Sayt test rejimida ishlamoqda

Ўроқова Нафосат Ёриевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сўнгги давр ўзбек достончилигида ижодкор услуби ва индивидуаллиги (Икром Отамурод ва Усмон Қўчқор достонлари асосида)», 10.00.02–Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Fil807.
Илмий раҳбар: Қувватова Дилрабо Ҳабибовна, филология фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.30.05.2018.Fil.70.01.
Расмий оппонентлар: Ҳасанов Шавкат Аҳадович, филология фанлари доктори; Йўлдошев Бойназар, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Икром Отамурод ва Усмон Қўчқор достонлари мисолида сўнгги йиллар ўзбек достончилигида ижодкор услуби ва индивидуаллигини илмий баҳолаш ва аниқлашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
сўнгги йиллар ўзбек достончилигида кечган романлашув, халқ достонлари услубини қўллаш, синкретлашув сингари шаклий-услубий изланишлар орқали Икром Отамурод ва Усмон Қўчқор услуби ҳамда индивидуаллиги очиб берилган; 
поэтик тасвирдаги халқ достонлари мотивлари, эртак стилизацияси ва модерн услубни қўллаш билан боғлиқ поэтик янгиланишлар орқали достонлардаги маънавий, ижтимоий фожиавийлик кўринишлари асосланган;
сўнгги давр ўзбек достонларида лирик кечинма табиати ижодкорларнинг рамзий-тимсолли фикрлаш тарзи ва туйғуларни образлантиришида намоён бўлганлиги очиб берилган;
Икром Отамурод ва Усмон Қўчқор достонларида замонавий ўзбек достонларининг бадиий тилини ифода этувчи ташбеҳ, ташхис, тазод, мукаррар ва поэтик синтаксисига хос сукут, эллипсис, фонетик такрор кўринишлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорийқилиниши. 
Диссертацияда шеъриятдаги бадиий услуб бўйича олинган натижалар асосида:
сўнгги йиллар ўзбек достонлари асосида ижодкор услуби ва индивидуаллигининг бадиий нутқда акс этиши, ижодкор нутқидаги гендер фарқлар, лисоний менталитетнинг ўзига хос хусусиятларини очиб бериш, лисоний фарқли бирликларнинг услубий, мазмуний, структур ҳамда вазифавий ўзига хосликлари, шунингдек, бадиий тил ва поэтик синтаксис каби масалалар тадқиқидан ИТД-1-57 рақамли “Ўзбек тилининг татбиқий йўналишларини амалга оширишнинг дастурини ишлаб чиқиш” (2012–2014) давлат амалий тадқиқот дастурлари доирасидаги лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 3 сентябрдаги 89-03-3294-сон маълумотномаси). Натижада юқорида кўрсатилган лойиҳа тадқиқот материаллари асосида бойитилган ва “бадиий тил”, “поэтик синтаксис” терминлари изоҳи такомиллаштирилган, бадиий нутқнинг социолингвистик, психолингвистик хусусиятларини ўрганишга хизмат қилган;
истиқлол даври ўзбек достончилигида юз берган поэтик мазмун, шакл, образ янгиланишига хос хусусиятларни, бадиий қонуниятларни, анъана ва новаторлик масалаларига оид хулосалардан Ф-1-06 рақамли “Истиқлол даври ўзбек адабиётида Шарқу Ғарб адабий анъаналари синтези” (2012–2016) мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 3 сентябрдаги 89-03-3294-сон маълумотномаси). Натижада юқорида кўрсатилган фундаментал лойиҳа бўлимлари диссертация материаллари орқали бойитилган ва “бадиий асар услуби”, “ижодий индивидуаллик”, “синкретлашув”, “бадиий синтез”, “романлашув” каби илмий истилоҳлар изоҳлари мукаммаллаштирилган, мустақиллик даври шеъриятида шоир услуби ва индивидуаллиги муаммосини китобхонга англатиш, бунда масаланинг ижтимоий-психологик, бадиий-эстетик жиҳатларига урғу бериш, ижодкор руҳий оламини тадқиқ қилиш бўйича хулосалар чиқариш имконини берган; 
сўнгги давр ўзбек достонларида лирик кечинма табиати ижодкорларнинг рамзий-тимсолли фикрлаш тарзи ва туйғуларни образлантиришида намоён бўлган материалларидан Бухоро вилояти телерадиокомпаниясида “Адабий муҳит”, “Асрларнинг асраганлари” кўрсатувларининг 2019 йил апрель ва июнь сонидаги сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2019 йил 5 сентябрдаги 1/317-1-сон маълумотномаси). Натижада мухлисларнинг сўнгги йиллар ўзбек достончилигида фаолият кўрсатган шоирлар ҳақидаги маълумотларини кенгайтиришга, адабиёт фонди захирасини бойитишда муҳим аҳамият касб этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish