Sayt test rejimida ishlamoqda

Шеров Санжар Раджабовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Суғурта институти ва уни инновацион  ривожлантириш йўналишлари», 08.00.07–Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3.PhD/Iqt729.  
Илмий раҳбар: Каримова Комила Данияровна, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.27.06.2017.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Олимжонов Одил Олимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Рахмонов Дилшоджон Алиджонович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: суғурта институтини инновацион ривожлантириш йўналишлари тадқиқи асосида ушбу фаолиятни такомиллаштириш юзасидан аниқ таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
барча мажбурий суғурта турларига ягона талабни белгилаш ҳамда мажбурий суғурталанадиган фаолиятда суғурта хизматларини кенгайтириш асосида  суғурта институти молиявий барқарорлигини ошириш асосланган;
суғурта институтлари фаолиятида суғурта қилдирувчи олдидаги ўз мажбуриятини бажара олмаганда, уларни давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш механизми таклиф этилган;
аҳоли ўртасида суғурта бозорини кенгайтиришда транспорт воситалари эгаларининг фуқоролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан суғурта тўловларини тўлаб бериш услуби соддалаштирилган;
интерактив суғурта хизматларини жорий этиш асосида суғурта институтини инновацион ривожлантириш усули такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда суғурта институти фаолиятини инновацион ривожлантириш борасида ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
суғурта институти фаолиятини кенгайтириш ва молиявий барқарорлигини ошириш юзасидан, хусусан, барча мажбурий суғурта турларини ягона ҳужжатга мужассамлаштириш ва мажбурий суғурталанадиган фаолият турларини кенгайтириш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2019 йил 30 июндаги ДС/03-02-32/3186-сон  маълумотномаси). Тадқиқот натижасида суғурталанадиган фаолият турларини кенгайтириш орқали иқтисодиётга қўшимча 100,0 млрд. сўм атрофида жамғарма шакллантириш имконияти яратилган;
суғурта институтларининг молиявий барқарорлигини ошириш учун давлат томонидан маблағ ажратиш тўғрисидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 июндаги 477-сон  қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2019 йил 30 июндаги ДС/03-02-32/3186-сон  маълумотномаси). Натижада мазкур таклиф асосида давлат томонидан  “Ўзагросуғурта” компанияси устав фондини мустаҳкамлаш учун 73 млрд. сўм маблағ ажратиб берилган ҳамда “Ўзбекинвест” суғурта компанияси устав фонди 221,6 млрд. сўмга оширилган;
аҳоли ўртасида суғурта бозорини кенгайтириш мақсадида транспорт эгаларининг мажбурий суғурталаш тизими маблағлари ҳисобидан тўловларни кафолатлашни кучайтиришга дахлдор таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 мартдаги 222-сонли қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2019 йил 30 июндаги ДС/03-02-32/3186-сон  маълумотномаси). Мазкур таклиф мажбурий суғурталаш маблағлари ҳисобидан тўловларни кафолатлаш тизимини кучайтиришга хизмат қилган;
суғурта институтларининг инновацион ривожланишига йўналтирилган интерактив, шу жумладан онлайн суғурта хизматларини кенгайтириш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2019 йил 30 июндаги ДС/03-02-32/3186-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф жорий этилиши онлайн суғурта хизматларини кенгайтириш имкониятини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish