Sayt test rejimida ishlamoqda

Камбарова Саодат Иркиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Умумий ўрта таълим тизимида ўқувчиларнинг мустақил мутолаа маданиятини шакллантириш технологияси”, 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек адабиёти) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Ped61. 
Илмий раҳбар: Матчанов Сапа, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи:  Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.28.03.2018.Ped.02.05. 
Расмий оппонентлар: Ҳусанбоева Қундузхон Парпалиевна, педагогика фанлари доктори, доцент; Эшчанова Гулнора  Наримановна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: умумий ўрта таълим тизимида ўқувчиларнинг мустақил мутолаа маданиятини шакллантириш технологиясига доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
билиш жараёни омилларининг (мақсад, восита, натижа, ижтимоийлик) ўқувчилар китобхонлигини ривожлантиришга таъсири бадиий асар таҳлилининг педагогик-психологик хусусиятларини (эҳтиёж, қизиқиш, ибрат олиш билан боғлиқ маънавий-эстетик тарбияга йўналтирилганлик) очиб бериш асосида аниқлаштирилган;
ўқувчиларнинг мустақил мутолаа маданиятини шакллантириш босқичлари ташкилий-методик (китоб тарғиботи, реклама, сўровнома, ойлик хабарнома, мактаб ва оила ҳамкорлигидаги алоқа дафтари) ва дидактик (мутолаа курслари дастури, адабиёт, кўргазма) таъминотдан фойдаланиш интеграциясига (кетма-кетлик, боғлиқлик, тўлдириш) амал қилиш асосида такомилаштирилган;
ўқувчиларнинг китобхонлик даражасини ошириш ёндашувлари шахс ва ижодкорлик фаолиятини ўрганиш таркиби (портфолио, ассисмент, какография, ижодий топшириқлар) ҳамда матн таҳлили элементларини (эмпатия, илмий фараз, рамзий кўриш, ўйлаб топиш, агглютинация) киритиш асосида такомиллаштирилган;
мустақил мутолаа маданиятини шакллантиришга оид илмий-методик таъминот синфдан ташқари (виртуал лаборатория, панорамик тасвир, вебсаёҳат) ва факультатив (вебинар, ижодий учрашув) машғулотларни технологиялаштириш ва лойиҳалаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Умумий ўрта таълим тизимида ўқувчиларнинг мустақил мутолаа маданиятини шакллантириш технологияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бадиий асар таҳлилига доир замонавий ёндашувларнинг билиш жараёнига таъсири, ўқувчилар китобхонлигини ривожлантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари ва омилларига оид таклифлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 187-сон қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартлари”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 20 июндаги 01-02/2-2-193-сон маълумотномаси). Натижада ўқув дастурлари мазмуни ўқувчиларнинг ёш ва психологик хусусиятлари, адабий таълим узвийлиги ва узлуксизлиги, мавзу ва жанрий хилма-хиллик тамойиллари, асарнинг ғоявий-бадиий хусусиятлари асосида шакллантириш имконияти кенгайтирилган;
ўқувчиларнинг мустақил мутолаа маданиятини шакллантириш босқичларини такомиллаштириш, ташкилий-методик ва дидактик таъминот интеграциясига оид таклифлардан Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 3 июлдаги “Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари талаблари асосида такомиллаштирилган ўқув дастурларини тасдиқлаш ва амалиётга жорий этиш тўғрисида”ги 190-сон буйруғини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 20 июндаги 01-02/2-2-193-сон маълумотномаси). Мазкур ҳужжат “Ўқиш” ва “Ўзбек адабиёти” фани ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, ўқувчиларнинг адабий-назарий тушунчаларни ўзлаштириш, адабий қаҳрамонларни тавсифлаш, савол-топшириқлар устида ишлаш ҳамда дарсликлардан фойдаланиш кўникма ва малакаларини ривожлантиришга хизмат қилган;
ўқувчиларнинг китобхонлик даражасини ошириш мазмуни, ижодкор шахси ва фаолиятини ўрганиш ҳамда матн таҳлили элементларини мақбул қўллаш, илмий-методик таъминотни такомиллаштириш, синфдан ташқари  ва факультатив машғулотларни технологиялаштириш ва лойиҳалаштиришга оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университетида 2012–2014 йилларда бажарилган ITD-1-07 рақамли “Тилшунослик асослари фанидан дарслик, ўқув-услубий мажмуа ва уларнинг электрон нусхаларини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда  фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим  вазирлигининг 2019 йил 19 сентябрдаги 89-03-3577-сон маълумотномаси). Мазкур лойиҳа доирасида адабий таълим жараёнида мустақил ўқиш, факультатив машғулотлар ва синфдан ташқари ишларни ташкил этиш методикаси такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish