Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдусаломова Нодира Баходировнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бошқарув ҳисоби тизимида ички назорат ва бюджетлаштириш услубиятини такомиллаштириш», 08.00.08–Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.DSc/Iqt187.
Илмий маслаҳатчи: Ибрагимов Абдугапур Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тoшкeнт мoлия институти, DSc.27.06.2017.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Пардаев Мамаюнус Қаршибоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Каримов Неъматулла Фатхуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори; Алиқулов Абдимўмин Исматович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бошқарув ҳисоби тизимида ички назорат ва бюджетлаштириш услубиятини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
самарали бошқарув ҳисобини ташкил этишга мўлжалланган услубият (тамойиллар) ва амалиёт (жараёнлар)ни ўзида акс эттирувчи такомиллаштирилган ҳисоб сиёсатини шакллантириш услуби ишлаб чиқилган;
корхоналарда ички назорат тизимини шакллантириш услубияти ички назоратнинг ўтказиш вақти, назорат жараёнлари, қўлланилиш соҳаларига кўра шакллари, ички назоратнинг бошқарув функциялари, амалга ошириш усуллари, назорат фаолиятининг субъектлари ва объектлари бўйича турлари ҳамда ички назоратнинг қонунийлик, илмийлик, объективлик тамойиллари асосида такомиллаштирилган;
бюджетлаштиришда кўрсаткичларни шакллантириш бўйича бошқарув ҳисобининг объектлари тузилмаси асосида сотиш бюджетини тузиш алгоритми такомиллаштирилган;
ишлаб чиқариш фаолиятини таъминлаш, бюджетларни шакллантириш, дебиторлик ва кредиторлик қарзлари ва инвестиция лойиҳаларини баҳолаш бўйича бошқарув қарорларини қабул қилиш учун зарур бўлган ахборотни олиш ҳамда бошқарув сифатини баҳолаш учун харажатларнинг келиб чиқиш жойлари, жавобгарлик марказлари бўйича ахборотни деталлаштириш имконини берувчи бюджетлаштириш методикаси ишлаб чиқилган; 
бошқарув ҳисоби тизимининг бюджетлаштириш жараёнида тушумлар ва тўловлар бюджети бўйича ахборотларни шакллантиришга мослаштирилган ишчи счетлар режаси иккита бюджет счёти ва иккита оралиқ счётларини киритиш асосида такомиллаштирилган;
“бошқарув ҳисоби” таърифи кoрxoнaни бoшқaришда ресурслардан оқилона фойдаланиши, ходимларнинг доимий жавобгарлигини таъминлаш, қaрoр қaбул қилиш вa aмaлдaги oпeрaциялaрнинг сaмaрaдoрлигини oшириш, xaрaжaтлaр ҳисoби вa тaҳлилининг мураккаб тизими ва “бюджетлаштириш” таърифи фаолиятни назорат қилиш бошқарув технологияси, ресурсларни бошқаришда ишлаб чиқаришнинг ҳар бир босқичида интизомий назоратни кучайтиришни киритиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Бошқарув ҳисоби тизимида ички назорат ва бюджетлаштириш услубиятини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
металлургия саноати корхонасида самарали бошқарув ҳисобини ташкил этишга мўлжалланган  услубият (тамойиллар), амалиёт (жараёнлар)ни ўзида акс эттирувчи  ҳисоб сиёсатини шакллантириш тартиби бўйича таклифи “Ўзбекистон Металлургия комбинати” АЖ томонидан бошқарув ҳисобини ташкил этишда фойдаланилган (“Ўзбекистон Металлургия комбинати” АЖнинг 2019 йил 14 августдаги 01/04-02-254-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этиш натижасида тежалган харажатлар миқдори 2019 йил ярим йилликда 3,0% га ошган;
ички назорат тизимини ташкил этиш тартиби ва унинг таркибий қисмлари тўғрисидаги таклифлари, ички назоратни асосий тамойилларига оид тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2019 йил 30 августдаги 06-17-01-35/669-3836 сон маълумотномаси).Таклифларнинг амалиётда қўлланилиши натижасида фаолиятга таъсир қилувчи ички ва ташқи омиллар аниқланиб, 2019 йил ярим йилликда тежалган харажатлар миқдори 2,5% ни ташкил этган;     
металлургия саноати корхонаси учун сотиш бюджетини тузиш услубияти бўйича таклифи “Ўзбекистон Металлургия комбинати” АЖнинг ҳисоб сиёсатида ўз аксини топган (“Ўзбекистон Металлургия комбинати” АЖ 2019 йил 14 августдаги 01/04-02-254-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этиш натижасида корхона мулки ва уни шакллантириш манбаларининг таркиби, тузилмасини оптималлаштириш имконини бериб ва шу тариқа солиқ юкининг камайиши, маҳсулот таннархининг пасайиши ва корхона молиявий барқарорлигининг ошиши таъминланиб, 2019 йил ярим йиллик давр мобайнида харажатлар  4,0% га камайган;
ишлаб чиқариш фаолиятини таъминлаш, бюджетларни шакллантириш бўйича бошқарув қарорларини қабул қилишга таъсир қилувчи асосий омилларни аниқлаш имконини берувчи бюджетлаштириш услуби бўйича таклифи “Ўзбекистон Металлургия комбинати” АЖ ҳисоб сиёсатида ўз аксини топган (“Ўзбекистон Металлургия комбинати” АЖнинг 2019 йил 14 августдаги 01/04-02-254-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этиш натижасида 2019 йил ярим йилликда харажатлар 2,5% га камайган;
бошқарув ҳисоби тизимининг бюджетлаштириш жараёнида тушумлар ва тўловлар бюджети бўйича ахборотларни шакллантиришга мослаштирилган ишчи счетлар режасига иккита бюджет счёти ва иккита оралиқ счётларни киритиш бўйича таклифи “Ўзбекистон Металлургия комбинати” АЖ ҳисоб сиёсатида ўз аксини топган (“Ўзбекистон Металлургия комбинати” АЖнинг 2019 йил 14 августдаги 01/04-02-254-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 2019 йил ярим йилликда харажатларни 2,0 % га тежаш имкониятини берган;
бошқарув ҳисоби ва бюджетлаштириш тушунчаларига берилган такомиллаштирилган таърифлари 5230900 - “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” мутахассисликлари талабалари учун тавсия этилган “Бошқарув ҳисоби” фани бўйича муаллиф томонидан ёзилган дарсликка киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 2 майдаги 394-сон буйруғи билан тасдиқланган 394-112-сон гувоҳномаси). Ушбу таърифлар бошқарув ҳисобининг назарий асосларини такомиллаштиришга ҳамда таълим сифатини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish