Sayt test rejimida ishlamoqda

Алиева Махбуба Тойчиевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида туризм хизматлари соҳасини бошқаришнинг иқтисодий жиҳатлари (Ўзбекистон Республикаси мисолида)”, 08.00.05–Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти, 08.00.13–Менежмент ихтисосликлари (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.DSc/Iqt198.
Илмий раҳбар: Гулямов Саидахрор Саидахмедович, иқтисодиёт фанлари доктори, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, DSс.27.06.2017.I.18.01
Расмий оппонентлар: Пардаев Мамаюнус Қаршибоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Турсунхаджаев Марат Лутфуллаевич иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Алимова Машхура Тоирхоновна иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.  
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида туризм хизматлар соҳасини бошқаришнинг иқтисодий жиҳатларини такомиллаштириш бўйича  таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
туризм хизматлари соҳасини бошқариш миллий туристик ресурслар салоҳиятидан комплекс фойдаланиш, ҳудудларда туристик индустрияни инновацион ривожлантиришга имкон яратувчи вертикал интеграциялашнинг мувозанатлашган стратегиясини қўллаш асосида такомиллаштирилган;
маҳаллий туристик компанияларида ягона бошқарув сифати (Total Quality Management)ни хизмат кўрсатишнинг сифат назорати, мутахассисларнинг малакаси ва истеъмолчининг қониқиш даражасини “туташ нуқта”сифатида белгилаш орқали такомиллаштирилган;
мамлакат ва ҳудудларнинг ресурс салоҳиятидан самарали фойдаланиш имкониятларини баҳоловчи туристик компаниялар соф фойдаси, жалб этилган инвестициялар самарадорлиги, фойданинг ички меъёри кўрсаткичлари туризм хизматлари соҳасини бошқариш самарадорлиги кўрсаткичларини интеграллаш асосида  такомиллаштирилган;
Самарқанд, Бухоро, Хива шаҳарларида туристик хизматларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш, рағбатлантириш ва сифатини оширишга йўналтирилган менежмент стратегияси миллий туристик марказлари фаолияти ва туристик оқимларни координациялаш, бошқарув қарорларининг самарадорлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
туризм соҳасини стратегик ривожлантириш мақсадларидан келиб чиққан ҳолда репрезентатив танлама кузатув маълумотларига асосланган регрессион моделлар ёрдамида 2021 йилга қадар Ўзбекистонда туристик хизматлар соҳаси ривожланишининг прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Туризм хизматлари соҳасини бошқаришнинг иқтисодий жиҳатларини қўллаш юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида: 
туризм хизматлари соҳасини бошқариш миллий туристик ресурслар салоҳиятидан комплекс фойдаланиш, ҳудудларда туристик индустрияни инновацион ривожлантиришга имкон яратувчи вертикал интеграциялашнинг мувозанатлашган стратегиясини қўллаш асосида такомиллаштириш бўйича илмий таклифлар Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2019 йил 1 февралдаги 05-22/727-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг aмaлиётгa жорий этилиши қўмита тасарруфидаги туристик корхоналарда ресурслар салоҳиятидан комплекс фойдаланиш, туристик марказларнинг фаолиятини кенгайтириш ҳамда туризм хизматлари бозорини такомиллаштиришга хизмат қилган;
маҳаллий туристик компанияларида ягона бошқарув сифати (Total Quality Management)ни хизмат кўрсатишнинг сифат назорати, мутахассисларнинг малакаси ва истеъмолчининг қониқиш даражасини “туташ нуқта” сифатида белгилаш орқали такомиллаштириш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2019 йил 1 февралдаги 05-22/727-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг амалиётга жорий этилиши бошқарувнинг самарадорлигини ошириш, асосий кўрсаткичларини тизимлаштириш, рағбатлантириш тамойилларини такомиллашув имконини  берган; 
мамлакат ва ҳудудларнинг ресурс салоҳиятидан самарали фойдаланиш имкониятларини баҳоловчи туристик компаниялар соф фойдаси, жалб этилган инвестициялар самарадорлиги, фойданинг ички меъёри кўрсаткичлари туризм хизматлари соҳасини бошқариш самарадорлиги кўрсаткичларини интеграллаш асосида такомиллаштириш бўйича берилган илмий таклифлар Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2019 йил 1 февралдаги 05-22/727-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг амалиётга жорий этилиши қўмита тасарруфидаги туристик корхоналарда минтақаларнинг хусусиятларини инобатга олган ҳолда, туризм соҳаси бўйича самарали қарорлар қабул қилиш имкониятларини 10,0 фоизга кенгайтирган;
Самарқанд, Бухоро, Хива шаҳарларида туристик хизматларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш, рағбатлантириш ва сифатини оширишга йўналтирилган менежмент стратегияси миллий туристик марказлари фаолияти ва туристик оқимларни координациялаш, бошқарув қарорларининг самарадорлигини таъминлаш асосида такомиллаштириш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2019 йил 1 февралдаги 05-22/727-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар туризм марказларини оптималлаштириш ва туристик оқимларни координациялаш, бошқаришда қарорларни бажаришнинг “Йўл харитасини” тузишда фойдаланилган;
туризм соҳасини стратегик ривожлантириш мақсадларидан келиб чиққан ҳолда репрезентатив танлама кузатув маълумотларига асосланган регрессион моделлар ёрдамида ишлаб чиқилган 2021 йилга қадар Ўзбекистонда туристик хизматлар соҳаси ривожланишининг прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2019 йил 1 февралдаги 05-22/727-сонли маълумотномаси). Мазкур прогноз кўрсаткичларидан фойдаланиш натижасида республика иқтисодиётида туристик хизматлар кўрсатиш салмоғини ошириш, туризмнинг янги йўналишларини йўлга қўйиш, тармоқнинг иқтисодий самарадорлиги кўрсаткичларини аниқлаштириш ҳамда ўзаро мувофиқлаштириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish