Бабаханова Халима Абишевнанинг
докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Иккиламчи толали ресурсларга эга қоғознинг берилган босма хоссаларини таъминловчи «хомашё–қоғоз–нусха» тизимини яратиш», 05.02.03 – Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва работотехника тизимлари (техника фанлари бўйича).
Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: / техника фанлари номзоди /
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.5.Т315.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳузуридаги 16.07.2013.T.06.01 рақамли илмий кенгаш.
Илмий маслаҳатчи: Аскаров Мирходжи Асқарович, кимё фанлари доктори, профессор, академик.
Расмий оппонентлар: Баблюк Евгений Борисов, техника фанлари доктори, профессор; Джураев Анвар Жураевич, техника фанлари доктори, профессор; Примкулов Махмуд Темирович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Нaмaнгaн муҳaндислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
маҳаллийиккиламчи толали ресурслардан фойдаланган ҳолда янги таркибдаги қоғоз олиш технологияси ва босма сифатини прогнозлашнинг «хомашё–қоғоз–нусха» тизимини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
иккиламчи толали материал қўшилган қоғозларда «хомашё–қоғоз– нусха» тизимли ёндашувини қўллашга асосланган босма сифатини баҳолашнинг мажмуавий услуби ишлаб чиқилган;
қизилмия ўсимлиги илдизи чиқиндилари ва буғдой сомонидан целлюлоза олишнинг янги усули ишлаб чиқилган;
пахта ва қизилмия целлюлозаси асосида қоғоз олишнинг оптимал таркиби аниқланган;
қоғоз массасида кристаллилик даражасини оширишга ҳизмат қиладиган иккиламчи толали материалларнинг оптимал таркиби ҳамда иккиламчи толали материаллар улушининг ортиши сорбцион шимувчан-лигининг ошиши ҳисобига босма хоссаларининг ёмонлашишига олиб келиши аниқланган;
иккинчи тартибли ортогонал марказий-композицион режа асосида қоғоз композициясининг таркиби, толали материалнинг тузилмаси ва уни олиш усулини ҳисобга олган ҳолда босма сифатини бошқариш услуби ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.Махаллийиккиламчи толали ресурслардан фойдаланган ҳолда янги таркибдаги қоғоз олиш технологияси ва босма сифатини прогнозлаш бўйича ишлаб чиқилган натижалар асосида:
қизилмия ўсимлиги илдизи чиқиндиларидан целлюлоза олиш усули, пахта ва қизилмия целлюлозаларини қўшиб қоғоз олиш таркиби бўйича Ўзбекистон Интеллектуал мулк агентлигининг иккита ихтирога патентлари олинган («Целлюлоза олиш усули», (№IAP 04879, 2014 й.; «Қоғоз олиш учун таркиб», №IAP 04981, 2014 й.). Илмий натижалар маҳаллий хомашё асосида импорт ўрнини босувчи янги қоғоз турини яратиш имконини берган;
маҳаллий иккиламчи толали материаллардан фойдаланган ҳолда янги таркибдаги қоғоз олиш технологияси ва босма сифатини прогнозлаш тизими целлюлоза-қоғоз ишлаб чиқариш корхоналарида, жумладан, «GIGRO FARM TEXNO» МЧЖ, «JUHAL QALIN-QOG’OZ» ХС МЧЖ корхоналарида тасдиқланган технологик регламент асосида жорий қилинган (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг 2015 йил 18 декабрдаги №06-2754-сон маълумотномаси). Диссертация натижаларининг амалиётга жорий қилиниши республикада қоғоз ишлаб чиқариш ҳажмини 6-8 фоизга оширади ва босма сифатини яхшилашга имкон беради.