги Қонуни 2-моддаси 34-бандида, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексини 514-моддасини тўлдирилишида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2019 йил 24 сентябрдаги 06/1-05/3153вх-сон маълумотномаси).  Мазкур таклифлар жиноят процессида суд ҳукми, ажрими ва қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини назорат тартибида текширилишини янада такомиллаштириш учун хизмат қилган;
жиноят ишларини кўришда назорат инстанцияси судининг ваколатларига оид таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 29 январдаги ЎРҚ-463-сон “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги Қонуни 2-моддаси 39-бандида, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексини 521-моддасини тўлдирилишида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2019 йил 24 сентябрдаги 06/1-05/3153вх-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг жорий этилиши жиноят ишларини назорат тартибида кўришга оид фаолиятини такомиллаштиришга хизмат қилган;
жиноят процессида назорат тартибида протест билдириш ҳуқуқига эга шахслар ваколатларини белгилаш ҳамда назорат тартибида протест ёки шикоят бериш муддатларига оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги “Жиноят ишларини назорат тартибида кўриш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 11-сонли қарорининг 2, 4, 7-бандларини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2019 йил 23 сентябрдаги  ПЛ-52-19-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг қабул қилинганлиги жиноят ишларини назорат тартибида кўриш соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонун ҳужжатларини судлар томонидан тўғри ва бир хилда қўллаш борасида муҳим тушунтиришлар бериш учун хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish