Sayt test rejimida ishlamoqda

Бердиев Бекташ Охноровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда сиёсий модернизация жараёнларининг ўзига хос хусусиятлари», 23.00.02–Сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар (сиёсий фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/Ss31.
Илмий раҳбар: Пахрутдинов Шукритдин Ильясович, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.29.08.2017.S.01.08.
Расмий оппонентлар: Муҳаммадсиддиқов Муҳаммодолим Муҳаммадрозиқ ўғли, сиёсий фанлар доктори, доцент; Жўрақулов Фурқат Норйигитович, сиёсий фанлар доктори, доцент
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон жамияти сиёсий ҳаётини модернизациялаш жараёнларининг қонуниятлари, унинг устувор йўналишлари, характери, динамикаси доирасида уни янада ривожлантириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мамлакатимизда рўй бераётган сиёсий модернизация жараёнларининг самарадорлигини баҳолаш ва сиёсий институтлар фаолиятининг очиқлигини таъминлаш учун ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда ННТлар (жамоатчилик назорати субъектлари) фаолиятини жадал ривожлантириш асосий омил эканлиги асосланган; 
Ўзбекистонда сиёсий ислоҳотлар билан боғлиқ сиёсий модернизация жараёнларининг шарқона табиати, ўзига хосликлари ва тўрт асосий даврий босқичлари (1991–1995 йиллар, 1996–1999 йиллар, 2001–2005 йиллар, 2006–2015 йиллар, 2016–2019 йиллар) аниқлаштирилган ҳамда ҳар бир босқичнинг демократик талабларга мос келувчи ижтимоий-сиёсий хусусиятлари очиб берилган; 
мамлакатда сиёсий модернизация жараёнининг демократик характерини кўрсатадиган (ҳокимиятларнинг бўлиниши, кўппартиявийлик, демократик сайловлар, демократик институтлар каби) тизимнинг шаклланганлиги, шунингдек, жамиятда сиёсий барқарорликни таъминлашнинг ўзига хос қонуниятлари (обрўли етакчи, профессионал кадрлар, фуқаролик институтлари, сиёсий масъулият) мавжуд эканлиги асослаб берилган; 
жамиятда демократлаштириш ва сиёсий модернизация жараёнларини амалга оширишнинг жадал институционал, сиёсий маданий, мафкуравий, перманент ташқи таъсир, табиий, инсоний ресурслар ва ижтимоий-сиёсий жиҳатлари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда сиёсий модернизация жараёнларининг ўзига хос хусусиятлари доирасида ишлаб чиқилган илмий-назарий хулоса ва таклифлар асосида: 
мамлакатимизда рўй бераётган сиёсий модернизация жараёнларининг самарадорлигини баҳолаш, сиёсий институтлар фаолиятининг очиқлигини таъминлаш учун ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда ННТлар фаолиятини ривожлантиришга оид хулосалардан Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти фаолиятида фойдаланилган (Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтининг 2019 йил 13 майдаги 01/799-сон маълумотномаси). Натижада  Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти фаолиятининг янада ривожланишига, институтда ташкил қилинган ўқув курслари, семинарларнинг илмий савиясини оширишга ҳамда илмий-амалий материаллар тайёрлашга катта ҳисса қўшган;
демократик бошқарув принциплардан келиб чиқиб, сиёсий модернизация жараёнларининг амалга оширилишига таъсир кўрсатадиган омиллар ва уларнинг динамик ривожланиш қонуниятлари мавжуд эканлигига  оид таклиф ва тавсиялардан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси фаолиятида фойдаланилган (Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партиясининг 2019 йил 12 сентябрдаги 10-2А/711-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф ва тавсияларнинг Ўзбекистон либерал-демократик партияси фаолиятига жорий этилиши унинг сайловга тайёргарлик кўриш билан боғлиқ жараёнларнинг жонланишига катта ҳисса қўшган;
мамлакатда демократлаштириш ва сиёсий модернизация жараёнларини амалга оширишнинг ижтимоий-позитив жиҳатлари билан боғлиқ таклиф ва амалий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2018 йил 7 июндаги 03-13/1977-сон, Маданият вазирлигининг 2019 йил 11 январдаги 01-12-03-137-сон маълумотномалари). Мазкур таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси», Ўзбекистон Республикасида «Маъмурий ислоҳотлар концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-5185-сонли Фармонларида белгиланган вазифалар ижросида, шунингдек, вазирликлар томонидан олиб борган тарғибот ишлари самарадорлигини оширишда вазирлик тизимида ташкил қилинган ўқув курслари, семинарларнинг илмий самарасини оширишда ҳамда тарғибот материаллар тайёрлашга ва «Йўл харита»ларини ишлаб чиқишда илмий манба бўлиб хизмат қилган;
Ўзбекистонда сиёсий ислоҳотлар билан боғлиқ сиёсий модернизация жараёнларининг табиати, ўзига хосликлари ва даврий босқичлари аниқлаштирилган ҳамда ҳар бир босқичнинг специфик хусусиятларига доир хулоса ва таклифлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Ёшлар» ва «Ўзбекистон 24» каналларида «2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси»дан келиб чиқадиган вазифалар ижросида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишидаги маърузасини тарғиб қилишда, эксперт сифатида берилган интервьюсидан, вазирлик томонидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда олиб борган тарғибот-ташвиқот ишларида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2018 йил 24 майдаги 02-15/1919-сон маълумотномаси). Мазкур хулоса ва таклифлар Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси тизимида сиёсий ва оммабоп кўрсатувлар тайёрлаш ва уларнинг илмий асосини бойитишга хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish