Sayt test rejimida ishlamoqda

Исламова Рисолат Абдуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Эркин иқтисодий зонали ҳудудларда экологик туризмни ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш”, 08.00.05–Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.4.PhD/Iqt324.
Илмий раҳбар: Пардаев Мамаюнус Қаршибоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, DSс.27.06.2017.I.18.01.
Расмий оппонентлар: Муродова Нодира Қуллиевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;  Ҳамидов Обиджон Ҳафизович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд  давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: эркин иқтисодий зонали ҳудудларда экологик туризмни ривожлантиришнинг ташкилий иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича илмий-амалий таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Навоий вилоятида экологик туризмни ривожлантириш мақсадида экотуристик объектларни экзотик зоналар ва саргузаштли туризм, маданий ва ижтимоий қадриятлар туризми, рекреацион ва агротуризм йўналишлари ҳисобидан кенгайтирилиши асосланган;
эркин иқтисодий зонали ҳудудда экотуризмга таъсир қилувчи туризмда бандлик билан боғлиқ омиллар таъсирини иқтисодий таҳлилнинг анъанавий методи ва мультипликатив моделини қўллаб аниқлаш усули такомиллаштирилган;
экотуризмда туристлар оқимининг камлиги ва туристик объектларнинг коммунал хизматлардан узоқлигини инобатга олиб, туристларни жойлаштириш учун муқобил энергия манбаларидан  фойдаланган ҳолда «Меҳмон уйлари»ни ташкил этиш асосланган;
Навоий вилоятида экологик туризмни стратегик ривожлантиришнинг 2019–2022 йилларга  мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Эркин иқтисодий зонали ҳудудларда экологик туризмни ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий  механизмларини такомиллаштириш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
Навоий вилоятида экологик туризмни ривожлантириш мақсадида экотуристик объектларни экзотик зоналар ва саргузаштли туризм, маданий ва ижтимоий қадриятлар туризми, рекреацион ва агротуризм йўналишлари ҳисобидан кенгайтирилишига оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси фаолиятида фойдаланиш учун қабул қилинган (Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Навоий вилояти ҳудудий бошқармасининг 2019 йил 21 майдаги 01-05-428-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиянинг амалиётга жорий қилиниши Навоий вилоятида экотуристик объектларни диверсификация қилиш ва улардан экологик туризмни ривожлантиришда асос бўлиб хизмат қилган; 
эркин иқтисодий зонали ҳудудда экотуризмга таъсир қилувчи туризмда бандлик билан боғлиқ омиллар таъсирини иқтисодий таҳлилнинг анъанавий методи ва мультипликатив моделидан фойдаланган ҳолда аниқлаш усули Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси фаолиятида фойдаланиш учун қабул қилинган (Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Навоий вилояти ҳудудий бошқармасининг 2019 йил 21 майдаги 01-05-428-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиянинг амалиётга жорий қилиниши экотуристлар сонининг кўпайиши билан боғлиқ ички имкониятлар аниқланган ва улардан фойдаланиш бўйича илмий асосланган бошқарув қарорларини қабул қилишда асос бўлиб хизмат қилган;
экотуризмда туристлар оқимининг камлиги ва туристик объектларнинг коммунал хизматлардан узоқлигини инобатга олиб, туристларни жойлаштириш учун муқобил энергия манбаларидан  фойдаланган ҳолда «Меҳмон уйлари»ни ташкил этиш бўйича асосланган тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси фаолиятида фойдаланиш учун қабул қилинган (Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Навоий вилояти ҳудудий бошқармасининг 2019 йил 21 майдаги 01-05-428-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиянинг амалиётга жорий қилиниши экотуристлар сонининг кўпайиши билан боғлиқ бўлган ички имкониятлардан фойдаланиш йўлларига аниқлик киритилган;
Навоий вилоятида экологик туризмни ривожлантиришнинг 2019–2022 йилларга  мўлжалланган ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси фаолиятида фойдаланиш учун қабул қилинган (Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Навоий вилояти ҳудудий бошқармасининг 2019 йил 21 майдаги 01-05-428-сон маълумотномаси). Прогноз кўрсаткичининг 2019–2022 йилда Навоий вилоятига ташриф буюрувчи экотуристлар сони 46 фоизга оширилиши аниқланган. Ушбу тавсия соҳада туризм инфратузилмасини ривожлантириш йўналишларини белгилаган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish