Sayt test rejimida ishlamoqda

Турсунов Бобир Ортикмирзаевичнинг
фалсафа доктори (РhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Корхона фаолиятини бошқаришни такомиллаштиришда ишлаб чиқариш омилларидан самарали фойдаланиш (тўқимачилик корхоналари ишлаб чиқариш қувватлари мисолида)», 08.00.13–Менежмент (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/Iqt400.
Илмий раҳбар: Йўлдошев Нуритдин Қурбонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.27.06.2017.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Рахимова Дилфуза Нигматовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Зохидов Азамат Ахмаджанович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тўқимачилик корхоналари фаолиятини бошқаришни такомиллаштиришда ишлаб чиқариш омилларидан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тўқимачилик корхоналарининг ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланишни бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизми ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш самарадорлигини интенсив ошириш бўйича оптимал стратегик қарорларни танлаш асосида такомиллаштирилган;
тўқимачилик корхоналарининг ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланишни бошқариш самарадорлигини сифат ва миқдорий усуллар орқали комплекс баҳолаш мезони жами техник жиҳозлар умумий самарадорлиги кўрсаткичлари (Оverall Еquipment Еffectiveness)ни ҳисобга олиш асосида такомиллаштирилган;
тўқимачилик корхоналарининг ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланишнинг функционал модели дастгоҳларга техник хизмат кўрсатишнинг тизимли ёндашуви (Total productive maintance) ва тежамкор ишлаб чиқариш (Lean production) концепциясининг «5S» (sort, set in order, shine, standardize, sustain) тамойилларини татбиқ этиш асосида такомиллаштирилган;
«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси таркибидаги корхоналарда ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш самарадорлигининг 2019–2025 йиллар учун прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Корхоналар фаолиятини бошқаришни такомиллаштиришда ишлаб чиқариш омилларидан самарали фойдаланиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тўқимачилик корхоналарининг ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланишни бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш самарадорлигини интенсив ошириш бўйича оптимал стратегик қарорларни танлаш асосида такомиллаштириш бўйича берилган таклиф «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси таркибидаги корхоналарнинг ишлаб чиқариш фаолиятига жорий этилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2019 йил 3 июндаги 04/06-2579-сон маълумотномаси). Натижада  «Мега текстиль» хорижий корхонасида ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражасини 5,8 фоизга, «Наманган тўқимачи» масъулияти чекланган жамиятида 7,4 фоизга ва «МРТ текстиль» масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонасида эса 6,0 фоизга оширишга эришилган;
тўқимачилик корхоналарининг ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланишни бошқариш самарадорлигини сифат ва миқдорий усуллар орқали комплекс баҳолаш мезонини жами техник жиҳозлар умумий самарадорлиги кўрсаткичларини ҳисобга олиш асосида  такомиллаштириш бўйича берилган таклиф «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси таркибидаги корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш самарадорлигини баҳолашда фойдаланилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2019 йил 3 июндаги 04/06-2579-сон маълумотномаси). Натижада «Мега текстиль» хорижий корхонаси, «Наманган тўқимачи» масъулияти чекланган жамияти ва «МРТ текстиль» масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонасининг ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш самарадорлиги баҳоланган;
тўқимачилик корхоналарининг ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланишнинг функционал моделини дастгоҳларга техник хизмат кўрсатишнинг тизимли ёндашуви ва тежамкор ишлаб чиқариш концепциясининг «5S» тамойилларини татбиқ этиш асосида такомиллаштириш бўйича берилган таклиф «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси таркибидаги корхоналарнинг бошқарув фаолиятига жорий этилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2019 йил 3 июндаги 04/06-2579-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши ишчиларнинг меҳнат унумдорлигини 2018 йилда 2017 йилга нисбатан мос равишда: «Мега текстиль» хорижий корхонасида 6,0 фоизга, «Наманган тўқимачи» масъулияти чекланган жамиятида 5,5 фоизга ва «МРТ текстиль» масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонасида эса 5,0 фоизга оширишга имконият яратган;
«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси таркибидаги корхоналарда ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг 2020–2025 йиллар учун ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси фаолиятини стратегик ривожлантириш амалиётига жорий этилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2019 йил 3 июндаги 04/06-2579-сон маълумотномаси). Ушбу прогноз кўрсаткичлари асосида 2020–2025 йиллар учун «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси таркибидаги тўқимачилик корхоналарининг ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш стратегияси ишлаб чиқилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish