Sayt test rejimida ishlamoqda

Булекбаева Шолпан Бухарбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Давлат тилини коммуникатив-когнитив асосда қиёсий ўргатиш (Таълим қозоқ тилида олиб бориладиган мактаблар мисолида)”, 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (қозоқ тили) (педагогика фанлари).    
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2018.3.PhD/603.
Илмий раҳбар: Абдувалитов Ергаш Бураневич, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.28.03.2018.Ped.02.05.
    Расмий оппонентлар: Матчанов Сапа, педагогика фанлари доктори, профессор; Джусупов Маханбет, филология фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети. 
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: таълим қозоқ тилида олиб бориладиган мактабларда она тилини давлат тили билан коммуникатив-когнитив асосда қиёслаб ўргатиш тамойиллари, шакл, метод ва воситаларини асослаш ҳамда амалиётга татбиқ этиш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
таълим қозоқ тилида олиб бориладиган мактабларда она тилини давлат тили билан коммуникатив-когнитив қиёслаб ўргатиш жараёнлари тил таълимига оид компетент ёндашув (лингвистик, коммуникатив) мазмунига келишик шаклларини танлаш, товушлар талаффузини ифодалаш элементларини киритиш асосида такомиллаштирилган; 
тил таълимида шакллантириладиган коммуникатив-когнитив компетенциялар таркибига оид мезонлар (мустақил фиклаш, когнитив сифатлар, қиёслаш) 5–9-синф қозоқ тили ўқув дастурининг фанлараро боғлиқлик бўйича қиёсий таҳлили асосида аниқлаштирилган; 
она тилини давлат тили билан қиёслаб ўқитишнинг коммуникатив-когнитив модуллаштирилган технологияси давлат таълим стандарти талабларини татбиқ этиш босқичлари ва педагогик фаолият функцияларини (намунавийлик, биргаликда назорат, фаоллик) белгилаш асосида такомиллаштирилган; 
коммуникатив-когнитив компетенцияни шакллантириш машғулотлари коммуникатив жараённи фаоллаштириш ва ўқувчилар мотивациясини оширишга қаратилган “Рейдер”, “Олимпиада дарси”ни ташкил этишда машқлар тизимини (феълнинг хусусиятлари, тусланиши, замонига кўра) ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Таълим қозоқ тилида олиб бориладиган мактабларда она тилини давлат тили билан коммуникатив-когнитив асосда қиёслаб ўргатишга доир тадқиқот натижалари асосида: 
таълим қозоқ тилида олиб бориладиган мактабларда она тилини давлат тили билан коммуникатив-когнитив қиёслаб ўргатиш жараёнларини такомиллаштириш, тил таълимига оид компетент ёндашув  мазмуни, 5–9-синф қозоқ тили ўқув дастурининг фанлараро боғлиқлик бўйича қиёсий таҳлили, тил таълимида шакллантириладиган коммуникатив-когнитив компетенциялар таркибига оид таклифлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 187-сон қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартлари”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 18 июлдаги 01-02/2-2-176-сон маълумотномаси). Мазкур давлат таълим стандарти 5–9-синф қозоқ тили ўқув дастурини ва унинг мазмунини такомиллаштиришга хизмат қилган;
она тилини давлат тили билан қиёслаб ўқитишнинг коммуникатив-когнитив модуллаштирилган технологиясида давлат таълим стандарти талабларини татбиқ этиш босқичлари ва педагогик фаолият функцияларига оид таклифларидан Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги “Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги 140-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 18 июлдаги 01-02/2-2-176-сон маълумотномаси). Ушбу Низом умумий ўрта таълим мактабларида ўқув жараёнларини ташкил этиш ва тартибли амалга ошириш, педагогик фаолиятни мувофиқлаштириш имкониятини оширган;
коммуникатив жараённи фаоллаштириш ва ўқувчилар мотивациясини оширишга қаратилган “Рейдер” , “Олимпиада дарси” технологиялари учун машқлар тизими, коммуникатив-когнитив компетенцияни шакллантириш усулларига оид таклифлари Республика таълим маркази туркий тиллар бўйича илмий-методик кенгашида 2010 йил 26 октябрда республикадаги таълим бошқа тилларда олиб бориладиган мактабларнинг қозоқ тили ва ўзбек тили дарсларида фойдаланишга тавсия этилган (Республика таълим марказининг 2010 йил 26 октябрдаги 3-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар асосида давлат тилини коммуникатив-когнитив асосда қиёслаб ўрганиш бўйича ўқув-тарбия жараёнига татбиқ этилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish