Sayt test rejimida ishlamoqda

Қораев Самаридин Баракаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларни касб-ҳунарга тайёрлаш жараёнини такомиллаштириш”, 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.PhD/Ped384.
Илмий раҳбар: Мухамедов Гофуржон Исроилович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти, PhD.28.03.2019.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Қўйсинов Одилжон Алмуратович, педагогика  фанлари доктори; Махмудова Дилфуза Мелиевна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларни касб-ҳунарга тайёрлаш жараёнини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчиларни касб-ҳунарга тайёрлаш механизмлари (амалиёт раҳбари, услубчиси ва педагог муҳандисларнинг функциялари) технологик ва касбий-психологик тайёргарликнинг узвий алоқадорлиги (касбга йўналтиришда ҳис-туйғулари ва ижодкорлик қобилиятини шакллантириш) асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларни касб-ҳунарга тайёрлашда ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш эҳтиёжидан келиб чиқиб, машғулотларга янги турдаги касбларни киритиш орқали тўлдириш зарурлиги асослаб берилган; 
ўқувчиларнинг касбни ўзлаштириш мотивацияси, мослашувчанлиги, каръераси учун маълумотга эга бўлиш каби касбий сифатлари ташкилот ва корхона мутахассислари томонидан ўтказиладиган кўргазмали дарс, ишлаб чиқариш жараёнини кузатиш, амалий машғулотларни корхонада ташкил этиш асосида такомиллаштирилган; 
ўқитувчиларнинг касбий қобилияти, касбий маҳорати ва касбий компетентлиги (мустақил ишлар, устоз-шогирд анъаналари)ни синф ва синфдан ташқари машғулотлар жараёнида ривожлантириш орқали ўқувчиларнинг касб-ҳунарга доир билим ва кўникмалари такомиллаштирилган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларни касб-ҳунарга тайёрлаш жараёнини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўқувчиларни касб-ҳунарга тайёрлашда ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш эҳтиёжидан келиб чиқиб янги турдаги касбларни билан тўлдириш, ўқитувчиларнинг касбий қобилияти, касбий маҳорати ва касбий компетентлигини синф ва синфдан ташқари машғулотлар жараёнида ривожлантириш орқали ўқувчиларнинг касб-ҳунарга доир билим ва кўникмалари такомиллаштириш тўғрисидаги таклифлар таълим жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 21 августдаги 89-03-3130-сон маълумотномаси). Натижада амалиётчи-ўқитувчиларни тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш бўйича услубий таъминотнинг такомиллашишига эришилган;
ўқув жараёнини такомиллаштиришга доир таклифлар ИОТ-2013-1-19 рақамли «Республика иқтисодий тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини етук ва касбий кўникмага эга кадрлар билан таъминланишида касб-ҳунар коллежларида амалиётларни ташкил этилишининг аҳамияти» мавзусидаги амалий лойиҳаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 21 августдаги 89-03-3130-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларни касб-ҳунарга тайёрлаш жараёни такомиллаштирилган; 
ўқувчиларни касб-ҳунарга тайёрлаш жараёни самарадорлигини оширишга оид тавсиялар “Умумий ўрта таълим муассасаларида ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларини ташкил этиш ва бошқаришга замонавий ёндашувлар” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 9 ноябрдаги 04-04/2-1831-сон маълумотномаси). Натижада, касбга йўналтирилган таълимнинг самарадорлигини ошиши ва услубий таъминотининг такомиллашишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish