Sayt test rejimida ishlamoqda

Цхай Лана Александровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон аҳолисининг кутилаётган умр кўриш давомийлиги истиқболлари ҳамда ўлим даражасининг демографик ва ижтимоий-иқтисодий жиҳатлари», 08.00.10-Демография. Меҳнат иқсодиёти (иқтисодиёт фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган  рақам: B2017.1.PhD/Iqt48
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Максакова Людмила Петровна, иқтисодиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.28.12.2017.I.16.02.
Расмий оппонентлар: Исламов Бахтиёр Анварович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Холмухамедов Мухсин Муродуллаевич, иқтисодиёт фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикасида умр кўриш давомийлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат. 
III .Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
ўлим даражаси динамикасининг ривожланиш хусусиятлари очиб берилган ва ўлимнинг асосий сабаблари аниқланиб, республикада мазкур жараённинг глобал тенденцияларга мос келиши аниқланган;
социологик тадқиқотлар натижаларига аслсланган ҳолда (Тошкент ш.) аҳолининг ўлим даражаси ва умр кўриш давомийлигига таъсир этувчи ижтимоий-иқтисодий ва демографик омилларнинг ўзаро алоқадорлиги ва хулқ-атвор омилларининг аҳоли соғлиғига таъсири очиб берилган;
аҳоли ўлими ва умр кўриш давомийлигининг 2030 йилгача бўлган даврга прогнози ишлаб чиқилган;
меҳнат ресурсларининг узоқ муддатли прогноз кўрсаткичлари асосланган; 2041 йилгача бўлган даврда Ўзбекистоннинг демографик ривожланиш прогнози, шу жумладан республика минтақаларида умумий, гўдаклар ва болалар ўлими кўрсаткичларининг параметрлари ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
- 2030 йилгача бўлган даврда демографик ривожланиш  прогнози ишлаб чиқилган ва ижтимоий-иқтисодий жараёнларга таъсирини баҳолаш амалга оширилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигидан тадбиқ этиш тўғрисида маълумотнома, 2013 йил 29 мартдаги БУ-3-1/4-58-сон хат). Ўзбекистон аҳолисининг ўлими ва умр кўриш давомийлиги бўйича ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан фойдаланиш узоқ муддатли истиқболга ижтимоий-иқтисодий ривожланиш учун эҳтимолий хавф ва хатарларни ҳам қўшганда Ўзбекистондаги демографик жараёнларнинг ривожланишишига баҳо бериш имконини берди;
- меҳнат ресурсларининг узоқ муддатли прогноз кўрсаткичлари 2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистонда меҳнат ресурсларининг прогноз кўрсаткичлари белгилаган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигидан тадбиқ этиш тўғрисида маълумотнома, 2013 йил 29 мартдаги БУ-3-1/4-58-сон хат).. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.01.2019 й. ПФ-5635-сон "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида"ги Фармони 54-банди ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.01.2019 й. ПФ-5614-сон "Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва иқтисодий сиёсат самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони 5-банди “б” кичик бандини ижро этган ҳолда, Ўзбекистонда меҳнат ресурсларининг прогноз кўрсаткичлари 2030 йилгача Ўзбекистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган;
- республика минтақалари бўйича гўдаклар ва болалар ўлими прогноз параметрларини ҳам қўшган ҳолда 2041 йилгача бўлган даврда Ўзбекистонда демографик ривожланишга баҳо бериш амалга оширилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигидан тадбиқ этиш тўғрисида маълумотнома, 2013 йил 29 мартдаги БУ-3-1/4-58-сон хат). Гўдаклар ва болалар ўлими прогноз параметрларидан фойдаланиш 5 ёшгача болаларга профилактик ёрдам ва акушерлик бўлинмасини ҳам қўшганда соғлиқни сақлаш тизимига потенциал юкламани баҳолаш имконини берди;
- демографик ривожланиш прогноз ҳисоби учун ишлаб чиқилган моделнинг асбоблар тўплами асосида 2020 йилгача бўлган давр учун Ўзбекистон аҳолиси кўпайиши асосий омилларининг прогнози ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг «Цхай Лана Александровнанинг докторлик диссертацияси (PhD) илмий-тадқиқот натижаларини тадбиқ этиш тўғрисида»ги маълумотномаси, 21.06.2018 НБ-6-1/14-351-сон хат). Ушбу прогноз Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги кўрсатмасини ижро этилишига мувофиқ фойдаланилган, демографик ривожланишнинг олинган прогноз параметрлари меҳнат ресурсларини жойлаштириш ва пргноз балансини ишлаб чиқиш, янги иш жойларини яратиш ва бандлик,ишсизлик даражасини баҳолашда ишлатилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish