Мислибаев Илхом Туйчибаевичнинг
докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Тоғ жинслари массивининг заифлашган ҳудудидан фойдаланган ҳолда бурғилаш-портлатиш ишларини олиб боришнинг ресурс тежовчи технологияларини ишлаб чиқиш», 04.00.10 – Геотехнология (очиқ, ер ости ва қурилиш) (техника фанлари).
Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /педагогика фанлари номзоди/.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 31.03.2016/В2016.1.Т228.
Илмий маслаҳатчи: Норов Юнус Джумаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Навоий давлат кончилик институти, Тошкент давлат техника университети, Минерал ресурслар илмий-тадқиқот институти, Сейсмология институти, Ўзбекистон нефть ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институти, Геология ва геофизика институти, 16.07.2013.GM/T.10.01.
Расмий оппенентлар: Ракишев Баян Ракишевич, техника фанлари доктори, академик; Корнилков Сергей Викторович, техника фанлари доктори, профессор; Боровков Юрий Алексанрович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади очиқ кон ишларида кон жинслари массивлари мустаҳкамлигининг заифлашган ҳудудларидан фойдаланган ҳолда бурғилаб-портлатиш ишларини олиб боришнинг ресурс тежовчи технологияларини ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кон массивининг кучланиш амплитудаси, юкланишлар сони, кон жинсларининг мустаҳкамлик хусусиятлари ҳамда портловчи модданинг портлатиладиган зарядлари охирги қаторигача бўлган масофаларга боғлиқ бўлган массив мустаҳкамлигининг заифлашиши аниқланган;
кон массиви мустаҳкамлигининг заифлашган ҳудуди радиуси кучланиш амплитудаси, юкланишлар сони, кон жинсларининг мустаҳкамлик хусусиятлари ва поғонанинг эркин юзасидан қайтган кучланиш тўлқинлари сўниш амплитудаларига боғлиқлиги исботланган;
кўп циклли пульсланувчи юкламалар таъсири остида кон жинслари мустаҳкамлигининг чўзилишга чидамлилиги чегараси (0,3÷0,4)σчўзилгача пасайиб микро ва макро ёриқлар кўринишидаги заифлашишлари рўй бериши аниқланган;
кон массиви қаърида мустаҳкамликнинг заифлашган ҳудудларининг поғоналар баландлиги бўйича радиуслари портлатилаётган скважиналар сони, зарядларнинг диаметри ва кон жинсларининг мустаҳкамлик хусусиятларига боғлиқлиги очиб берилган;
кон массиви мустаҳкамлигининг ПМлар скважина зарядларининг олдинги портлашларида ҳосил бўлган заифлашган ҳудудлари радиуслари, уларнинг тиқинларнинг турли конструкциялари томонидан ҳосил қилинадиган амплитуда фазалари ижобий ва салбий узунликларига боғлиқ ҳолда аниқланган;
массив мустаҳкамлигининг заифлашган ҳудудлари ўлчамлари, кичик баландликдаги поғоналарда БПИ технологик параметрларига ва портловчанлик даражасига, шунингдек юқори ўлчамдаги поғоналарда БПИнинг технологик параметрларига ва кон жинсларининг дарзлилик коэффициентига боғлиқ ҳолда аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бурғилаб-портлатиш ишларини амалга оширишнинг ишлаб чиқилган усули Навоий кон-металлургия комбинати Давлат корхонаси Марказий кон бошқармасининг Мурунтов карьерида жорий қилинган (НКМКнинг 2016 йил 19 февралдаги 01-01-07/2076-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниш натижасида қатордаги скважиналар орасидаги ҳамда скважиналар қаторлари орасидаги масофани 10-15 фоизга ошириш ва 1 миллион м3 кон массасига 188,027 миллион сўм иқтисодий самара олиш имконини берган.