Sayt test rejimida ishlamoqda

Умурова Гўзал Хотамовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Зулфия бадиий олами ва поэтик мактаби», 10.00.02–Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.DSc/Fil165.
Илмий маслаҳатчи: Ҳасанов Шавкат Аҳадович, филология фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSс.27.06.2017.Fil.02.03.
Расмий оппонентлар: Тўраев Дамин, филология фанлари доктори, профессор; Каримов Наим, филология фанлари доктори, академик; Ҳамдамов Улуғбек, филология фанлари доктори.
Етакчи  ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Зулфия бадиий олами ва унинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида яхлит, тизимли тадқиқот яратиш ҳамда шоира шеърларининг таҳлили орқали ижодкор олами, бадиий асар дунёси ва лирик қаҳрамон табиати, лирик характер шаклланишига замин яратадиган манбаларнинг аҳамиятини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Зулфия    бадиий услубининг анъанавий тушунчалар тизимидаги ўрни, назарий поэтикадаги мазмун, шакл, образ каби терминлар билан ўзаро муносабати далилланган; 
“ижодкор бадиий олами” термини билан тавсифланадиган ҳодисанинг моҳияти,  шоира бадиий олами тўғрисида яхлит, тизимли концепция, лейтмотивлар тизими аниқланган; 
Зулфиянинг бадиий, илмий, публицистик, шахсий ёзишмаларига ягона матн сифатида ёндашилиб, ижодий портрети ва эстетик  қарашларидаги уйғунлик асосланган;
шоира лирикасида куйланган адабий мавзу ва поэтик ғоялар, анъанавий мотив ва шеърий туркумлар, Зулфия поэтик оламининг рангин қирралари очиб берилган; 
шоиранинг ўзбек шеъриятида илк бор “Аёллар адабиёти”га асос солганлиги, поэтик мактаб яратганлиги ва унинг бугунги шеърият ривожига  қўшган ҳиссаси асосланган;
шоиранинг ижодий эволюциясида психологик-руҳий жараёнларнинг, адабий таъсир ва бадиий таржиманинг ўрни, таржимада талқин, таҳлил ва поэтик идрок хусусиятлари исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Зулфия бадиий олами ва поэтик мактабини тадқиқ этиш ҳамда унинг илмий-назарий асосларини ишлаб чиқиш асосида:
халқ оғзаки ижоди намуналари, мифологик образлар, урф-одатлар орқали миллий қадриятларимизни анъанавий шеъриятда ифодалаш каби хулосаларидан ХТ-Ф2-004 рақамли “Ўзбек халқ педагогикаси ва фольклор анъаналари” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 14 мартдаги 89-03-1019-cон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши ўзбек халқ достонлари таркибида учрайдиган меҳр-муҳаббат, садоқат каби туйғуларнинг шоира Зулфия ижодидаги талқинларининг моҳиятини ёритишга хизмат қилган;
Зулфия шеъриятининг бадиий тили, унинг иборалардан, бадиий тасвирий воситалардан фойдаланиш маҳорати масалалари 2008-2011 йилларда бажарилган ОТ-Ф8-062 рақамли “Тил тараққиётининг деривацион қонуниятлари” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 14 апрелдаги 89-03-1472-cон маълумотномаси). Натижада,  Зулфия таржималарида ўзбек тили луғат бойлигининг воқеланиши ҳамда баҳор, севги, муҳаббат, айрилиқ, аёл, оила каби лексималарининг қўлланилиши ўз ифодасини топган;
Шоира Зулфия шеърларидаги вафодорлик ва садоқат туйғусини – инсонийликнинг бош мезони даражасига кўтаришга оид хулосаларидан 2003–2007 йилларда бажарилган 5.1.17 рақамли “Шарқ мумтоз адабиётида комил инсон концепцияси” фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 3 майдаги 89-03-1778 cон маълумотномаси). Натижада, Зулфия ижодидаги вафо, садоқат, меҳр-оқибат каби ғояларнинг поэтик ифодаси инсонни маънан юксалтирувчи, комиллик сари етакловчи ғояларни ўзида мужассамлаштирган шеърий асарлар моҳияти очилган;
Зулфия шеъриятидаги қатор мотивлар, лирик қаҳрамон қалбининг макон ва замон, жонли ва жонсиз мавжудотлар, инсон ва табиат ўртасидаги турфа қирраларни намоён қилган жиҳатлар Тожикистон Республикаси Академик Б.Ғафуров номидаги Хужанд давлат университети Ўзбек филологияси факультетида 2015–2020 йилларга мўлжалланган “Ўзбек ва тожик адабий алоқаларини ўрганиш: анъана, маҳорат ва янгилик масалалари” мавзусидаги истиқбол режасида фойдаланилган (Тожикистон Республикаси Академик Б.Ғафуров номидаги Хужанд давлат университетининг 2019 йил 28 августдаги 01/4382-сон маълумотномаси). Натижада, факультетнинг “Ўзбек адабиёти ва уни ўқитиш методикаси” кафедрасидаги “ХХ аср адабиёти” ихтисослиги фанини ўқитишда тадқиқотдаги таҳлилга тортилган Зулфия шеърияти ва ундаги ўзига хос жиҳатлар, образлар олами, мотивлаар концепцияси таҳлил қилинган;
Зулфия  шеъриятида мифологик образларнинг қўлланилиши ҳақидаги хулосалардан Ф1-ХТ-0-19919 рақамли “Ўзбек мифологияси ва унинг бадиий тафаккур тараққиётида тутган ўрни” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 14 мартдаги 89-03-1019-cон маълумотномаси). Натижада шоира шеъриятида айрилиқларни, орадаги масофа ва тўсиқларни енгишнинг асосий шакли бўлиб, лирик қаҳрамоннинг йироқдагилар билан хаёлий суҳбати кабиларни талаба ёшларга асослаб беришга хизмат қилган; 
Зулфия бадиий олами ва  поэтик мактаби, унинг бугунги кундаги аҳамияти хусусида телетомошабинларга маълумотлар бериш мақсадида диссертация материалларидан Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг “Ассалом, Самарқанд” кўрсатуви сценарийсини тайёрлашда, шунингдек, вилоят радиоси орқали “Самарқанд садоси” дастурида фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2019 йил 2019 йил 15 мартдаги 09-01/117-сон ва 11 апрелдаги 09-01/138-сон маълумотномалари). Натижада кўрсатув ва эшиттирув мазмун-мундарижасининг илмий-оммабоплиги таъминланган ҳамда янги манбалар билан бойиган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish