Sayt test rejimida ishlamoqda

Ибрагимов Жавлон Ёрматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбек тилини субстанциал-прагматик тадқиқ қилишнинг методологик асослари», 10.00.01–Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Fil486.
Илмий раҳбар: Менглиев Бахтиёр Ражабович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети,  PhD.30.05.2018. Fil.70.01. 
Расмий оппонентлар: Пардаев Азамат Бахронович, филология фанлари доктори; Абузалова Меҳринисо Кадировна, филология фанлари доктори, 
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўзбек тилини субстанциал-прагматик тадқиқ қилишнинг илмий-назарий ва методологик асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
тилнинг имконият ва воқелик муштараклиги давр талаби эканлиги ва у ўзбек тилшунослигининг ҳозирги  ҳолати билан белгиланиши асосланган;
тил имкониятининг нутқий воқеланиши фонетик/лексик/грамматик ҳамда шахсий, макон-замон омиллари ҳамкорлиги ва яхлитлигидан иборатлиги далилланган;
диалектика ва синергетиканинг қонун ва категориялари ўзбек тилини имконият-воқелик яхлитлиги,  очиқ система назарияси эса умумфан  методологияси  эканлиги исботланган;
лисоний имкониятнинг нутқий воқеланишида танлов қонуниятининг муқаррарлиги, маълум вазият/шароит учун бирор тил бирлигини танлашда уларнинг даражаланишига таяниш зарурлиги асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбек тилини субстанциал-прагматик тадқиқ қилишнинг методологик асосларини тадқиқ қилиш бўйича олинган илмий асосида:
лексик, морфологик ва синтактик ҳодисаларда лисоний ва нолисоний омиллар ҳамкорлиги, деривацион қолипларнинг воқеланиш масалаларини тадқиқ қилишга оид хулосалардан ОТ-Ф8-062 рақамли «Тил тараққиётининг деривацион қонуниятлари» номли фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 10 октябрдаги 89-03-3841-сон маълумотномаси). Натижада деривацион қолипларнинг воқеланишида лисоний ва нолисоний имкониятларнинг аҳамияти муайянлашган;
тил имкониятининг нутқий воқеланиши фонетик, лексик, грамматик ҳамкорлиги ва яхлитлиги эканлигига  доир илмий хулосалардан ФА-Ф1-Г003 рақамли “Ҳозирги қорақалпоқ тилида функционал сўз ясалиши” номли фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2019 йил 29 июлдаги 117/1-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг амалий татбиғи тилдан амалий фойдаланиш самарадорлигини оширишда сўз ясалиши ҳодисаларни аниқлаш имконини берган;
ўзбек тилини амалий тадқиқ қилиш зарурати, ўзбек тили тадқиқига прагматик ёндашувнинг  она тилидан амалий фойдаланиш самарадорлиги омили эканлиги, ўзбек субстанциал-прагматизмининг моҳияти ҳақида маълумот беришга доир тадқиқотда илгари сурилган қарашлар ва назарий хулосалардан 2015-2017 йилларда бажарилган А-1-61 рақамли “Кўриш имконияти чекланган талабалар учун тилшунослик фанлари бўйича аудиокитоб таъминотини яратиш” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 20 июлдаги 89-03-3841-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек тилидан амалий фойдаланиш самарадорлигини оширишда субстанциал-прагматизмнинг аҳамияти аниқлаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish